2 Chronicles 30
Шоҳ Ҳизқиё Фисиҳ зиёфати ва Хамиртурушсиз нон байрамини нишонлайди
1– 2– 3– 4Исроил халқи Фисиҳ зиёфатини ▼▼ Фисиҳ зиёфати — Исроил халқининг Мисрдаги қулликдан озод бўлиши муносабати билан нишонланган зиёфат (Чиқиш 12:1-42 га қаранг).
ўз вақтида — биринчи ойда ▼▼ биринчи ой — 29:3 нинг биринчи изоҳига қаранг.
нишонлай олмаган эди, чунки кўп руҳонийлар ўзларини ҳануз покламаган ва одамларнинг аксарият қисми Қуддусга йиғилмаган эди. Шунинг учун шоҳ Ҳизқиё, унинг аъёнлари ва Қуддусдаги жамоа Фисиҳ зиёфатини иккинчи ойда ▼▼ иккинчи ой — иброний календарининг Зив ойи назарда тутилган. Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан апрелнинг ўртасидан бошланади.
нишонлашга қарор қилдилар. Шоҳ Ҳизқиё бутун Исроил ва Яҳудо халқига, шунингдек, Эфрайим ва Манаше қабилаларига бу ҳақда хабар жўнатиб, уларни Исроил халқининг Худосига — Эгамизга аталган Фисиҳ зиёфатини нишонлаш учун Эгамизнинг Қуддусдаги уйига таклиф қилди. 5Жанубдаги Бершебадан тортиб, то шимолдаги Дан шаҳригача бўлган Исроил ҳудудларида истиқомат қилган ҳамма одамлар Фисиҳ зиёфатини нишонлаш учун Қуддусга таклиф қилинди. Негаки бу зиёфат анча вақтдан бери, қонунда кўрсатилгандай, бутун халқ томонидан нишонланмаган эди. 6Чопарлар шоҳ ва унинг аъёнлари номидан ёзилган мактубни бутун Исроил ва Яҳудо халқларига етказдилар. Мактубда қуйидагилар битилган эди:“Эй Оссурия босқинчиларидан ▼▼ Оссурия босқинчилари — 4 Шоҳлар 17:1-23 га қаранг.
омон қолган Исроил халқи! Иброҳимнинг, Исҳоқнинг ва Ёқубнинг ▼▼ Ёқуб — ибронийча матнда Исроил, Ёқубнинг яна бир исми (Ибтидо 32:27-28 га қаранг).
Худоси — Эгамизга қайтинглар, шунда У ҳам сизга қайтади. 7Эгаси Худога хиёнат қилган ота–боболарингизга ва Исроиллик қариндошларингизга ўхшаманглар. Ўзингиз кўриб турганингиздай Худо уларни қаттиқ жазолади. 8Ота–боболарингиз сингари қайсар бўлманглар, Эгамизга бўйсунинглар, Унинг Маъбадига келинглар. Эгамиз Маъбадни абадий муқаддас қилган. Эгангиз Худога сажда қилинглар, ана шунда У ғазабидан тушади. 9Агар Эгамизга қайтсангиз, қариндошу бола–чақаларингизни асир қилган босқинчилар уларга раҳм қиладилар, уйларига қайтиб келишларига йўл қўядилар. Зотан, Эгангиз Худо иноятли ва раҳмдилдир. Унга қайтсангиз, У сиздан юзини ўгирмайди.”10Шундай қилиб, чопарлар то шимолдаги Забулун ҳудудигача бўлган Эфрайим ва Манаше ҳудудларидаги ҳамма шаҳарларга кириб чиқдилар. Лекин одамлар заҳархандалик билан уларни масхара қилдилар. 11Фақат Ошер, Манаше ва Забулун қабиласидан баъзилари итоат этиб, Қуддусга келдилар. 12Яҳудо халқини эса Худо бирлаштириб, уларга шоҳ ва аъёнларнинг кўрсатмасини бажаришга хоҳиш берган эди. Бу кўрсатма Эгамизнинг амрига асосланган эди. 13Иккинчи ойда Хамиртурушсиз нон байрамини ▼
▼ Хамиртурушсиз нон байрами — бу байрам Фисиҳ зиёфатининг эртаси куни бошланар эди. Бир–бирига уланиб кетгани учун, бу иккала байрамга битта байрам деб ишора қилинган (шу бобнинг 15, 21–оятларига қаранг). Исроил халқи Фисиҳ таоми билан бирга ва бир ҳафта нишонланадиган Хамиртурушсиз нон байрами давомида фақат хамиртурушсиз нонларни истеъмол қилиши керак эди (Чиқиш 12:14-20, 13:3-10 га қаранг).
нишонлаш учун жуда кўп халқ Қуддусга йиғилди. 14Улар Қуддусдаги ҳамма бегона қурбонгоҳларни ва ҳамма тутатқи қурбонгоҳларини қўпориб, Қидрон сойлигига ▼▼ Қидрон сойлиги — 15:16 нинг охирги изоҳига қаранг.
улоқтириб ташладилар. 15Иккинчи ойнинг ўн тўртинчи куни эса Фисиҳ қўзиларини сўйдилар. Ўзларини покламаган руҳонийлар ва левилар уятли аҳволда қолганидан покланиш маросимини адо этиб, куйдириладиган қурбонликларини Эгамизнинг уйига олиб келдилар. 16Сўнг улар Худонинг одами Мусонинг қонунига мувофиқ Маъбадда ўз жойларини эгалладилар. Руҳонийлар левиларнинг қўлидан қурбонлик қонини олиб, қурбонгоҳга сепдилар. 17Халқдан кўпчилиги ўзларини покламагани учун Фисиҳ қўзисини қурбон қила олмадилар. Бундай одамларнинг Фисиҳ қўзисини сўйиш ва Эгамизга аташ вазифасини левиларнинг ўзлари бажардилар. 18Эфрайим, Манаше, Иссахор ва Забулун қабиласидан келганларнинг аксарияти ўзларини покламаган бўлсалар–да, Худонинг қонунига зид равишда Фисиҳ таомидан тановул қилдилар. Лекин Ҳизқиё улар учун қуйидагича ибодат қилди: “Эй Эгам, мурувватинг ила бу бандаларингни кечир. 19Улар покланиш маросимини адо этмаган бўлсалар–да, эй Эгамиз, улар Сенга чин юракдан сажда қилишга қарор этганлар. Ахир, Сен ота–боболарининг Худосисан.” 20Ҳизқиёнинг ибодатини Эгамиз эшитиб, халқни кечирди, уларга зарар етказмади. 21Қуддусда тўпланган халқ катта хурсандчилик билан етти кун давомида Хамиртурушсиз нон байрамини нишонлади. Левилар ва руҳонийлар ҳар куни созларнинг баланд куйлари жўрлигида Эгамизни мадҳ қилдилар. 22Ҳизқиё Эгамизга хизмат қилишда моҳирлик кўрсатган ҳамма левиларни руҳлантирди. Хуллас, халқ тинчлик назрларини қурбон қилди, ота–боболарининг Худосига — Эгамизга шукроналар айтиб, етти кун байрам таомини тановул қилди. Иккинчи байрам
23Бутун жамоа байрамни яна етти кун нишонлашга қарор қилди. Шундай қилиб, улар яна етти кун хурсандчилик билан байрам қилдилар. 24Яҳудо шоҳи Ҳизқиё жамоага қурбонлик қилиш учун 1000 та буқа ва 7000 та қўй берди. Шоҳ аъёнлари эса 1000 та буқа ва 10.000 та қўй бердилар. Жуда кўп руҳонийлар ўзларини покладилар. 25Яҳудо халқи, руҳонийлар, левилар, Исроил халқи, Исроил ва Яҳудода истиқомат қилаётган мусофирлар ўзларида йўқ хурсанд эдилар. 26Қуддусда катта хурсандчилик ҳукм сурарди. Исроил шоҳи Довуд ўғли Сулаймон замонидан бери Қуддусда бундай воқеа юз бермаган эди. 27Сўнгра руҳонийлар ва левилар туриб, халқни дуо қилдилар. Уларнинг ибодати Худонинг самодаги муқаддас маконига етиб, ижобат бўлди.
Copyright information for
UznUzbC