2 Chronicles 4
Маъбад анжомлари
1Шоҳ Сулаймон бронза қурбонгоҳ ясаттирди. Қурбонгоҳнинг узунлиги 20 тирсак ▼▼ тирсак — бир тирсак тахминан 45 сантиметрга тўғри келади.
, эни ҳам 20 тирсак, баландлиги 10 тирсак эди. 2Кейин бронзани эритиб, думалоқ шаклда ҳовуз ясатди. Ҳовузнинг бир қирғоғидан нариги қирғоғигача 10 тирсак, баландлиги эса 5 тирсак эди. Айланаси 30 тирсак эди. 3Ҳовузнинг ташқи томонида, қирғоғи остида айланасига икки қатор буқа шакли бор эди. Ҳар бир тирсак масофада ўнтадан шундай шакл қилинган эди. Бронза эритилиб, ҳовуз ясалаётган пайтда, бу буқа шакллари ҳам қилинган эди. 4Ҳовуз бронзадан ясалган ўн иккита буқа устига ўрнаштирилган эди. Буқаларнинг учтаси шимолга, учтаси ғарбга, учтаси жанубга ва учтаси шарққа қаратилган эди. Буқаларнинг орқа томони ҳовузнинг ичкарисига қаратилган эди. 5Ҳовузнинг қалинлиги тўрт энли бўлиб, четлари косанинг четларига ўхшар, шакли лолагулга ўхшарди. Унга 6000 кўза ▼▼ 6000 кўза — ибронийча матнда 3000 бат, тахминан 66.000 литрга тўғри келади.
сув сиғарди. 6Сулаймон ўнта тоғора ҳам ясатди. Тоғоранинг бештаси ҳовузнинг чап томонига, бештаси ўнг томонига ўрнатилди. Бу тоғоралар қурбонлик қилиб куйдириладиган ҳайвонларни ювиш учун мўлжалланган эди. Ҳовуз эса руҳонийларнинг ювиниши учун эди. 7– 8Сулаймон лойиҳага биноан ўнта олтин чироқпоя билан ўнта хонтахта ясатиб, уларни Маъбаднинг асосий хонасига ўрнаттирди. Бешта чироқпоя билан бешта хонтахтани хонанинг ўнг томонига, қолган бешта чироқпоя билан бешта хонтахтани хонанинг чап томонига ўрнаштирди. Булардан ташқари, олтиндан юзта тоғорача ҳам ясаттирди. 9Сулаймон руҳонийлар учун ички ҳовлини қурдирди. Бундан ташқари, у ташқи ҳовлини қурдириб, икки ҳовли орасига эшиклар ясаттирди. Эшикларни бронза билан қоплатди. 10Ҳовузни Эгамиз уйининг жануби–шарқ томонидаги бурчагига ўрнаттирди. 11Хуром қозонлар, куракчалар ва тоғорачалар ҳам ясади. Шундай қилиб, у шоҳ Сулаймон учун Худонинг уйига оид қуйидаги ашёларни ясаб берди: 12иккита устун,устунларнинг тепасидаги иккита доира шаклидаги устунқош,
устунқошни ўраб турган иккита тўрсимон безак,
13иккала безакнинг ёнларида тўрт юзта анор ▼
▼ анор — қадимги пайтларда ҳаёт рамзи эди.
тасвири, яъни устунлар тепасида доира шаклидаги иккита устунқошни қоплаб туриш учун ҳар бир тўрсимон безакнинг иккала чеккасидаги анор суратлари,14аравалар, аравалар устидаги тоғоралар,
15битта ҳовуз, ҳовуз остидаги ўн икки буқа шакли,
16қозонлар, кураклар, санчқилар ва буларга алоқадор барча буюмлар.
Хуром шоҳ Сулаймон учун Эгамизнинг уйига оид ана шу ашёларни сайқалланган бронзадан ясаб берди. 17Шоҳ бу нарсаларни Иордан водийси атрофларида — Сухот ва Зоратон ▼
▼ Зоратон — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Заридо. Унинг Зоратон деган шакли 3 Шоҳлар 7:46 дан олинган.
орасида лойдан ясалган қолипларда қуйдирди. 18Сулаймон бу нарсаларнинг ҳаммасини кўп миқдорда ясаттирди, шунинг учун ишлатилган бронзанинг ҳисобини аниқлаб бўлмади. 19Сулаймон Худонинг уйи учун қуйидаги ҳамма буюмларни ҳам ясаттирди:олтиндан ясалган тутатқи қурбонгоҳи,устида муқаддас нонлар ▼
▼ муқаддас нонлар — бу нонлар Маъбадда Эгамизнинг ҳузурини акс эттирувчи тимсол бўлиб, Худо Исроил халқининг қудрати ва таъминловчиси эканлигидан дарак бериб турган. Нонлар Маъбаддаги махсус хонтахтага қўйилиб, ҳар Шаббат куни янги пиширилган нонлар билан алмаштириб турилган (Левилар 24:5-9 га қаранг).
турадиган хонтахталар,20тоза олтиндан ишланган чироқпоялар ва уларнинг мойчироқлари, булар лойиҳага биноан, Энг муқаддас хонанинг олдида ёниб туриши керак эди,
21яна тоза олтиндан гуллар, мойчироқлар, қисқичлар,
22қайчилар, тоғорачалар, куракчалар ва оловкураклар ясатди. Энг муқаддас хона ва асосий хона эшиклари ҳам тоза олтиндан ясалган эди.
Copyright information for
UznUzbC