2 Chronicles 7
Маъбад Эгамизга бағишланади
1Сулаймон ибодат қилиб бўлиши биланоқ, осмондан аланга тушиб, куйдириладиган ва бошқа қурбонликларни ямлаб юборди. Эгамизнинг улуғворлиги Маъбадни тўлдирди. 2Шунинг учун руҳонийлар Эгамизнинг уйига кира олмадилар. 3Жамики Исроил халқи олов тушганини ва Эгамизнинг улуғворлиги Маъбадни тўлдирганини кўргач, ҳаммалари ерга мук тушиб, таъзим қилдилар ва Эгамизга сажда қилиб, Унга шукрона айтдилар:“Эгамиз яхшидир,Унинг содиқ севгиси абадийдир.”
4Шундан кейин шоҳ ва барча халқ Эгамизга атаб қурбонлик қилдилар. 5Шоҳ Сулаймон 22.000 буқани, 120.000 қўйни Эгамизга атаб қурбонлик қилди. Шу тариқа шоҳ ва бутун халқ Маъбадни Эгамизга бағишладилар. 6Руҳонийлар ўз жойларини эгалладилар. Левилар ҳам мусиқа асбобларини кўтариб, руҳонийлар сингари ўз жойларига турдилар. Довуд бу мусиқа асбобларини Эгамизга ҳамду сано айтиш учун ясаттирган эди, Довуднинг ўзи Эгамизни мадҳ этиб, “Унинг содиқ севгиси абадийдир” деб ҳамду сано айтганда, ўша мусиқа асбобларидан фойдаланган эди. Халқ тик турар, левиларнинг қаршисидан жой олган руҳонийлар эса карнайлар чалардилар. 7Сулаймон Эгамизнинг уйи олдидаги ҳовли ўртасини ҳам муқаддас қилди. Сўнг ўша ерда куйдириладиган қурбонликлар, дон назрлари ва тинчлик қурбонликларининг ёғини назр қилди, чунки буларнинг ҳаммаси у ясаттирган бронза қурбонгоҳ устига сиғмаган эди. 8Кейин Сулаймон ва у билан бирга ниҳоятда катта жамоа — Лево–Хоматдан ▼
▼ Лево–Хомат — ёки Хомат довони.
тортиб, Миср чегарасидаги ирмоққа ▼▼ Миср чегарасидаги ирмоқ — Синай ярим оролининг шимоли–шарқидаги Ариш сойлиги ёки Нил дарёсининг шарқий ирмоғи назарда тутилган (яна Ибтидо 15:18, Саҳрода 34:5 ва Ёшуа 13:3, 15:4, 47 га қаранг).
қадар ерларда яшайдиган бутун Исроил халқи етти кун давомида Чайла байрамини ▼▼ Чайла байрами — 5:3 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
нишонлашди. 9Улар етти кун қурбонгоҳнинг Худога бағишланишини нишонлашди, кейин яна етти кун Чайла байрамини қилишди. Чайла байрамидан кейин ▼▼ Чайла байрамидан кейин… — ибронийча матнда Саккизинчи кунида…, Чайла байрамининг еттинчи кунидан кейинги биринчи кун.
муқаддас йиғин қилишди. 10Еттинчи ойнинг ▼▼ Еттинчи ой — 5:3 нинг биринчи изоҳига қаранг.
йигирма учинчи куни Сулаймон халқни ўз уйларига жўнатди. Эгамизнинг Довудга, Сулаймонга ва Исроил халқига кўрсатган муруввати туфайли ҳамманинг кўнгли шодликка тўлган эди. 11Сулаймон Эгамизнинг уйини ҳам, ўзининг саройини ҳам қуриб бўлди. Мўлжалланган ҳамма юмушларни муваффақият билан тамом қилди. Худо Сулаймонга зоҳир бўлади
12Кейин Эгамиз кечаси Сулаймонга зоҳир бўлиб, унга айтди:“Менга қилган илтижоларингни эшитдим, бу уйни Ўзимга қурбонликлар келтириладиган жой қилиб танладим. 13Ёмғир ёғмасин деб, осмонни беркитганимда, ёки чигирткаларга ▼▼ чигирткалар — 6:28 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
, ер юзини еб битиринглар деб, амр берганимда, ёхуд халқимнинг орасига ўлат касалини юборганимда, 14Менинг номим билан аталган халқим тавба қилиб, Менга илтижо қилса, Менга юз буриб қабиҳ йўлларидан қайтса, Мен осмондан туриб уларнинг илтижоларини эшитаман, гуноҳларини кечириб, юртига шифо бераман. 15Энди сизларга назаримни соламан, бу жойда қилган ибодатларингизга қулоқ тутаман. 16Мен то абад улуғланишим учун бу уйни танлаб, муқаддас қилдим. Бу уйдан кўзимни узмайман, қалбим у ерни маскан қилади.17Агар сен Менинг олдимда отанг Довуд каби юрсанг, Мен амр этган ҳамма фармонларимни ижро этсанг, қонун–қоидаларимни маҳкам тутсанг, 18шоҳлик тахтингни абадий мустаҳкам қиламан. Шунда отанг Довуд билан тузган аҳдим, унга: «Сенинг наслингдан бўлган эркак зоти то абад Исроилда ҳукмронлик қилади», деб айтган гапларим ▼
▼ унга…айтган гапларим — 2 Шоҳлар 7:12-16 га қаранг.
амалга ошади. 19Борди–ю, сен ва сенинг наслинг йўлимдан қайтсангиз, берган амр ва фармонларимни тарк этсангиз, бориб бошқа худоларга хизмат қилсангиз, уларга топинсангиз, 20сизларни Ўзим берган юртдан қўпориб ташлайман. Улуғланишим учун муқаддас қилган бу уйни тарк этаман. Ана ўшанда бу уй ҳамманинг оғзида дув–дув гап бўлади, ҳамма халқлар уйимни масхара қилади. 21Ҳозир ажойиб бўлиб турган уйнинг ёнидан ўтганлар даҳшатга тушадилар:— Нимага уларнинг Эгаси бу юртни ва бу уйни мана шу аҳволга солди экан–а? — дейдиган бўладилар. 22Сўнг яна ўзлари шундай хулоса чиқарадилар:
— Эҳа, улар ота–боболарини Миср юртидан олиб чиққан Эгаси Худодан юз ўгирдилар–ку! Бошқа худоларга эргашиб, ўша худоларга топиниб, хизмат қилдилар–ку! Қилмишларига яраша ўзларининг Эгаси уларнинг бошига шу кўргиликларни солибди–да.”
Copyright information for
UznUzbC