2 Chronicles 9
Шава маликаси Қуддусга ташриф буюради
1Шава ▼▼ Шава — бу юрт Арабистон ярим оролининг жануби–ғарб томонида бўлгани эҳтимолдан ҳоли эмас.
маликаси Сулаймоннинг донғини эшитгач, Қуддусга келди. У Сулаймонга топишмоқлар айтиб синаб кўрмоқчи эди. Малика ўзи билан жуда кўп миқдорда олтин ва қимматбаҳо тошлар, хушбўй зираворлар юкланган катта карвонни бошлаб келган эди. Малика Сулаймоннинг ҳузурига киргач, кўнглида нима бўлса, ҳаммасини унга айтди. 2Сулаймон маликанинг ҳамма саволларига жавоб берди, маликанинг биронта саволига жавоб беришда қийналмади. 3Шава маликаси Сулаймоннинг донолигини, у қурган саройни, 4дастурхонидаги ноз–неъматларни, хизматкорларининг яшаш шароитларини, шоҳ соқийларию ▼▼ соқий — шоҳга ўз қўли билан шароб қуядиган, саройда юқори мартабага эга бўлган, ишончга лойиқ аъён. Шунингдек, у шоҳ учун шароб танлаши ва уни татиб кўриб, заҳарли эмаслигига ишонч ҳосил қилиши керак эди.
баковулларини ▼▼ баковул — саройда шоҳ учун тайёрланадиган махсус таомни татиб кўрувчи ва овқат тайёрлаш ишларини назорат қилувчи мансабдор шахс.
ҳамда уларнинг хизмат либосларини, Эгамизнинг уйида шоҳ Сулаймон куйдириб, назр қилган қурбонликларни ▼▼ Эгамизнинг уйида шоҳ Сулаймон куйдириб, назр қилган қурбонликлар — қадимий юнонча, сурёнийча ва лотинча таржималардан (яна 3 Шоҳлар 10:5 га қаранг).
кўрди. Малика ғоят ҳайратланиб, 5шоҳга деди: — Сизнинг ишларингиз, донолигингиз ҳақида юртимда эшитганларим тўғри экан. 6Келиб ўз кўзларим билан кўрмагунимча, гап–сўзларга ишонмаган эдим. Менга донолигингизнинг ҳатто ярмини ҳам айтишмаган экан. Мен эшитгандан ҳам ортиқ бўлиб чиқдингиз! 7Нақадар бахтиёрдир одамларингиз! Омадлидир хизматкорларингиз! Улар доимо ҳузурингизда бўлиб, донолигингиздан баҳра олишар. 8Сиздан мамнун бўлиб, Ўз вакили сифатида сизни Исроил тахти узра ўтқазган Эгангиз Худога ҳамду санолар бўлсин. У Исроилни то абад севгани учун адолат ва тўғрилик билан ҳукм этсин деб, сизни шоҳ қилган экан. 9Малика Сулаймонга 250 пуд ▼▼ 250 пуд — ибронийча матнда 120 талант, тахминан 4 тоннага тўғри келади.
олтин, беҳисоб хушбўй зираворлар ва қимматбаҳо тошлар ҳадя қилди. Шава маликаси ҳадя қилган хушбўй зираворларнинг сифати шу қадар юқори эдики, уларга тенг келадигани йўқ эди. 10Хирам билан Сулаймоннинг Офирдан олтин олиб келган хизматкорлари сандал дарахти ёғочлари ва қимматбаҳо тошларни ҳам келтиргандилар. 11Шоҳ ўша ёғочлардан Эгамизнинг уйи учун ҳам, шоҳ саройи учун ҳам зиналар, мусиқачилар учун лира ва арфалар ясаттирди. Буларга ўхшаганини Яҳудо юртида ҳеч ким ҳеч қачон кўрмаган. 12Шоҳ Сулаймон Шава маликасига истаганини ва сўраганининг ҳаммасини муҳайё қилди, маликага олиб келганидан ҳам зиёдроқ нарса берди. Шундан кейин малика ҳамма одамларини эргаштириб ўз юртига жўнаб кетди. Шоҳ Сулаймоннинг бойлиги
13Ҳар йили Сулаймонга келиб турадиган олтиннинг оғирлиги 1425 пуд ▼▼ 1425 пуд — ибронийча матнда 666 талант, тахминан 23 тоннага тўғри келади.
эди. 14Одамлар ва савдогарларнинг олди–сотдисидан олинадиган солиқ бунга кирмасди. Араб шоҳлари ва Исроил ҳокимлари ҳам Сулаймонга олтин, кумуш олиб келишарди. 15Шоҳ Сулаймон олтиндан икки юзта катта қалқон ясаттирди. Ҳар бир қалқонни ясашга ярим пуд ▼▼ ярим пуд — ибронийча матнда олти юз шақал, тахминан 8,5 килога тўғри келади.
олтин сарф бўлди. 16Яна олтиндан уч юзта кичик қалқон ҳам ясаттирди. Ҳар бир қалқон учун 400 мисқол олтин ▼▼ 400 мисқол олтин — ибронийча матнда 300…олтин деб ёзилган бўлиб, ўлчов бирлиги берилмаган. 300 биқо (яъни ярим шақал) олтин назарда тутилган бўлиши мумкин, тахминан 1,7 килога тўғри келади (3 Шоҳлар 10:17 га қаранг).
сарфланди. Шоҳ бу қалқонларни “Лубнон ўрмони” деган уйига ▼▼ “Лубнон ўрмони” деган уйи — 3 Шоҳлар 7:2 га ва ўша оятнинг биринчи изоҳига қаранг.
қўйди. 17У яна фил суягидан катта тахт ясатиб, уни тоза олтин билан қоплатди. 18Тахтнинг олтита поғонаси ва ўриндиққа уланган олтин оёқ курсиси бор эди. Ўриндиқнинг икки томонида тирсаги бор эди. Тирсакларнинг ёнида иккита шер тасвири турарди. 19Ҳар бир поғонанинг икки чеккасида ҳам биттадан шер тасвири бўлиб, тахтнинг олти поғонасида жами ўн иккита шер тасвири бор эди. Бундай тахт бошқа бирорта шоҳликда бўлмаган эди. 20Шоҳ Сулаймоннинг ичимлик ичадиган ҳамма идишлари олтиндан, “Лубнон ўрмони” деган уйидаги ҳамма идишлар ҳам тоза олтиндан эди. Сулаймон даврида кумуш арзимас нарса бўлиб қолган эди. 21Денгизда, Хирамнинг кемалари қаторида, Сулаймоннинг ҳам савдо кемалари ▼▼ савдо кемалари — ибронийча матнда Таршиш кемалари, улкан савдо кемалари айнан шу ном билан аталарди. Таршиш ҳозирги Испаниянинг ҳудудида жойлашган бандаргоҳ шаҳар бўлиб, ўзининг катта савдо кемалари билан машҳур эди. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги БАНДАРГОҲ сўзига қаранг.
бўлиб, бу кемалар ҳар уч йилда олтин, кумуш, фил суяги, турли–туман маймунлар ▼▼ турли–туман маймунлар — ёки маймунлар ва товуслар.
олиб қайтарди. 22Шундай қилиб, Сулаймон бойликда ҳам, доноликда ҳам ер юзидаги ҳамма шоҳлардан ўтиб кетди. 23Сулаймонга Худо берган доноликни эшитмоқ учун ер юзидаги ҳамма шоҳлар унинг олдига келгани ошиқарди. 24Келганларнинг ҳар бири кумуш ва олтин идишлар, кийим, қурол–аслаҳа, хушбўй зираворлар, от ва хачирлар ҳадя қилиб олиб келар эди. Бундай ҳол йиллаб давом этарди. 25Сулаймоннинг отлари ва жанг аравалари учун 4000 та отхонаси, булардан ташқари, 12.000 та учқур оти ▼▼ учқур от — бу ўриндаги ибронийча сўз отлиқ маъносини ҳам ифодалаши мумкин.
ҳам бор эди. Сулаймон отларнинг бир қисмини аравалар сақланадиган шаҳарларга, иккинчи қисмини ўз ёнига — Қуддусга жойлаштирган эди. 26У Фурот дарёсидан то Филистлар ерига қадар ва Миср чегараларига қадар бўлган ҳамма шоҳлар устидан ҳукмронлик қиларди. 27Унинг ҳукмронлиги даврида Қуддусда кумуш кўчадаги тошдай кўп эди. Садр ёғочлари ҳам худди Яҳудо қир этакларида ўсадиган оддий шикамора–анжир дарахтидай ▼▼ шикамора–анжир дарахти — 1:15 изоҳига қаранг.
сероб эди. 28Шоҳнинг савдогарлари Сулаймон учун Мисрдан ▼▼ Миср — ёки Музур (1:16 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг).
ва бошқа барча юртлардан отлар олиб келишарди. Сулаймоннинг ўлими
29Сулаймоннинг бошқа ишлари бошдан охиригача Натан пайғамбарнинг тарих китобида, Шилўлик Охиёнинг башоратларида ва валий Йиддонинг ваҳийларида баён этилган. Валий Йиддонинг ваҳийларида Набат ўғли Ерибом ҳукмронлиги тўғрисида ҳам ёзилган. 30Сулаймон Қуддусда бутун Исроил устидан ҳукмдор эди. Унинг ҳукмронлиги қирқ йил давом этди. 31Сулаймон оламдан ўтди. У отаси Довуд қалъасида, ота–боболари ёнига дафн қилинди. Унинг ўрнига ўғли Рахабом шоҳ бўлди.
Copyright information for
UznUzbC