2 Chronicles 10
Шимолдаги қабилалар қўзғолони
1Рахабом Шакам шаҳрига ▼▼ Шакам шаҳри — шимолдаги қабилаларга қарашли асосий шаҳар (Ёшуа 24:1 га қаранг). Бу шаҳар Қуддусдан қарийб 50 километр шимолда, Исроил тепаликларида жойлашган.
кетди. Жамики Исроил халқи ▼▼ Исроил халқи — шимолий қабилалардан ташкил топган халқ назарда тутилган.
ҳам, Рахабомни шоҳ қилиб кўтарамиз деб, Шакамга келишди. 2Набат ўғли Ерибом бу ҳақда эшитиб, Мисрдан қайтди. У Сулаймоннинг дастидан Мисрга қочган эди. 3Исроил халқи одам юбориб, уни чақиртириб келди. Сўнг Ерибом билан биргаликда ҳаммаси Рахабом ҳузурига келиб, унга шу гапни айтишди: 4— Отангиз бизга оғир бўйинтуруқ солиб, оғир меҳнат қилишга бизни мажбурлаган эди. Энди сиз меҳнатимизни енгиллатиб, бизни бўйинтуруқдан халос қилинг. Ўшанда биз сизга итоат этамиз. 5— Уч кундан кейин ҳузуримга келинглар, — деди Рахабом келганларга. Шундай қилиб, халқ қайтиб кетди. 6Шоҳ Рахабомнинг отаси Сулаймон ҳаётлиги даврида оқсоқоллар ҳар доим унинг олдида ҳозиру нозир эдилар. Шоҳ ўша оқсоқолларга маслаҳат солди: — Сизлар нима дейсизлар, бу халққа нима деб жавоб берсам бўлади? 7Оқсоқоллар шоҳга шундай деб маслаҳат беришди: — Агар сиз бу халққа меҳр кўрсатиб, уларни мамнун қилсангиз, улардан яхши сўзингизни аямасангиз, улар сизга бир умр хизмат қиладилар. 8Лекин шоҳ оқсоқолларнинг маслаҳатини рад қилди. Бирга ўсган ва ўзига хизмат қилаётган ёш йигитлар билан маслаҳатлашди. 9Шоҳ ўша йигитларга деди: — Бу халқ менга: “Отангиз бизга солган оғир бўйинтуруқдан энди бизни сиз халос қилинг”, деяпти. Уларга нима деб жавоб берайин? Сизлар қандай маслаҳат берасизлар? 10Рахабом билан бирга ўсиб–улғайган ёш йигитлар унга шундай маслаҳат беришди: — Арз қилган ўша халққа шундай деб айт: “Менинг жимжилоғим отамнинг белидан ҳам йўғон. 11Отам сизларга оғир бўйинтуруқ солган эди, энди мен ундан ҳам баттарроғини қиламан. Отам сизларни қамчи билан жазолаган экан, мен эса чаёнларга чақтириб, жазолайман.” 12Рахабом Ерибомга ва халққа: “Учинчи куни ҳузуримга келинглар”, деб айтгани учун халқ айтилган пайтда шоҳ Рахабомнинг ҳузурига келди. 13– 14Шоҳ оқсоқолларнинг берган маслаҳатларини писанд қилмай, ёш йигитларнинг гапига кириб, халққа кескин жавоб берди: — Отам сизларга оғир бўйинтуруқ солган эди, энди мен ундан ҳам баттарроғини қиламан. Отам сизларни қамчи билан уриб жазолаган экан, мен эса чаёнларга чақтириб жазолайман. 15Шундай қилиб, шоҳ халққа қулоқ солмади. Эгамизнинг Шилўлик Охиё орқали Набат ўғли Ерибомга берган сўзи ▼▼ …Шилўлик Охиё орқали…Ерибомга берган сўзи… — 3 Шоҳлар 11:29-39 га қаранг.
бажо бўлиши учун Худо бу воқеани шундай режалаштирган эди. 16Исроил халқи қарасаки, шоҳ гапга қулоқ солмаяпти. Шундан кейин халқ унга шундай хитоб қилди:“Эссай ўғли Довуднинг бизга ўтказиб қўйган жойи йўқ,Бизнинг ҳам ундан қарзимиз йўқ!
Эй Исроил халқи, ҳар бирингиз ўз уйингизга қайтинг!
Эй Довуд, энди ўз кўмачингга ўзинг кул тортавер!”
Шундай қилиб, Исроил халқи уйларига тарқалиб кетди. 17Рахабом фақат Яҳудо шаҳарларида яшайдиган Исроил халқи устидангина ҳукмронлик қиладиган бўлиб қолди. 18Шоҳ Рахабом қароллар бошлиғи Одонирамни ▼
▼ Одонирам — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Ҳадорам.
Исроил халқи олдига юборган эди, Исроил ▼▼ Исроил — шу китобнинг давомида шимолий шоҳлик Исроил деган ном билан, жанубий шоҳлик эса Яҳудо деган ном билан юритилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ИСРОИЛ ва ЯҲУДО сўзларига қаранг.
халқи уни тошбўрон қилиб ўлдирди. Бу хабарни шоҳ Рахабом эшитди–ю, шоша–пиша жанг аравасига миниб Қуддусга қочди. 19Исроил халқи ўша кундан бошлаб Довуд хонадонидан юз ўгирди.
Copyright information for
UznUzbC