2 Chronicles 15
Шоҳ Осонинг ислоҳотлари
1Одод ўғли Озариёни Худонинг Руҳи қамраб олди. 2Озариё Осонинг ҳузурига бориб деди: — Эй шоҳ Осо! Эй Яҳудо ва Бенямин халқи! Гапимга қулоқ солинглар. Сизлар Эгамиз билан бўлар экансиз, У ҳам сизлар билан бирга бўлади. Агар сизлар Эгамизни изласангизлар, Уни топасизлар. Агар Уни тарк этсангизлар, У ҳам сизларни тарк этади. 3Исроил халқи узоқ вақт давомида ▼▼ …узоқ вақт давомида… — ҳакамлар даврига ишора (Ҳакамлар 2:8-23 га қаранг).
ҳақиқий Худосиз яшади. Уларга таълим берадиган руҳоний йўқ эди, улар қонундан маҳрум эдилар. 4Лекин бошларига оғир кулфат тушганда, улар Исроил халқининг Худосига — Эгамизга юз бурдилар, Уни изладилар, шунда топдилар. 5Ўша нотинч даврда йўлга чиқиш хатарли эди, чунки ҳамма жойда тартибсизлик ва беҳаловатлик ҳукмрон эди. 6Бир халқ иккинчисини яксон қиларди, бир шаҳар бошқасини вайрон этар эди, чунки Худо уларни изтиробга солиб, беҳаловат қилиб қўйган эди. 7Лекин сизлар дадил бўлинглар! Тушкунликка тушманглар! Сизлар қилган ишларингиз учун мукофот оласизлар. 8Шоҳ Осо Одод ўғли Озариё пайғамбарнинг айтган башоратини эшитгач ▼▼ …Одод ўғли Озариё пайғамбарнинг айтган башоратини эшитгач… — қадимий сурёнийча ва лотинча таржималардан (яна шу бобнинг 1–оятига қаранг). Ибронийча матнда …бу сўзларни ва Одод пайғамбарнинг айтган башоратини эшитгач….
, дадиллашди. У Яҳудо ва Бенямин ерларидан, шунингдек, Эфрайим қирларида қўлга киритган шаҳарлардан макруҳ бутларни йўқ қилди. Маъбад ҳовлисидаги Эгамизнинг қурбонгоҳини тузатди. 9У Яҳудо ва Бенямин халқини, шунингдек, ораларида истиқомат қилаётган Эфрайим, Манаше ва Шимўн қабиласидан бўлган мусофирларни тўплади. Уларнинг кўпчилиги Осо ҳукмронлиги даврида Яҳудога кўчиб келган эдилар, чунки Эгаси Худо Осо билан бирга бўлганини кўрган эдилар. 10Улар Осо ҳукмронлигининг ўн бешинчи йили учинчи ойида ▼▼ Осо ҳукмронлигининг ўн бешинчи йили учинчи ойи — милоддан олдинги 895 йилнинг учинчи ойи. Иброний календарининг Шавон ойи назарда тутилган. Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан майнинг ўртасидан бошланади.
Қуддусда тўпландилар. 11Ўша куни ўзлари олиб келган ўлжалардан 700 та буқа ва 7000 та қўйни Эгамизга қурбонлик қилдилар. 12Сўнг ота–боболарининг Худосига — Эгамизга бутун қалби билан, жону дили билан интилишга аҳд қилдилар. 13Кимки Исроил халқининг Худосига — Эгамизга интилмаса, хоҳ ёш бўлсин, хоҳ қари, хоҳ эркак бўлсин, хоҳ аёл, ўлдириладиган бўлди. 14Улар баланд овозда Эгамизга қасамёд қилдилар, ҳайқирдилар, карнай ва бурғулар чалдилар. 15Жамики Яҳудо халқи чин дилдан қасамёд қилгани учун хурсанд бўлди. Улар Эгамизни астойдил излаганлари учун Уни топдилар. Эгамиз уларга ҳар тарафдан осойишталик ато қилди. 16Шоҳ Осонинг бувиси ▼▼ бувиси — ибронийча матнда онаси, бироқ бу сўз бувисига ёки катта момоларнинг бирига ишора қилиши ҳам мумкин. 11:20 ва 13:1-2 га кўра, Махо Осонинг бувиси, яъни Осонинг отаси Абиёни туққан онаси эди.
Махо Ашеранинг ▼▼ Ашера — 14:3 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
макруҳ тасвирини ясаттирган эди, шунинг учун Осо бувисини маликалик мартабасидан ▼▼ маликалик мартабаси — қадимги Исроилда юксак мартаба ҳисобланган (3 Шоҳлар 2:19 га қаранг).
маҳрум қилди. У бувиси ясаттирган бутни қўпориб ташлаб, парча–парча қилгандан кейин, Қидрон сойлигида ▼▼ Қидрон сойлиги — Қуддус шаҳридан шарқда жойлашган. Сойлик — икки адир оралиғидаги пастлик. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги СОЙЛИК сўзига қаранг.
ёқиб юборди. 17Осо Исроилдаги саждагоҳларни ▼▼ саждагоҳлар — 11:15 нинг биринчи изоҳига қаранг.
йўқ қилмаган бўлса ҳам, умр бўйи Эгамизга содиқ қолди. 18Отаси ва ўзи Худога атаб назр этган олтину кумушларни, идишларни Худонинг уйига олиб келди. 19Осо ҳукмронлигининг ўттиз бешинчи йилига қадар уруш бўлмади.
Copyright information for
UznUzbC