‏ 2 Chronicles 17

Яҳудо шоҳи Ёҳушафат

1Ёҳушафат отаси Осо ўрнига шоҳ бўлди, у Исроилдан ўзини ҳимоя қилиш учун мудофаани кучайтирди. 2У Яҳудодаги ҳамма мустаҳкам шаҳарларга ҳарбий қисмларни жойлаштирди. Яҳудо ерларида ҳамда отаси Осо қўлга киритган Эфрайим шаҳарларида кўплаб қўнолғалар ўрнаштирди. 3Ёҳушафат отаси Осодан
отаси Осо — ибронийча матнда отаси. Баъзи иброний қўлёзмаларида ва қадимий юнонча таржимада отаси Довуд. Бу ўринда Осо ҳукмронлигининг дастлабки йилларига ишора қилинган бўлса керак, чунки ўша пайтларда Осо Худонинг йўлидан юрарди (14:2-6, 11, 15:8-15 га қаранг), ҳукмронлигининг сўнгги йилларида эса у Худога суянмай қўйганди (16:7-12 га қаранг).
ўрнак олиб, унинг илк ҳукмронлиги йилларига тақлид қилгани учун Эгамиз у билан бирга бўлди. Ёҳушафат Баалга сиғинмай,
4отасининг Худосига интилди, Исроил шоҳлари йўлларидан юрмасдан, Худонинг амрларига итоат этди. 5Шунинг учун Эгамиз унинг ҳокимиятини мустаҳкам қилди. Бутун Яҳудо халқи Ёҳушафатга ўлпон тўларди, у катта бойлик ва шуҳрат топди. 6Эгамизга итоат қилишдан у завқ олар эди. Шу боис, у Яҳудодаги саждагоҳларни
саждагоҳлар — 11:15 нинг биринчи изоҳига қаранг.
йўқотди, Ашерага
Ашера — 14:3 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
аталган устунларни чопиб ташлади.

7Ҳукмронлигининг учинчи йилида халққа таълим бериш учун ўз аъёнлари Банхайилни, Ободиёни, Закариёни, Натанилни ва Михиёни Яҳудо шаҳарларига жўнатди. 8Левилардан Шамаё, Натаниё, Забадиё, Осойил, Шамиромўт, Йўнатан, Одониё, Тўвиёху ва Тўдониё ҳамда руҳонийлар Элишама ва Ёҳурам уларга ҳамроҳ бўлдилар. 9Улар Эгамизнинг Таврот китобини олиб, Яҳудонинг ҳамма шаҳарларига боришди ва халққа таълим беришди.

10Яҳудо атрофларидаги халқларга Эгамиз қўрқув солди, шунинг учун ўша халқлар Ёҳушафатга қарши уруш қилмадилар. 11Баъзи Филистлар Ёҳушафатга катта миқдорда кумушни ўлпон қилиб олиб келдилар. Араблар ҳам 7700 та қўчқор ва 7700 та така олиб келдилар. 12Ёҳушафат тобора кучайиб бораверди. У Яҳудода қалъалар ва омбор шаҳарлар қурдирди. 13У ерга кўп миқдорда озиқ–овқат тўплади. Қуддусга тажрибали баҳодир жангчиларни жойлаштирди. 14Бу жангчилар хонадонлари бўйича сафарбар қилинган эдилар:

Яҳудо қабиласининг сипоҳларига лашкарбоши Аднаҳ эди. Унинг қўли остида 300.000 нафар баҳодир жангчи бўлиб, улар 1000 нафар жангчидан ташкил топган бўлинмаларга бўлинган эдилар.
15Иккинчи лашкарбоши Ёҳуханон эди, унинг қўли остида 280.000 нафар сипоҳи бор эди.
16Учинчи лашкарбоши Зихри ўғли Амасиё эди, унинг қўли остида 200.000 нафар сипоҳи бор эди. Амасиё ўз хоҳиши билан Эгамизга хизмат қилаётган эди.

17Бенямин қабиласининг сипоҳларига лашкарбоши Элёдах эди. У баҳодир жангчи бўлиб, қўли остида ёй ва қалқон билан қуролланган 200.000 нафар сипоҳи бор эди.
18Элёдахнинг ўнг қўл ёрдамчиси Ёҳузабад эди, унинг қўли остида қуролланган 180.000 нафар сипоҳи бор эди.

19Бу жангчилар шоҳга Қуддусда хизмат қилар эдилар. Булардан ташқари, шоҳ мустаҳкам шаҳарларга бошқа ҳарбий қисмларни жойлаштирган эди.
Copyright information for UznUzbC