2 Chronicles 19
Валий Ёҳу Ёҳушафатга танбеҳ беради
1Яҳудо шоҳи Ёҳушафат Қуддусдаги саройига соғ–саломат қайтиб келди. 2Хонин ўғли валий Ёҳу шоҳ Ёҳушафат билан учрашгани бориб, унга деди: — Қабиҳларга ёрдам бериб, Эгамиздан нафратланганларни яхши кўриш тўғрими? Қилган бу ишинг учун Эгамиз сендан ғазабланди. 3Шунга қарамай, сен яхши ишлар ҳам қилгансан. Сен Ашеранинг ▼▼ Ашера — 14:3 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
устунларини Яҳудо юртидан йўқ қилгансан, бутун юрагинг билан Худога интилишга қатъий қарор этгансан. Шоҳ Ёҳушафатнинг ислоҳотлари
4Ёҳушафат Қуддусда яшар эди. Бироқ у тез–тез халқ орасига чиқиб, жанубдаги Бершебадан тортиб, то шимолдаги Эфрайим қирларигача борар эди. Бутун халқни ота–боболарининг Худосига — Эгамизга юз буришга даъват этарди. 5У Яҳудодаги мустаҳкам шаҳарларнинг ҳар бирига ҳакамлар тайинлаб, 6уларга шундай кўрсатма берди: — Ҳукм қилишда эҳтиёт бўлинглар, чунки сизлар инсон номидан эмас, балки Эгамиз номидан ҳукм қиласиз. Ҳукм қилаётганингизда У сизлар билан бирга бўлади. 7Эгамиздан қўрқинг. Ҳукм чиқарганингизда эҳтиёт бўлинг, чунки Эгамиз Худо ноҳақликка, тарафкашлигу порага тоқат қилмайди. 8Эгамизнинг қонуни билан боғлиқ бўлган ҳукмларни чиқариш ва одамлар орасидаги мунозараларни ечиш учун Ёҳушафат Қуддусда баъзи левиларни, руҳонийларни ва Исроил уруғбошиларини тайинлади. Улар Қуддусда яшардилар. 9Ёҳушафат уларга шундай деб уқтирди: — Ўз вазифангизни Эгамиздан қўрққан ҳолда, сидқидилдан, одилона бажаринг. 10Бошқа шаҳарда истиқомат қиладиган биродарларингиз олдингизга қотиллик ёки қонун, амр, фармон, қоидалар билан боғлиқ бўлган даъволар билан келса, уларни огоҳлантиринг, токи улар Эгамизга қарши гуноҳ қилиб қўймасинлар, ўзларининг ва сизнинг бошингизга Эгамизнинг қаҳрини келтирмасинлар. Шундай қилсангиз, айбдан холи бўласизлар. 11Сизлар Эгамизнинг ишлари юзасидан ҳамма ҳисоботни олий руҳоний Эмориёга, шоҳнинг ишлари юзасидан бўлган ҳисоботни эса Яҳудо қабиласининг бошлиғи Исмоил ўғли Забадиёга берасизлар. Суд қарорлари амалга ошишини левилар назорат қилиб турадилар. Дадил бўлинглар, тўғри иш қилганга Худо ёр бўлсин!
Copyright information for
UznUzbC