2 Chronicles 22
Яҳудо шоҳи Охозиё
1Араблар босқинчилик сафари давомида Ёҳурамнинг кенжа ўғли Охозиёдан бошқа ҳамма ўғилларини қатл қилган эдилар. Шунинг учун Қуддус аҳолиси Охозиёни ўзларига шоҳ қилишди. 2Охозиё тахтга ўтирганда, йигирма икки ▼▼ йигирма икки — қадимий юнонча таржиманинг баъзи қўлёзмаларидан ва қадимий сурёнийча таржимадан (яна 4 Шоҳлар 8:26 га қаранг). Ибронийча матнда қирқ икки.
ёшда эди. У Қуддусда бир йил шоҳлик қилди. Онасининг исми Оталиё бўлиб, Исроил шоҳи Омрининг невараси эди. 3Охозиё ҳам Ахаб хонадони йўлидан юрди, чунки онаси унга қабиҳ ишлар қилишни маслаҳат берарди. 4Охозиё Ахаб наслига ўхшаб, Эгамиз олдида қабиҳликлар қилди. Отаси Ёҳурамнинг вафотидан кейин, шоҳ Ахаб хонадонининг бошқа аъзолари Охозиёнинг маслаҳатчилари бўлиб, уни ҳалокатга бошладилар. 5Охозиё уларнинг маслаҳатига кириб, Исроил шоҳи Ахаб ўғли Ёрам ▼▼ Ёрам — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Ёҳурам (шу бобнинг 6, 7–оятларида ҳам бор).
билан бирга Гиладдаги ▼▼ Гилад — Иордан дарёсининг шарқ томонидаги ўлка.
Рамўтга бориб, Орам шоҳи Хазайилга қарши уруш очди. Шоҳ Ёрам шу урушда ярадор бўлди. 6У ярасини даволатиш учун Йизрил шаҳрига ▼▼ Йизрил шаҳри — Исроилнинг шимолида, Рамўтдан қарийб 65 километр масофада жойлашган.
қайтиб келди. Яҳудо шоҳи Охозиё ▼▼ Охозиё — баъзи иброний қўлёзмаларидан, қадимий юнонча, сурёнийча ва лотинча таржималардан (яна 4 Шоҳлар 8:29 га қаранг). Ибронийча матнда Озариё.
эса яраланган Ёрамни кўргани Йизрилга борди. 7Худо Охозиёнинг бу ташрифини унинг ҳалокати учун ишлатди. Охозиё Ёрамникига етиб боргач, Ёрам билан биргаликда Нимшининг невараси ▼▼ невараси — ибронийча матнда ўғли. Аслида Ёҳу Нимшининг невараси эди (4 Шоҳлар 9:2 га қаранг). Ибронийчада ўғил сўзи насл маъносида ҳам ишлатилади.
Ёҳуни кутиб олгани чиқди. Ёҳуни Эгамиз Ахаб хонадонини қатл қилиш учун танлаган эди. 8Ёҳу Ахаб хонадони устидан чиқарилган ҳукмни ижро этаётган пайтда, Охозиё билан бирга келган Яҳудо аъёнларига ва Охозиёнинг жиянларига дуч келди. Уларнинг ҳаммасини битта қолдирмай қириб юборди. 9Сўнг Охозиёни қидира бошлади. Ёҳунинг одамлари Самарияда яшириниб юрган Охозиёни қўлга олдилар. Уни Ёҳунинг олдига олиб келиб ўлдирдилар. Аммо кейин дафн қилдилар, чунки улар: “Эҳа, бу Эгамизга чин юракдан интилган Ёҳушафатнинг невараси–ку!” деб айтган эдилар. Охозиё хонадонида шоҳлик қиладиган ҳеч бир кимса қолмади. Яҳудо маликаси Оталиё тахтга ўтиради
10Оталиё ▼▼ Оталиё — Исроил шоҳи Ахабнинг қизи — Яҳудо шоҳи Ёҳурамнинг беваси эди (21:5-6, 22:2 га қаранг).
ўз ўғли шоҳ Охозиёнинг ўлдирилганини эшитгач, Яҳудода Охозиёнинг жамики уруғини қириб ташлашга киришди. 11Шоҳнинг ҳамма ўғилларини ўлдириш режалаштирилган эди. Шоҳ Ёҳурамнинг Ёҳушева ▼▼ Ёҳушева — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Ёҳушавият. Унинг Ёҳушева деган шакли 4 Шоҳлар 11:2 дан олинган.
деган қизи бор эди. Ёҳушева Охозиёнинг ўгай синглиси бўлиб, руҳоний Ёҳайидога турмушга чиққан эди. Ёҳушева Охозиёнинг ўғли Йўшни шоҳнинг ўғиллари орасидан билдирмасдан олиб қочди. Оталиё болани ўлдирмаслиги учун, уни энагаси билан бирга Эгамизнинг уйидаги ётоқхонага яширди. 12Оталиё юртни бошқарган пайтда, бола олти йил давомида Худонинг уйида улар билан бирга яшириниб юрди.
Copyright information for
UznUzbC