2 Chronicles 25
Яҳудо шоҳи Эмозиё
1Эмозиё тахтга ўтирган пайтда, йигирма беш ёшда эди. У Қуддусда йигирма тўққиз йил ҳукмронлик қилди. Онаси Қуддуслик бўлиб, исми Ёҳуваддон эди. 2Эмозиё Эгамиз олдида тўғри ишлар қилди, аммо чин юракдан қилмаган эди. 3Эмозиё ўз шоҳлигини мустаҳкамлаб олгандан кейин, отасини ўлдирган аъёнларни йўқ қилди. 4Бироқ Мусонинг қонунида ёзилганига кўра, қотилларнинг болаларини ўлдирмади, чунки Эгамиз: “Оталар фарзандларининг гуноҳи учун ўлдирилмасин, фарзандлар оталарининг гуноҳи учун ўлдирилмасин, ҳар ким ўзининг гуноҳи учунгина ўлим жазосига тортилсин”, деб амр қилган эди ▼▼ Эгамиз…амр қилган эди — Қонунлар 24:16 га қаранг.
. Эдом юртига қарши уруш
5Эмозиё Яҳудо ва Бенямин қабилаларини, уларнинг уруғларига кўра, ҳарбий қисмларга бўлди. Улар устидан мингбоши ва юзбошиларни тайинлади. Эмозиёнинг лашкари йигирма ва ундан юқори ёшдаги 300.000 сараланган жангчидан ташкил топган бўлиб, уларнинг ҳаммаси урушга яроқли, қилич ва қалқонни моҳирлик билан ишлата олар эди. 6Булардан ташқари, Эмозиё 200 пуд ▼▼ 200 пуд — ибронийча матнда 100 талант, тахминан 3,4 тоннага тўғри келади.
кумушга Исроилдан 100.000 баҳодир жангчини ёллади. 7Лекин Худонинг бир одами Эмозиёнинг ҳузурига келиб, шу гапни айтди: — Эй шоҳ! Исроил лашкари сен билан бормасин, чунки Эгамиз улар билан эмас. Исроил ▼▼ Исроил — ибронийча матнда Эфрайим. Эфрайим қабиласи Исроилнинг шимолий қисмидаги энг катта ва нуфузли қабила бўлгани боис, Эски Аҳднинг баъзи ўринларида Эфрайим деган ном Исроилга, яъни шимолий шоҳликка нисбатан ишлатилган. Бу шоҳликнинг пойтахти Самария эди. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ЭФРАЙИМ сўзига қаранг.
халқига ёрдам беришдан Эгамиз воз кечган. 8Сен жасорат билан жанг қилсанг ҳам, барибир Худо сени ғанимларинг олдида мағлуб қилади, чунки ёрдам берадиган ва мағлуб қиладиган Худодир. 9Эмозиё Худонинг одамидан сўради: — Исроил лашкари учун тўлаган икки юз пуд кумуш нима бўлади? Худонинг одами: — Эгамиз сенга бундан ҳам кўпроғини беришга қодир, — дея жавоб берди. 10Шундан кейин Эмозиё Исроилдан ▼▼ Исроил — ибронийча матнда Эфрайим. Шу бобнинг 7–ояти изоҳига қаранг.
келган лашкарга жавоб бериб, уларни уйларига қайтариб юборди. Улар Яҳудо халқидан қаттиқ ғазабланиб, жаҳл устида уйларига қайтиб кетдилар. 11Эмозиё жасорат кўрсатиб, лашкарини Туз водийсига ▼▼ Туз водийси — Ўлик денгизнинг жанубидаги ўлка.
бошлаб борди. У ерда Эдомликлардан ▼▼ Эдом — ибронийча матнда Сеир (шу бобнинг 14–оятида ҳам бор). Эдом юртининг яна бир номи Сеир эди.
10.000 нафарини ўлдирди. 12Яҳудо лашкари уларнинг яна 10.000 нафарини тириклайин асирга олиб, қоя чўққисидан пастга итариб юборди. Уларнинг ҳаммаси тошларга урилиб ҳалок бўлдилар. 13Шу орада Эмозиё орқага қайтариб юборган Исроил лашкари Самария билан Байт–Хўрон оралиғидаги Яҳудо шаҳарларига ҳужум қилди, улар 3000 кишини ўлдириб, кўп ўлжа олдилар. 14Эмозиё Эдомликларни мағлуб қилгандан кейин ўзи билан Эдомликларнинг худоларини олиб келди. Уларни ўзига худо қилиб ўрнатди, ўша худоларга сажда қилиб, қурбонликлар келтирди. 15Эгамиз бундан қаттиқ ғазабланиб, Эмозиёнинг ҳузурига пайғамбарини юборди. Пайғамбар унга шу сўзларини айтди: — Нимага сен бегона худоларга сажда қиляпсан? Бу худолар ўз халқини сенинг қўлингдан қутқара олмади–ку! 16— Қачондан бери сен шоҳнинг маслаҳатчиси бўлиб қолдинг?! — деб пайғамбарнинг гапини бўлди шоҳ. — Овозингни ўчир! Бўлмаса жонингни оламан. Пайғамбарнинг гапи оғзида қолди, бироқ у шоҳни шундай деб огоҳлантириб қўйди: — Сен шу ишни қилиб, менинг маслаҳатимга қулоқ солмаганинг учун Худо сени нобуд қилишга қарор қилганини биламан. Исроил халқи Яҳудо юртини мағлуб қилади
17Яҳудо шоҳи Эмозиё ўз аъёнлари билан маслаҳатлашиб, Исроил шоҳи Ёҳўшга ▼▼ Ёҳўш — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Йўш (шу бобнинг 18, 21, 23, 25–оятларида ҳам бор).
: “Қани, менга жанг майдонида рўбарў келиб кўр–чи ▼▼ …менга жанг майдонида рўбарў келиб кўр–чи… — ибронийча матнда …кел, бир–биримизга юзланайлик…, бу вазиятда жанг майдонида куч синашишга даъват.
”, деган хабар жўнатди. Ёҳўш Ёҳухознинг ўғли, Ёҳунинг набираси эди. 18Исроил шоҳи Ёҳўш эса бунга жавобан Яҳудо шоҳи Эмозиёга шу хабарни жўнатди: “Лубнон тоғларида бир ғовтикан садр дарахтига, қизингни ўғлимга хотинликка бер, деб хабар йўллабди. Ўша пайтда бир йиртқич ҳайвон ўша ердан ўтиб кетаётиб, ғовтиканни босиб янчиб кетибди. 19Шунга ўхшаб сен ҳам: «Кўриб қўй, Эдомни мағлуб қилдим», деб мақтаниб, юрагинг киборликка тўлибди. Уйингда ўтиравер. Нима учун қитмирлик қиляпсан? Ўз бошингни ҳам, Яҳудо халқининг бошини ҳам балога гирифтор қиляпсан!” 20Лекин Эмозиё қулоқ солмади. Бу Худонинг иши эди. Яҳудо халқи Эдомнинг худоларига сажда қилгани учун, Худо уларни душманнинг қўлига беришга қарор қилган эди. 21Шунинг учун Исроил шоҳи Ёҳўш Яҳудо шоҳи Эмозиё устига юриш қилди. Иккала томоннинг лашкари Яҳудонинг Байт–Шамаш шаҳрида ▼▼ Байт–Шамаш шаҳри — Қуддусдан қарийб 24 километр жануби–ғарбда жойлашган эди.
рўбарў келди. 22Исроил лашкари Яҳудо лашкарини мағлуб этди. Яҳудо лашкарининг ҳаммаси уйларига қочиб кетди. 23Исроил шоҳи Ёҳўш Яҳудо шоҳи Эмозиёни Байт–Шамашда асир қилиб олди. Эмозиё Охозиёнинг ▼▼ Охозиё — ибронийча матнда Ёҳухоз, Охозиёнинг яна бир исми (22:1, 11 га қаранг).
невараси, Йўшнинг ўғли эди. Сўнг Ёҳўш Эмозиёни Қуддусга олиб борди. У ерда Қуддус деворининг Эфрайим дарвозасидан Бурчак дарвозасигача бўлган 400 тирсак ▼▼ 400 тирсак — тахминан 180 метрга тўғри келади.
қисмини буздирди. 24Худонинг уйида Обидадомнинг ▼▼ Обидадом — 1 Солномалар 13:13-14 га қаранг.
насли қўриқлаган ҳамма олтину кумушни ва ашёларни тортиб олди. Булардан ташқари, сарой хазинасини ва асирларни олиб, Самарияга қайтиб кетди. 25Яҳудо шоҳи Эмозиё Исроил шоҳи Ёҳўшнинг ўлимидан кейин ўн беш йил яшади. 26Эмозиёнинг бошқа ишлари бошдан охиргача “Яҳудо ва Исроил шоҳлари китоби”да ёзилган. 27Эмозиё Эгамиздан юз ўгирган вақтда Қуддусда унга қарши фитна уюштирилди. Эмозиё бундан хабар топиб, Лахиш шаҳрига ▼▼ Лахиш шаҳри — Қуддусдан қарийб 35 километр жануби–ғарбда жойлашган эди.
қочди. Аммо душманлари Эмозиёнинг ортидан одам юбориб, уни ўша ерда ўлдиртирдилар. 28Эмозиёнинг жасадини отда Қуддусга олиб келдилар. У Довуд қалъасида ▼▼ Довуд қалъаси — баъзи иброний қўлёзмаларидан, қадимий юнонча, сурёнийча ва лотинча таржималардан (яна 4 Шоҳлар 14:20 га қаранг). Ибронийча матнда Яҳудо шаҳри.
ота–боболарининг ёнига дафн қилинди.
Copyright information for
UznUzbC