‏ 2 Chronicles 28

Яҳудо шоҳи Охоз

1Охоз йигирма ёшида шоҳ бўлиб, Қуддусда ўн олти йил ҳукмронлик қилди. У бобоси Довуддан намуна олмади, Эгамизнинг олдида тўғри ишлар қилмай, 2Исроил шоҳларининг йўлидан кетди. У Баалга сажда қилиш учун Баалнинг қуйма тасвирларини ясади. 3Хиннум сойлигида
сойлик — икки адир оралиғидаги пастлик. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги СОЙЛИК сўзига қаранг.
бутларга атаб қурбонликлар куйдирди. Канъон юртидан Эгамиз қувган қавмларнинг жирканч одатларига тақлид қилиб, ҳатто ўз ўғилларини қурбонлик қилиб, оловда куйдирди
…ҳатто ўз ўғилларини қурбонлик қилиб, оловда куйдирди — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси …ҳатто ўз ўғилларини оловдан ўтказди. Бутпараст халқларга хос бўлган бу жирканч одат Худонинг назарида ўтакетган қабиҳлик эди.
.
4Саждагоҳларда
Саждагоҳлар — 11:15 нинг биринчи изоҳига қаранг.
, тепаликларда ва ҳар қандай яшил дарахт остида қурбонликлар келтириб, тутатқи тутатарди.

Орам ва Исроил халқлари Яҳудо юртига ҳужум қилади

5Шоҳ Охоз гуноҳ қилгани учун, Эгаси Худо уни Орам шоҳининг қўлига берди. Орам шоҳи Охозни мағлуб қилиб, халқидан жуда кўпчилигини асир қилиб, Дамашққа олиб кетди.

Бундан ташқари, Эгамиз шоҳ Охозни Исроил шоҳи қўлига берди. Исроил шоҳи Охознинг бошига катта қирғин солиб, уни мағлуб қилди.
6Бир куннинг ўзида Исроил шоҳи Рамалиё ўғли Пеках Яҳудо лашкарининг 120.000 баҳодир жангчисини ўлдирди. Бунга сабаб Яҳудо халқи ўз ота–боболарининг Худоси — Эгамизни тарк этгани бўлди. 7Исроил
Исроил — ибронийча матнда Эфрайим. 25:7 изоҳига қаранг.
халқидан бўлган баҳодир жангчи Зихри шоҳнинг ўғли Масиёни, сарой бошқарувчиси Озрикомни ва шоҳнинг ўнг қўл вазири Элқанани ўлдирди.
8Яҳудо халқи уларга қариндош бўлишига қарамай, Исроил лашкари улардан 200.000 нафар аёл ва ўғил–қизларини асир қилиб, катта ўлжа билан бирга, Самарияга олиб кетишди.

Одод пайғамбар

9Эгамизнинг Одод деган пайғамбари Самарияда эди. У қайтиб келган Исроил лашкарини қаршилаб чиқиб, уларга шундай деди:

— Ота–боболарингизнинг Худоси — Эгангиз Ўз халқи Яҳудодан ғазаблангани учун уларни сизнинг қўлингизга топширди. Сизлар эса уларни шунчалик қаҳр билан қирдингизки, уларнинг садоси самоларга етди.
10Шуниси етмагандай, сизлар Яҳудо ва Қуддус халқининг эркагу аёлини ўзингизга қул қилмоқчи бўлдингиз. Ўзингизга бир қаранг, Эгангиз Худо олдида қилган қилмишларингизнинг ҳаммаси турган–битгани гуноҳ–ку! 11Энди гапимни эшитинг! Асир қилган бу қариндошларингизни орқага қайтариб юборинг. Акс ҳолда, Эгамиз Ўз ғазабини сизнинг устингизга сочади.

12Исроил
Исроил — ибронийча матнда Эфрайим. 25:7 изоҳига қаранг.
халқининг баъзи йўлбошчилари ҳам, чунончи, Йўханон ўғли Озариё, Машилламўт ўғли Бархиё, Шаллум ўғли Ёхизқиё ва Ҳадлай ўғли Эмоса урушдан қайтиб келганларга ўз норозилигини билдириб,
13дедилар:

— Асирларни бу ерга олиб келманглар! Биз Эгамизга қарши гуноҳ қилиб, Унинг қаҳрини келтириб бўлдик. Сизлар эса шусиз ҳам ортиб ётган гуноҳимиз устига яна гуноҳ орттирмоқчисизлар.

14Шунда сипоҳлар Исроил аъёнлари ва бутун жамоа олдида асирларни озод қилиб, ўлжаларни топширдилар. 15Юқорида номлари айтилган тўртта йўлбошчи асирларнинг орасидаги яланғоч бўлганларнинг ҳаммасига ўлжа олинган нарсалардан уст–бош, оёқ кийим бердилар, едирдилар, ичирдилар, яраларига мой суртдилар. Кейин заифларни эшакларга миндириб, асирларнинг ҳаммасини Яҳудога қарашли пальма шаҳри Ерихога олиб бордилар. Сўнг Самарияга қайтиб келдилар.

Шоҳ Охоз Оссуриядан ёрдам сўрайди

16Ўша пайтда шоҳ Охоз Оссурия шоҳидан ёрдам сўраб, ҳузурига одам жўнатди, 17чунки Эдомликлар яна Яҳудо юртига ҳужум қилиб, кўп асирларни олиб кетган эдилар. 18Шу орада Филистлар ҳам Яҳудо қир этакларидаги ҳамда Нагав чўлидаги
…Яҳудо қир этаклари…Нагав чўли… — Яҳудо қирлари Яҳудо юртининг ғарбида, Нагав чўли эса ҳозирги Исроилнинг жанубида, яъни Ўлик денгизнинг жануби–ғарбида жойлашган эди. Демак, Филистлар ғарбдан, Эдомликлар эса жануби–шарқдан ҳужум қилишган.
шаҳарларга ҳужум қилиб, Байт–Шамаш, Ойжавлон ва Гадерўт шаҳарларини қўлга киритдилар, шунингдек, Сўху, Тимнах ва Гимзо шаҳарларини ва бу шаҳарлар атрофидаги қишлоқларни қўлга олиб, ўша жойларга ўрнашиб олдилар.
19Шоҳ Охоз Яҳудо халқини гуноҳ қилишга ундаб, Эгамизга ҳаддан ташқари кўп хиёнат қилгани учун, Яҳудо халқини Эгамиз шу қадар таҳқирлаган эди. 20Оссурия шоҳи Тиғлатпиласар
Тиғлатпиласар — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Тиғлатпилнасар. Тиғлатпиласар милоддан олдинги 745-727 йилларда ҳукмронлик қилган.
келиб, Охозга ёрдам бериш ўрнига зулмни кучайтирди.
21Охоз Эгамизнинг уйидан, шоҳ саройидан ва аъёнларнинг уйидан қимматбаҳо нарсаларни олиб, Оссурия шоҳига ўлпон қилиб берди. Бироқ бу ҳам ёрдам бермади.

Шоҳ Охознинг гуноҳлари

22Ҳаётининг энг қийин дамларида ҳам ўша шоҳ Охоз Эгамизга янада баттарроқ хиёнат қилди. 23Уни мағлуб қилган Орам халқининг худоларига қурбонликлар келтирди. У ичида шундай дерди: “Орам шоҳларининг худолари уларга ёрдам берди, агар мен Орам худоларига қурбонлик келтирсам, улар менга ҳам ёрдам беришади.” Ваҳоланки, бу худолар шоҳ Охознинг ва унинг қўли остидаги бутун халқнинг ҳалокатига сабаб бўлди. 24Охоз Эгамизнинг уйидаги ҳамма ашёларни йиғиштириб олиб, чиқариб ташлади. Эгамизнинг уйи эшикларини беркитиб, Қуддуснинг ҳар бурчагида қурбонгоҳлар қурдирди. 25Яҳудонинг ҳамма шаҳарларида бегона худоларга қурбонликлар куйдириш учун саждагоҳлар барпо қилиб, ота–боболарининг Худоси — Эгамизни ғазаблантирди.

26Охознинг бошқа ишлари ва тутган йўллари бошидан охиригача “Яҳудо ва Исроил шоҳлари китоби”да ёзилган. 27Охоз оламдан ўтиб, Қуддусда дафн қилинди. Лекин уни Исроил шоҳлари хилхонасига кўммадилар. Унинг ўрнига ўғли Ҳизқиё шоҳ бўлди.
Copyright information for UznUzbC