‏ 2 Chronicles 29

Яҳудо шоҳи Ҳизқиё

1Ҳизқиё йигирма беш ёшида шоҳ бўлди. У Қуддусда йигирма тўққиз йил шоҳлик қилди. Онасининг исми Абиё бўлиб, Закариёнинг қизи эди. 2Ҳизқиё, бобоси Довуд каби, Эгамиз олдида тўғри ишлар қилди.

Маъбад покланади

3Ҳизқиё ўз ҳукмронлигининг биринчи йили биринчи ойида
биринчи ой — иброний календарининг Нисон ойи назарда тутилган (Нисон ойи Абиб ойи деб ҳам аталади). Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан мартнинг ўртасидан бошланади.
Эгамизнинг уйи эшикларини қайтадан очди
…Ҳизқиё…Эгамизнинг уйи эшикларини қайтадан очди — шоҳ Охоз Маъбад эшикларини қулфлаб қўйган эди. Шу сабабдан халқ у ерда Худога сажда қила олмаганди (28:22-25 га қаранг).
, уларни тузаттирди.
4Сўнг руҳонийларни ва левиларни чақиртириб, уларни Маъбаднинг шарқий ҳовлисига тўплади. 5Ҳизқиё уларга деди:

— Гапимни эшитинглар, эй левилар! Ўзларингизни покланглар, ота–боболарингиз Худоси — Эгамизнинг уйини ҳам покланглар! Бу муқаддас жойдан ҳаром нарсаларни чиқариб ташланглар!
6Бизнинг ота–боболаримиз бевафо эдилар. Улар Эгамиз Худо олдида ёмон ишлар қилиб, Уни тарк этдилар. Эгамизнинг маконидан юзларини ўгириб, Унга орқаларини бурдилар. 7Маъбад эшикларини ёпиб ташладилар, чироқларни ўчириб қўйдилар. Исроил халқининг Худосига атаб, муқаддас масканда тутатқи тутатилмайдиган, қурбонликлар куйдирилмайдиган бўлди. 8Шунинг учун Яҳудо ва Қуддусга Эгамиз Ўз қаҳрини сочди. Уларнинг аҳволидан ҳамма ёқасини ушлаб, даҳшату ваҳимага тушди. Сиз ўзингиз ҳам бундан хабардорсиз. 9Шунинг учун оталаримиз жангда ҳалок бўлди, хотину ўғил–қизларимиз асирликка олиб кетилди. 10Эгамиз биздан Ўз қаҳрини қайтарсин деб, мен Исроил халқининг Худоси — Эгамиз билан аҳд қилишга қарор этдим. 11Ўғилларим! Энди эътиборсиз бўлманглар, чунки Эгамиз сизларни Унинг ҳузурида хизмат қилишингиз учун ва қурбонликлар куйдиришингиз учун танлаб олган.

12Левилардан қуйидагилар шу ерда эдилар:

Қоҳот наслидан — Эмосай ўғли Махат, Озариё ўғли Йўэл,
Марори наслидан — Абди ўғли Киш ва Ёхалил ўғли Озариё,
Гершон наслидан — Зиммо ўғли Йўх, Йўх ўғли Эден,
13Элизофон наслидан — Шимри, Ёвал,
Осиф наслидан — Закариё, Маттаниё,
14Хаман наслидан — Ёхиёл, Шимах,
Ёдутун наслидан — Шамаё ва Узиёл.

15Руҳонийлар билан левилар қолган леви биродарларини тўплаб, ҳаммаси ўзларини покладилар. Сўнг шоҳнинг фармони бўйича, Эгамизнинг қонун–қоидаларига риоя қилган ҳолда, Эгамизнинг уйини поклай бошладилар
…Эгамизнинг уйини поклай бошладилар — 1 Солномалар 23:28 га қаранг.
.
16 17Улар биринчи ойнинг
Қидрон сойлиги — 15:16 нинг охирги изоҳига қаранг.
биринчи кунида ишга киришиб, саккиз кун давомида Эгамиз уйининг ҳовлиларини покладилар. Кейинги саккиз кун давомида уйнинг ўзини покладилар. Руҳонийлар Эгамизнинг уйига кириб, Маъбаддаги ҳамма ҳаром–хариш нарсаларни Эгамиз уйининг ҳовлисига олиб чиқдилар. Левилар эса бу нарсаларни шаҳар ташқарисига, Қидрон сойлигига
биринчи ой — шу бобнинг 3–оятига берилган биринчи изоҳга қаранг.
олиб бориб ташладилар. Биринчи ойнинг ўн олтинчи кунига келиб, ҳамма ишларини тугатдилар.

18Сўнгра улар шоҳ Ҳизқиё ҳузурига бориб, шундай дедилар:

— Биз Эгамизнинг бутун уйини, қурбонлик куйдириладиган қурбонгоҳни ва қурбонгоҳнинг ҳамма ашёларини, муқаддас нонлар қўйиладиган хонтахтани ва хонтахтанинг ҳамма ашёларини покладик.
19Шоҳ Охоз ўз бевафолиги дастидан чиқариб ташлаган ҳамма ашёларни биз олиб келиб, покладик. Мана, уларнинг ҳаммаси Эгамизнинг қурбонгоҳи олдида турибди.

Маъбадда хизмат тикланади

20Шоҳ Ҳизқиё эртаси куни саҳарда шаҳар аъёнларини тўплаб, ҳаммаларини Эгамизнинг уйига бошлаб борди. 21Улар шоҳ хонадонининг ва Яҳудо халқининг гуноҳини ювиш учун ҳамда Маъбадни поклаш учун гуноҳ қурбонлиги
гуноҳ қурбонлиги — бирортаси билмай қилган гуноҳи учун Худодан кечирим сўраб келтирган қурбонлиги. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ҚУРБОНЛИК сўзи остида берилган ГУНОҲ ҚУРБОНЛИГИ иборасига қаранг.
қилиб еттита буқа, еттита қўчқор, еттита қўчқор қўзи ва еттита такани олиб келдилар. Ҳорун наслидан бўлган руҳонийларга шоҳ: “Буларни Эгамизнинг қурбонгоҳида назр қилинглар!” деб буюрди.
22Руҳонийлар буқаларни сўйиб, қонини қурбонгоҳга сепдилар. Кейин қўчқорларни сўйиб, қонини қурбонгоҳга сепдилар. Қўзиларни ҳам сўйиб, қонини қурбонгоҳга сепдилар. 23Сўнгра гуноҳ қурбонлиги қилинадиган такаларни шоҳ ва жамоа олдига олиб келдилар. Улар қўлларини такалар устига қўйдилар. 24Руҳонийлар такаларни сўйдилар, бутун халқни гуноҳларидан поклаш учун қонни қурбонгоҳга сепдилар. Негаки, шоҳ: “Куйдириладиган қурбонликлар ва гуноҳ қурбонликлари жамики Исроил учун қилинсин”, деб фармон берган эди.

25Ҳизқиё шоҳ Довуднинг кўрсатмаларига риоя қилиб, левиларни Эгамизнинг уйига жойлаштирди, уларга зил, арфа ва лираларни берди. Бу кўрсатмаларни Довудга Эгамиз Ўз пайғамбарлари Гад ва Натан орқали берган эди. Гад шоҳ Довуднинг хизматидаги валий эди. 26Левилар Довуднинг чолғу асбобларини олиб, руҳонийлар карнайларини олиб, ўз жойларини эгалладилар. 27Шундан кейин Ҳизқиё: “Қурбонгоҳда қурбонликлар куйдирилсин!” деб буюрди. Қурбонликлар куйдирила бошланган заҳоти қўшиқчилар Довуднинг чолғу асбоблари ва карнайлар жўрлигида Эгамизга ҳамду санолар айтишни бошладилар. 28Қурбонликлар куйдирилиб бўлгунча, бутун жамоа сажда қилиб, қўшиқчилар қўшиқ айтиб, карнайчилар карнай чалиб турдилар. 29Қурбонлик тугагач, шоҳ Ҳизқиё ва бутун халқ тиз чўкиб, Худога сажда қилди. 30Шоҳ Ҳизқиё билан аъёнлар левиларга: “Довуд ва валий Осиф ёзган саноларни айтиб, Эгамизни мадҳ қилинглар!” деб буюрдилар. Левилар севинч ила сано куйлаб, тиз чўкиб сажда қилдилар.

31Кейин Ҳизқиё халққа деди:

— Мана, сизлар ўзингизни Эгамизга бағишладингизлар. Энди атаган қурбонлигу шукрона назрларингизни Эгамизнинг уйига олиб келинглар.

Жамоа қурбонликлар ва шукрона назрларини келтирди. Баъзилари эса кўнгилдан чиқариб куйдириладиган қурбонлик учун ҳайвонларни ҳам олиб келдилар.
32Куйдириладиган қурбонлик учун 70 та буқа, 100 та қўчқор ва 200 та қўзи келтирилди. 33Булардан ташқари, жамоа 600 та буқа ва 3000 та қўйни қурбонлик қилиш учун олиб келди. 34Аммо руҳонийлар озчилик бўлганлари учун куйдириладиган ҳайвонларнинг терисини шилишга улгура олмаётган эдилар. Шу сабабдан уларнинг қариндошлари левилар то иш тугагунча ва бошқа руҳонийлар ўзларини поклагунча уларга қарашиб турдилар. Левилар, руҳонийларга қараганда, ўзларини поклаш масаласига жиддийроқ ёндашган эдилар. 35Куйдириладиган қурбонликларнинг миқдори ниҳоятда кўп эди. Булардан ташқари, тинчлик қурбонликларининг ёғлари ва куйдириладиган қурбонликлар билан бирга келтириладиган шароб назри ҳам ғоятда мўл эди. Шу йўсинда, Эгамиз уйидаги хизмат қайта тикланди. 36Худонинг Ўз халқига қилган бу ишидан Ҳизқиё ва бутун жамоа севинди. Буларнинг ҳаммаси қисқа вақтда содир бўлган эди.
Copyright information for UznUzbC