‏ 2 Chronicles 3

1Сулаймоннинг отаси шоҳ Довуд Эгамизнинг уйи учун Қуддусда бир жой тайёрлаб қўйган эди. Бу жой Мориёх тоғида — Довудга Эгамиз зоҳир бўлган Ёбуслик Аравнонинг
Аравно — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Ўрнан. Унинг Аравно деган шакли 2 Шоҳлар 24:16 дан олинган.
хирмонида эди. Сулаймон Эгамизнинг уйини ўша ерда барпо қила бошлади.
2Қурилиш Сулаймон ҳукмронлигининг тўртинчи йили иккинчи ойининг
Сулаймон ҳукмронлигининг тўртинчи йили иккинчи ойи — тахминан милоддан олдинги 960 йилнинг иккинчи ойи. Иброний календарининг Зив ойи назарда тутилган. Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан апрелнинг ўртасидан бошланади.
иккинчи кунида бошланган эди.
3Сулаймон Худонинг уйи учун пойдевор қўйди, пойдеворнинг узунлиги (қадимги ўлчов бирлигига асосан) 60 тирсак
тирсак — бир тирсак тахминан 45 сантиметрга тўғри келади.
, эни 20 тирсак эди.
4Уйнинг асосий хонаси олдида айвон бўлиб, айвоннинг узунлиги асосий хонанинг эни билан бир ўлчовда — 20 тирсак, баландлиги ҳам 20 тирсак
20 тирсак — қадимий сурёнийча таржимадан, қадимий юнонча таржиманинг баъзи қўлёзмаларидан. Ибронийча матнда 120 тирсак.
эди. Сулаймон айвоннинг ичини тоза олтин билан қоплатди.
5Асосий хонанинг деворларини олдин сарв ёғочи билан қоплатиб, устидан тоза олтинни қоплатди, сўнг хурмо дарахти ва занжирлар шаклларини ўйдириб солдирди. 6Уйни қимматбаҳо тошлар билан безаттирди. Парвайимдан келтирилган олтин билан 7уйнинг тўсинларини, остоналарини, деворларини ва эшикларини қоплатди. Деворларга карублар
карублар — қанотли самовий мавжудотлар. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги КАРУБ, КАРУБЛАР сўзига қаранг.
суратини ўйдирди.

8Сулаймон Энг муқаддас хонани ҳам қурдирди. Бу хонанинг узунлиги асосий хонанинг эни билан бир ўлчовда — 20 тирсак, эни ҳам 20 тирсак эди. Сулаймон бу хонани 1300 пуд
1300 пуд — ибронийча матнда 600 талант, тахминан 21 тоннага тўғри келади.
тоза олтин билан қоплатди.
9Ишлатилган олтин михларнинг умумий оғирлиги 125 мисқол
125 мисқол — ибронийча матнда 50 шақал, тахминан 550 граммга тўғри келади.
эди. Юқори хоналарнинг деворлари ҳам олтин билан қопланди.

10Сўнг Сулаймон иккита каруб шаклини ясаттирди. Уларни олтин билан қоплатиб, Энг муқаддас хонага ўрнаштирди. 11 12 13Карублар ёнма–ён, кираверишга қаратиб қўйилган эди. Ҳар бирининг иккитадан қаноти бўлиб, ҳар бир қанотининг узунлиги беш тирсак эди. Қанотлар ёйилган ҳолда ясалган бўлиб, карубларнинг бир қаноти деворга тегиб турар эди. Иккинчи қаноти эса хонанинг марказида бошқа карубнинг қанотига тегиб турар эди. Иккала карубнинг ёйилган қанотлари жами 20 тирсакни ташкил қилар эди. 14Сулаймон кўк, сафсар, қизил матолардан ва майин зиғир матосидан ички парда
ички парда — Муқаддас хонани Энг муқаддас хонадан ажратиб турар эди (Чиқиш 26:31-33 га қаранг).
қилдириб, парданинг устига карублар суратини солдирди.

Икки бронза устун

15Сулаймон 18 тирсак
18 тирсак — қадимий сурёнийча таржимадан (яна 3 Шоҳлар 7:15, 4 Шоҳлар 25:17, Еремиё 52:21 га қаранг). Ибронийча матнда 35 тирсак, иккала устуннинг умумий баландлиги назарда тутилган бўлиши мумкин.
баландликдаги икки устун ясаттириб, уларни Эгамиз уйининг олд томонига ўрнатди. Ҳар бир устун тепасида устунқош бўлиб, устунқошнинг баландлиги 5 тирсак эди.
16Устунқошлар тўқилган занжирлар ва юзта анор
анор — қадимги пайтларда ҳаёт рамзи эди.
тасвири билан безатилган эди.
17Устунлар уйнинг олдига — биттаси ўнг томонга, иккинчиси чап томонга ўрнатилган эди. Ўнг томондаги устунга Ёхин
Ёхин — бу ном ибронийчадаги У (яъни Худо) асос солган иборасига оҳангдош.
деб, чап томондагисига Бўаз
Бўаз — бу ном ибронийчадаги Унинг (яъни Худонинг) кучи воситасида иборасига оҳангдош.
деб ном берилди.
Copyright information for UznUzbC