2 Chronicles 35
Шоҳ Йўшиё Фисиҳ зиёфати ва Хамиртурушсиз нон байрамини нишонлайди
1Шоҳ Йўшиё Қуддусда Эгамизнинг шарафига Фисиҳ зиёфатини ▼▼ Фисиҳ зиёфати — 30:1-4 нинг биринчи изоҳига қаранг.
нишонлади. Биринчи ойнинг ▼▼ Биринчи ой — 29:3 нинг биринчи изоҳига қаранг.
ўн тўртинчи куни Фисиҳ қўзилари қурбонлик қилинди. 2Йўшиё руҳонийларни хизматга тайинлаб, Эгамизнинг уйидаги хизматга уларни рағбатлантирди. 3Сўнг Эгамизга бағишланган ва халққа таълим берган левиларга деди: — Муқаддас Сандиқни Исроил шоҳи Довуд ўғли Сулаймон қурган Эгамизнинг уйига олиб киринглар. Сандиқни бундан буён елкангизда кўтариб юришга ҳожат йўқ. Энди Эгангиз Худога ва Унинг халқи Исроилга хизмат қилинглар. 4Шоҳ Довуднинг ва ўғли Сулаймоннинг ёзиб қолдирган кўрсатмаларига мувофиқ ▼▼ Шоҳ Довуднинг ва ўғли Сулаймоннинг ёзиб қолдирган кўрсатмаларига мувофиқ… — 1 Солномалар 23:1-26:32 га қаранг.
, хонадонингиз ва гуруҳларингиз бўйича хизматга тайёрланинглар. 5Муқаддас масканга шундай тартибда жойлашингларки, Исроил халқининг бирорта хонадони эътиборингиздан четда қолиб кетмасин. 6Фисиҳ қўзисини сўйиб, ўзингизни покланглар. Сўнг юртдошларингиз учун Фисиҳ қўзиларини тайёрлаб беринглар. Хуллас, Эгамизнинг Мусо орқали берган кўрсатмаларига риоя қилинглар. 7Шоҳ Йўшиё бу ерда ҳозир бўлган халққа Фисиҳ қурбонликлари учун 30.000 та қўзи ва улоқчани, 3000 та буқани берди. Буларнинг ҳаммаси шоҳнинг шахсий мулкидан эди. 8Шоҳнинг аъёнлари ҳам халққа, руҳоний ва левиларга қурбонликлар учун кўнгилдан чиқариб ҳайвонларни бердилар. Худонинг уйида хизмат қилувчиларнинг бошлиқлари Хилқиё, Закариё ва Ёхиёл руҳонийларга Фисиҳ қурбонликлари учун 2600 та қўзи билан улоқча ва 300 та буқа бердилар. 9Хонаниё, унинг укалари Шамаё ва Натанил, левиларнинг йўлбошчилари Хашавиё, Явиёл ва Йўзабад Фисиҳ қурбонликлари учун левиларга 5000 та қўзи билан улоқча ва 500 та буқа бердилар. 10Фисиҳ маросимига оид тайёргарликлар тугагач, руҳонийлар билан левилар шоҳнинг буйруғига биноан ўз жойларини эгалладилар. 11Левилар Фисиҳ қўзиларини бўғизлаб, қонини руҳонийларга бердилар. Руҳонийлар қонни қурбонгоҳга сепдилар. Левилар эса қўзиларнинг терисини шилишга киришдилар. 12Улар сўйилган қўзи, улоқча ва буқаларнинг қурбонгоҳда куйдириладиган қисмларини ажратиб қўйдилар. Сўнг буларни одамларга хонадонлари бўйича тақсимлаб бердилар. Токи ҳар бир хонадон ўзига тегишли қурбонлигини Эгамизга бағишлаб, Мусонинг қонунидаги кўрсатмаларга биноан келтирсин. 13Левилар қонун–қоидага мувофиқ, Фисиҳ қўзиларини оловда пиширдилар, муқаддас қурбонликлар гўштини эса тоғораларда, қозонларда ва товаларда қайнатдилар. Гўшт тайёр бўлгач, уни дарров халқнинг олдига дастурхонга тортдилар. 14Шундан сўнггина левилар ўзлари учун ва руҳонийлар учун Фисиҳ таомини тайёрлашга киришдилар. Негаки, Ҳорун наслидан бўлган руҳонийларнинг қўли кечгача бўшамади, улар куйдириладиган қурбонликларни ва ёғларни куйдириш билан овора эдилар. 15Осиф наслидан бўлган қўшиқчилар шоҳ Довуднинг, Осиф, Хаман ва шоҳнинг валийси Ёдутуннинг кўрсатмасига биноан ўз жойларида турдилар. Маъбад дарвозабонлари ҳам ўз жойларидан силжимадилар. Леви биродарлари уларга Фисиҳ таомини тайёрлаганлари учун хизматларини тўхтатишга зарурат бўлмади. 16Шундай қилиб, ўша куни шоҳ Йўшиёнинг фармонига кўра, Эгамизга бағишланган ҳамма хизматлар бажарилди. Фисиҳ зиёфати нишонланиб, Эгамизнинг қурбонгоҳида куйдириладиган қурбонликлар келтирилди. 17Исроил халқи Фисиҳ зиёфатини ва етти кун давомида Хамиртурушсиз нон байрамини нишонлади. 18Шомуил пайғамбар давридан буён Исроилда Фисиҳ зиёфати бу сингари нишонланмаган эди. Исроил шоҳларидан бирортаси, Йўшиё сингари Фисиҳ зиёфатини руҳонийлар, левилар, жамики Яҳудо ва Исроил халқи ҳамда Қуддус аҳолиси иштирокида нишонламаган эди. 19Бу Фисиҳ зиёфати шоҳ Йўшиё ҳукмронлигининг ўн саккизинчи йилида нишонланди. Йўшиё ҳукмронлигининг сўнгги даври
20Бу воқеалардан сўнг, Йўшиё Маъбадни тартибга солиб бўлгач, Миср шоҳи Нехо жанг қилгани Фурот дарёси бўйидаги Кархамиш шаҳрига лашкарини бошлаб келди. Йўшиё унга қарши отланди ▼▼ Йўшиё унга қарши отланди — ўша пайтда Миср фиръавни Нехо (милоддан олдинги 609-595 йилларда ҳукмронлик қилган) Оссурияликлар томонида эди. Нехо Оссурия шоҳининг қўли остидаги ерларни сақлаб қолишда унга ёрдам бермоқчи бўлиб, Бобил лашкарига қарши уруш қилиш учун шимол томон йўл олганди. Яҳудо шоҳи Йўшиё эса Миср ва Оссуриянинг бу иттифоқидан мамнун эмасди, чунки уларнинг кучайиши Яҳудо шоҳлигининг осойишталигига хавф солиши мумкин эди.
. 21Лекин Нехо Йўшиёга элчилар орқали шундай хабар юборди:“Эй Яҳудо шоҳи! Сен бу жангга аралашма! Мен сенга эмас, ўз душманларимга қарши урушга отландим. Худо менга, шошил, деб амр берди. Худо мен томонда, Унга қаршилик кўрсатишни бас қил, акс ҳолда, нобуд бўласан.”22Аммо Йўшиё жанг қилишдан қайтмади. Худонинг Нехо орқали айтган сўзларига қулоқ солмади. Шоҳона кийимларини ўзгартириб, Магидў ▼
▼ Магидў — Жалила кўлидан қарийб 40 километр жануби–ғарбда жойлашган.
текислигида жангга кирди. 23Жанг пайтида Миср камонкашлари шоҳ Йўшиёга ўқ отдилар. Шунда шоҳ аъёнларига: “Мени бу ердан олиб чиқинглар, оғир яраландим”, деди. 24Аъёнлар Йўшиёни жанг аравасидан олиб, бошқа жанг аравасига солдилар–да, Қуддусга олиб келдилар. Йўшиё шу ерда вафот этди. У ота–боболарининг хилхонасига дафн қилинди. Бутун Яҳудо ва Қуддус аҳолиси Йўшиё учун аза тутди. 25Еремиё пайғамбар шоҳ Йўшиёга атаб марсия айтди. Шу кунга қадар ▼▼ Шу кунга қадар… — шу китоб ёзилган вақтга ишора.
эркак ва аёл қўшиқчилар Йўшиёни хотирлаганларида шу марсияни айтишади, бу Исроилда одат бўлиб қолди. Бу марсия қўшиғи “Марсиялар тўплами”га киритилган. 26Йўшиёнинг бошқа ишлари, Эгамизга содиқлиги, Унинг қонунига биноан олиб борган фаолияти, 27ҳаётидаги барча воқеалар, бошдан охиригача “Исроил ва Яҳудо шоҳлари китоби”да ёзилган.
Copyright information for
UznUzbC