2 Chronicles 36
Яҳудо шоҳи Ёҳухоз
1Яҳудо халқи Йўшиёнинг ўғли Ёҳухозни отасининг ўрнига шоҳ қилиб кўтарди. 2Ёҳухоз йигирма уч ёшида тахтга ўтириб, Қуддусда уч ой шоҳлик қилди. 3Сўнгра Миср шоҳи Нехо уни Қуддус тахтидан тушириб, юрт халқидан 200 пуд ▼▼ 200 пуд — ибронийча матнда 100 талант, тахминан 3,4 тоннага тўғри келади.
кумуш ва 2 пуд ▼▼ 2 пуд — ибронийча матнда бир талант, тахминан 34 килога тўғри келади.
олтин ўлпон талаб қилди. 4Миср шоҳи Ёҳухознинг укаси Элияқимни Яҳудо ва Қуддусга шоҳ қилиб тайинлади. Унинг исмини ўзгартириб Ёҳайиқим қўйди. Акаси Ёҳухозни эса Мисрга олиб кетди. Яҳудо шоҳи Ёҳайиқим
5Ёҳайиқим йигирма беш ёшида шоҳ бўлиб, Қуддусда ўн бир йил ҳукмронлик қилди. У Эгаси Худонинг олдида қабиҳ ишлар қилди. 6Бобил шоҳи Навухадназар ▼▼ Бобил шоҳи Навухадназар — милоддан олдинги 605-562 йилларда Бобилда ҳукмронлик қилган.
Яҳудога ҳужум қилди. У Ёҳайиқимни Бобилга олиб кетиш ниятида занжирбанд қилди ▼▼ У Ёҳайиқимни Бобилга олиб кетиш ниятида занжирбанд қилди — Навухадназар Ёҳайиқимни Бобилга олиб кетганми ёки йўқми, матнда аниқ ёзилмаган. Ёҳайиқим уч йил давомида Навухадназарга қарам бўлди. Охири, у Навухадназарга қарши исён кўтарди. Ёҳайиқим Қуддусда вафот этган бўлиши мумкин (4 Шоҳлар 24:1-6 га қаранг). Шундан кейин унинг ўғли Ёҳайихин Яҳудо тахтига ўтирди. Навухадназар уни милоддан олдинги 597 йилда Бобилга асир қилиб олиб кетди (4 Шоҳлар 24:8-15 га қаранг).
. 7Эгамизнинг уйидаги бир қанча идишларни Бобилга олиб кетиб, уларни Бобилдаги саройига ▼▼ сарой — ёки маъбад.
қўйди. 8Ёҳайиқимнинг бошқа ишлари, унинг қилган жирканч қилмишлари, ҳамма камчиликлари “Исроил ва Яҳудо шоҳлари китоби”да ёзилган. Унинг ўрнига ўғли Ёҳайихин шоҳ бўлди. Яҳудо шоҳи Ёҳайихин
9Ёҳайихин ўн саккиз ▼▼ ўн саккиз — битта иброний қўлёзмасидан, қадимий сурёнийча таржимадан ва қадимий юнонча таржиманинг баъзи қўлёзмаларидан (яна 4 Шоҳлар 24:8 га қаранг). Ибронийча матнда саккиз.
ёшида шоҳ бўлиб, Қуддусда уч ой ва ўн кун ҳукмронлик қилди. У Эгамизнинг олдида қабиҳ ишлар қилди. 10Ўша йили баҳорда шоҳ Навухадназар Ёҳайихинни ҳибсга олиб, Бобилга олиб кетди. У билан бирга Эгамизнинг уйидаги қимматбаҳо идишларни ҳам олиб кетди. Ёҳайихиннинг ўрнига амакиси ▼▼ амаки — ибронийча матнда ака ёки ука, бироқ бу ибронийча сўз умуман ҳар қандай эркак қариндошга нисбатан ҳам ишлатилади. 4 Шоҳлар 24:17 га кўра, Зидқиё Ёҳайихиннинг амакиси эди.
Зидқиёни Яҳудо ва Қуддус устидан шоҳ қилиб тайинлади. Яҳудо шоҳи Зидқиё
11Зидқиё йигирма бир ёшида шоҳ бўлиб, Қуддусда ўн бир йил ҳукмронлик қилди. 12У Эгаси Худонинг олдида қабиҳ ишлар қилди. Эгамизнинг сўзларини аён қилган Еремиё пайғамбарга бўйин эгмади.Қуддус қулайди
13Шоҳ Навухадназар Зидқиёга Худонинг номи билан садоқат онтини ичдирган бўлса ҳам, Зидқиё Навухадназарга қарши исён кўтарди. У қайсарлик қилиб, Исроил халқининг Худосига — Эгамизга тавба қилишдан бош тортди. 14Бош руҳонийларнинг ҳаммаси омма қаторида ўзга халқларнинг жирканч одатларига тақлид қилиб, Худога ўта бевафо бўлдилар. Шу йўсин, улар Эгамизнинг Ўзи муқаддас қилган Қуддусдаги уйни булғадилар. 15Ота–боболарининг Худоси — Эгамиз Ўз халқи ва масканига раҳм қилиб, уларнинг олдига қайта–қайта пайғамбарларини жўнатди. 16Лекин улар Худонинг элчиларини ҳақорат қилиб, Худонинг сўзларидан нафратландилар, пайғамбарларни масхара қилдилар. Охири Эгамиз Ўз халқидан шу қадар ғазабландики, улар нажотсиз қолдилар. 17Эгамиз уларга қарши Бобил ▼▼ Бобил — ибронийча матнда Халдей, ўша вақтда Бобил юрти шу ном билан ҳам аталарди.
шоҳини тортиб келди. Бобил шоҳи Маъбадда уларнинг ёшларини қиличдан ўтказди, на ёш эркакка, на аёлга, на кексага, на хастага шафқат қилди. Худо Яҳудо халқининг ҳаммасини Бобил шоҳининг қўлига берган эди. 18Бобил шоҳи Худонинг уйидаги каттаю кичик буюмларни, жамики хазинани, шоҳ ва унинг аъёнлари хазиналарини, хуллас, ҳамма нарсани Бобилга олиб кетди. 19Худонинг уйига эса ўт қўйди, Қуддус деворини бузиб ташлади, барча ҳашаматли биноларни ёндирди, Қуддусдаги ҳамма қимматбаҳо ашёларни йўқ қилиб ташлади. 20Қиличдан омон қолганларини эса Бобилга сургун қилди. Форс шоҳлиги қарор топгунга қадар Яҳудо халқи Бобил шоҳига ва унинг авлодларига қул бўлиб қолди. 21Юрт бўм–бўш чўлга айланди. Ерга дам берилмаган йилларнинг ▼▼ Ерга дам берилмаган йиллар — Таврот қонунига кўра, ҳар еттинчи йили ерга ишлов бериш, экин экиш Исроил халқига ман этилганди (Левилар 25:1-7 га қаранг).
сони тўлгунча, етмиш йил давомида ташландиқ бўлиб ётди. Шундай қилиб, Эгамизнинг Еремиё пайғамбар орқали айтган сўзлари ▼▼ …Эгамизнинг Еремиё пайғамбар орқали айтган сўзлари… — Еремиё 25:11, 29:10 га қаранг.
амалга ошди. Шоҳ Куруш Яҳудо халқига озодлик беради
22Форс шоҳи Куруш ҳукмронлигининг биринчи йилида ▼▼ Куруш ҳукмронлигининг биринчи йили — милоддан олдинги 538 йил. Мидия ва Форс лашкарлари шоҳ Куруш бошчилигида Бобил шаҳрини милоддан олдинги 539 йилда босиб олган эдилар. Шоҳ Куруш милоддан олдинги 530 йилгача Бобилда ҳукмронлик қилди. У Кир исми билан ҳам танилган.
Эгамизнинг Еремиё орқали билдирган сўзлари ▼▼ Эгамизнинг Еремиё орқали билдирган сўзлари — шу бобнинг 21–оятига берилган иккинчи изоҳга қаранг.
бажо бўлиши учун, Эгамиз шоҳ Курушнинг юрагига Қуддусдаги Маъбадни қайта қуриш истагини солди. Шундай қилиб, Куруш ўз шоҳлигининг ҳамма томонига хабарчилар жўнатди ва ёзма фармонда қуйидагиларни эълон қилди: 23“Форс шоҳи Куруш шундай демоқда: Самовий Худо — Эгамиз ер юзидаги жамики шоҳликларни менга берган. У Яҳудо юртидаги Қуддусда Ўзига бир уй қуришни менга топширди. Худонинг халқидан бўлган ҳар бир кимса Қуддусга борсин, Эгаси Худо унга ёр бўлсин.”
Copyright information for
UznUzbC