‏ 2 Chronicles 5

1Шундай қилиб, Сулаймон Эгамизнинг уйига оид ҳамма ишларни битирди. Сўнгра у отаси Довуд назр қилган нарсаларни олиб келиб, кумуш, олтин ва ҳамма буюмларни Худонинг уйи хазинасига қўйди.

Аҳд сандиғи Маъбадга келтирилади

2Шундан сўнг Сулаймон Эгамизнинг Аҳд сандиғини Довуд қалъасидан
…Довуд қалъасидан… — 1 Солномалар 15:25-16:1 га қаранг.
— Сиондан Эгамизнинг уйига олиб келмоқчи бўлди. Шу мақсадда у Исроил оқсоқолларини, ҳамма қабила йўлбошчиларини, Исроил халқи уруғбошиларини Қуддус шаҳрига чақиртирди.
3Уларнинг ҳаммаси еттинчи ойда
еттинчи ой — иброний календарининг Тишри ойи назарда тутилган (Тишри ойи Итаним ойи деб ҳам аталади). Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан сентябрнинг ўртасидан бошланади.
, Чайла байрами
Чайла байрами — бу байрам кузда йиғим–терим тугаган пайтга тўғри келади.
пайтида шоҳнинг ҳузурига йиғилишди.

4Исроил оқсоқолларининг ҳаммаси келгач, левилар Сандиқни ердан кўтаришди. 5Руҳонийлар ва левилар, Сандиқ билан бирга Учрашув чодирини
Учрашув чодири — Муқаддас чодирнинг яна бир номи. Ўша даврда Учрашув чодири Қуддусдан қарийб 6 километр шимоли–ғарбда — Гивонда жойлашган эди (1:3 га қаранг). Аҳд сандиғи эса Қуддус шаҳрида, Довуд томонидан ўрнатилган махсус чодирда сақланар эди (1:4 га қаранг).
, Чодирдаги барча муқаддас буюмларни Эгамизнинг уйига олиб келишди.
6Шоҳ Сулаймон ва тўпланган бутун Исроил жамоаси Сандиқнинг олдида қўйлар, буқалар сўйиб қурбонлик қилишди. Қурбонлик қилинган қўй ва буқалар шу қадар кўп эдики, ҳисобига етиб бўлмасди.

7Руҳонийлар Эгамизнинг Аҳд сандиғини алоҳида аталган жойга — Энг муқаддас хонага, карубларнинг қанотлари остига қўйишди. 8Карубларнинг қанотлари Сандиқ усти бўйлаб чўзилган ва Сандиқ ҳамда унинг ходаларини беркитиб турарди. 9Ходалар шунчалик узун эдики, уларнинг учи Энг муқаддас хонанинг шундайгина олдидан кўриниб турарди, бошқа жойдан эса кўринмасди. Ходалар бугунгача
…бугунгача… — шу китоб ёзилган вақтга ишора.
ҳам ўша ерда турибди.
10Сандиқнинг ичида иккита тош лавҳадан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Исроил халқи Мисрдан чиққандан кейин, Эгамиз Синай тоғида
Синай тоғи — ибронийча матнда Хорев тоғи, Синай тоғининг яна бир номи.
улар билан аҳд тузган эди. Ўшанда Мусо бу тош лавҳаларни Сандиқ ичига солиб қўйган эди.

11 12 13 14Бу ерда ҳозир бўлган руҳонийларнинг ҳаммаси, қайси гуруҳга қарашли бўлишидан қатъи назар, ўзларини поклаган эдилар. Жамики леви созандалари — Осиф, Хаман, Ёдутун, уларнинг ўғиллари ва қариндошлари майин зиғир матосидан тикилган либосларни кийиб олган эдилар. Левилар зил, арфа ва лираларни кўтариб қурбонгоҳнинг шарқ томонида турдилар. Уларнинг ёнидан карнай чаладиган 120 нафар руҳоний жой олди. Созандалару карнайчилар жўр бўлиб, Эгамизга ҳамду сано ва шукрона айтар эдилар. Карнай, зил ва бошқа созлар жўрлигида қўшиқчилар Эгамизга шундай ҳамду сано куйлар эдилар:

“Эгамиз яхшидир,
Унинг содиқ севгиси абадийдир.”

Руҳонийлар Муқаддас хонадан чиқиб кетаётганларида, бирданига Худонинг уйини булут қоплаб, Эгамизнинг улуғворлиги уйни тўлдирди. Шунинг учун руҳонийлар ўз хизматини давом эттира олмадилар.
Copyright information for UznUzbC