‏ 2 Chronicles 8

Шоҳ Сулаймоннинг эришган ютуқлари

1Сулаймон Эгамизнинг уйини ва ўз саройини йигирма йилда битирган эди. 2Сўнгра у шоҳ Хирам берган шаҳарларни қайтадан қуриб, Исроил халқини ўша шаҳарларга жойлаштирди.

3Сулаймон Хомат–Зўвога
Хомат–Зўво — ёки Хомат ва Зўво (1 Солномалар 18:9-10 га қаранг), бу юртлар Дамашқдан шимолда жойлашган эди.
юриш қилиб, у жойни қўлга киритди.
4У саҳродаги Тадмўр шаҳрини ва Хоматдаги омбор шаҳарларни тузатиб мустаҳкамлади. 5У яна Тепадаги Байт–Хўронни ва Пастки Байт–Хўронни қайтадан қурди, бу шаҳарларни девор билан ўради, тамбаланадиган дарвозалар ўрнатди. 6Баалат шаҳрини, ўзининг ҳамма омбор шаҳарларини, ҳамма жанг аравалари сақланадиган шаҳарларни, отлиқлари
отлиқлар — бу ўриндаги ибронийча сўз отлар маъносини ҳам ифодалаши мумкин.
турадиган шаҳарларини қайтадан тузатиб мустаҳкамлади. Бундан ташқари, Қуддусда, Лубнонда, шоҳликнинг ҳамма бурчакларида нима истаса, барпо қилди.
7Канъонда қолиб кетган Амор, Париз, Хив, Хет ва Ёбус халқлари Исроил халқидан эмасди. 8Исроил халқи уларнинг бу юртда қолиб кетган авлодларини қириб битирмаган эди. Сулаймон ўша қолиб кетганларини қарол қилиб олди. Улар бугунгача
…бугунгача… — шу китоб ёзилган вақтга ишора.
бор.
9Лекин Сулаймон Исроил халқидан бирортасини қароллик учун қул қилмади. Аксинча, уларни шоҳнинг сипоҳлари, аъёнлари, жанг араваларининг қўмондонлари ва сувориларининг қўмондонлари лавозимига тайинлади. 10Сулаймоннинг ишбошилари 250 киши бўлиб, улар одамлар устидан назоратчи эдилар.

11Сулаймон фиръавннинг қизини Довуд қалъасидан унга атаб барпо қилган янги саройга кўчиртирди. У шундай деган эди: “Менинг хотиним Довуд қалъасида ортиқ яшай олмайди, чунки Эгамизнинг Сандиғи сақланган ҳар қандай жой муқаддасдир.”

12Сулаймон Маъбад айвонининг қаршисида қурган қурбонгоҳ устида Эгамизга қурбонликлар куйдира бошлади. 13Бу қурбонликларни у Мусонинг талабларига риоя қилган ҳолда, Шаббат кунларида, янги ой шодиёналарида ва йилда бир мартадан нишонланадиган Хамиртурушсиз нон байрамида, Ҳосил байрамида
Ҳосил байрами — ибронийча матнда Ҳафталар байрами, Ҳосил байрамининг яна бир номи.
ва Чайла байрамида келтирар эди.
14Сулаймон, отаси Довуд жорий қилган қоидага кўра, руҳонийлар ва левиларнинг хизматларини тақсимлаб берди. Левилар Эгамизни мадҳ қилишда ва кундалик ишларда руҳонийларга ёрдам берардилар. Сулаймон Маъбад дарвозабонларини ҳам гуруҳларга бўлиб, ҳар бир дарвозада уларнинг ҳар куни қиладиган ишларини тақсимлаб берди. У буларнинг ҳаммасини Худонинг одами Довуднинг фармонига мувофиқ қилди. 15Шоҳ Довуднинг руҳонийларга, левиларга, хазиналарга ва бошқа нарсаларга оид бирорта кўрсатмаси эътибордан четда қолмади.

16Шундай қилиб, Сулаймон ҳамма ишни ўз ниҳоясига етказди. Эгамиз уйининг пойдевори қўйилгандан бошлаб, то уй тамомила қурилиб бўлгунча бажарилган ҳамма иш муваффақиятли бўлди. 17Шундан сўнг Сулаймон Эдом юртидаги Қизил денгиз
Қизил денгиз — ибронийча матнда денгиз. Бу оятдаги мана шу ном ҳозирги Ақаба қўлтиғига (яъни Қизил денгизнинг шимоли–шарқидаги қўлтиғига) ишора қилади.
қирғоғида жойлашган Эзйўн–Гебер ва Элет шаҳарларига кетди.
18Шоҳ Хирам ўз кемачилари ва тажрибали денгизчилари бошчилигида кемаларни Сулаймонга жўнатди. Улар Сулаймоннинг одамлари билан бирга Офир юртига
Офир юрти — Арабистон ярим оролининг жанубида жойлашган бўлиши мумкин. Офир олтини энг сифатли олтин ҳисобланган.
сузиб бориб, у ердан Сулаймонга 960 пуд
960 пуд — ибронийча матнда 450 талант, тахминан 15 тоннага тўғри келади.
олтин келтириб бердилар.
Copyright information for UznUzbC