2 Kings 12
Яҳудо шоҳи Йўш
1Исроил шоҳи Ёҳу ҳукмронлигининг еттинчи йилида Йўш ▼▼ Йўш — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Ёҳўш (шу бобнинг 2, 4, 6, 7, 18–оятларида ҳам бор).
Яҳудо шоҳи бўлган эди. У Қуддусда қирқ йил ҳукмронлик қилди. Онаси Бершеба шаҳридан бўлиб, исми Зибиёх эди. 2Йўш умри бўйи Эгамиз олдида тўғри ишлар қилди, чунки руҳоний Ёҳайидо унга йўл кўрсатарди. 3Лекин саждагоҳлар ▼▼ саждагоҳ — ибронийча матнда бамах, яъни “тепалик”. Канъон худоларига топинадиган жойлар бамах деб аталарди. Одатда бу саждагоҳлар тепаликларда жойлашган бўлиб, у ерда Канъон худоларининг тасвирлари ва қурбонликлар келтириш учун қурбонгоҳ бўларди. Баъзи бир пайтларда одамлар мана шу маҳаллий саждагоҳларда Эгамизга сажда қилардилар.
ҳамон йўқ қилинмаган, халқ ҳали ҳам ўша жойларда қурбонлик қилиб, тутатқи тутатарди. 4Йўш руҳонийларга фармон берди: — Эгамизнинг уйига эҳсон сифатида олиб келинган кумушни, доимий солиқни, ваъда қилинган назрни ва ихтиёрий берилган ҳадяларни тўпланглар. 5Бу кумушларни руҳонийлар олиб келувчилардан қабул қилиб олиб, Эгамиз уйининг бузилган жойларини тузатишга сарфлашсин. 6Йўш ҳукмронлигининг йигирма учинчи йилида ҳам руҳонийлар Эгамиз уйининг бузилган жойларини ҳали тузатмаган эдилар. 7Шундан кейин шоҳ Йўш руҳоний Ёҳайидо билан бошқа руҳонийларни чақириб: — Нимага Эгамизнинг уйини тузатмаяпсизлар? — деди уларга, — энди одамлардан кумуш олманглар. Олган кумушларингизни Эгамизнинг уйини тузатишга беринглар. 8Руҳонийлар халқдан ўзлари пул йиғмасликка ва Эгамизнинг уйи таъмирланишини назорат қилмасликка рози бўлишди. 9Руҳоний Ёҳайидо бир қути олиб, қопқоғи устидан тешик очди. Уни қурбонгоҳнинг ёнига — одамлар Эгамизнинг уйига кирадиган жойнинг ўнг томонига жойлаштирди. Остонада қоровул бўлиб турган руҳонийлар Эгамизнинг уйига келтирилган ҳамма кумушни қутига ташлайверишди. 10Қутида кўп пул йиғилгандан кейин, шоҳнинг мирзаси билан олий руҳоний келиб, Эгамизнинг уйига келтирилган кумушларни қопларга солиб тортишарди. 11Тортилган кумушлар Эгамизнинг уйидаги ишларнинг бошида турган одамларга бериларди. Улар эса бу кумушларни Эгамизнинг уйида ишлаётган дурадгор ва бинокорларга, 12тош терувчиларга, сангтарошларга тўлашар, уйни тузатмоқ учун ёғоч ва тош сотиб олишга ишлатишар, уйни тузатишга керак бўлган бошқа ашёларга сарф қилишарди. 13Эгамизнинг уйида йиғилган кумуш бу жой учун кумуш тоғоралар, қайчилар, тоғорачалар ва карнайлар, ҳар хил олтин ёки кумуш буюмлар ясашга сарф қилинмади. 14Бу кумушнинг ҳаммаси ишловчиларга тўлашга ва уйни тузатишга сарф қилинди. 15Эгамизнинг уйида ишловчиларга пул тақсимлайдиган одамлардан ҳисоб–китоб талаб қилинмади, чунки улар ҳалол ишлашди. 16Айб ва гуноҳ қурбонликларига қўшиб, зарарни қоплаш учун бериладиган пул эса Эгамизнинг уйига олиб киритилмасди. Бу пул руҳонийларга тегишли эди. 17Ўша пайтда Орам шоҳи Хазайил Гат шаҳрига ▼▼ Гат шаҳри — Ўрта ер денгизи бўйида жойлашган бу шаҳар Филистларнинг бешта асосий шаҳридан бири эди.
ҳужум қилиб, шаҳарни қўлга киритди. Кейин Қуддусга ҳужум қилмоққа қарор қилди. 18Яҳудо шоҳи Йўш эса ота–боболари — Яҳудо шоҳлари Ёҳушафатнинг, Ёҳурамнинг, Охозиёнинг ва ўзининг Эгамизга атаган ҳамма муқаддас назрларини, Эгамизнинг уйидан ва сарой хазиналаридан олинган жамики олтинларни Орам шоҳи Хазайилга юборди. Шундан кейин Хазайил Қуддусга ҳужум қилиш қароридан қайтди. 19Йўшнинг бошқа ишлари, бутун фаолияти “Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзилган. 20Шоҳ Йўшнинг аъёнлари исён кўтариб, уни Силлога борадиган йўлда — Миллодаги ▼▼ Милло — Қуддус шаҳри тепалик устида эди. Бу тепаликнинг шарқ томони ўпирилиб кетгани учун уни тузатиш шарт бўлган. Тепаликнинг ўпирилиб кетган жойи тупроқ билан тўлдирилган, кенгайтирилган ва мустаҳкамланган эди. Тепаликнинг бу қисми Милло деб аталарди.
уйда ўлдирдилар. 21Уни ўлдирганлар Йўшнинг аъёнларидан Шимат деган одамнинг ўғли Йўзабад билан Шўмер деганнинг ўғли Ёҳузабад эдилар. Йўш Довуд қалъасида, ота–боболари ёнига дафн қилинди. Унинг ўрнига ўғли Эмозиё шоҳ бўлди.
Copyright information for
UznUzbC