2 Kings 16
Яҳудо шоҳи Охоз
1Исроил шоҳи Пеках ҳукмронлик қилаётганига ўн етти йил бўлганда, Охоз Яҳудо шоҳи бўлди. Охоз Йўтомнинг ўғли эди. 2Охоз йигирма ёшида шоҳ бўлиб, Қуддусда ўн олти йил ҳукмронлик қилди. У бобоси Довуддан намуна олмади, Эгаси Худо олдида тўғри ишлар қилмай, 3Исроил шоҳларининг йўлидан кетди. Канъон юртидан Эгамиз қувган қавмларнинг жирканч одатларига тақлид қилиб, ҳатто ўз ўғлини қурбонлик қилиб, оловда куйдирди ▼▼ …ҳатто ўз ўғлини қурбонлик қилиб, оловда куйдирди — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси …ҳатто ўз ўғлини оловдан ўтказди. Бутпараст халқларга хос бўлган бу жирканч одат Худонинг назарида ўтакетган қабиҳлик эди.
. 4Саждагоҳларда ▼▼ саждагоҳлар — 12:3 изоҳига қаранг.
, тепаликларда ва ҳар қандай яшил дарахт остида қурбонликлар келтириб, тутатқи тутатарди. 5Орам шоҳи Ратан билан Исроил шоҳи Пеках Қуддусни босиб олиш учун юриш қилдилар. Шаҳарни қамал қилиб турсалар–да, Охозни енга олмадилар. 6Шунда Орам шоҳи Ратан Элет шаҳрини қўлга киритиб, у ердаги Яҳудо халқини ҳайдаб чиқарди. Элетга жойлашган Орам халқи ▼▼ Орам халқи — ибронийча матнда Эдомликлар назарда тутилган бўлиши ҳам мумкин.
ҳозир ҳам ўша ерда истиқомат қилади. 7Охоз Оссурия шоҳи Тиғлатпиласарга: “Мен сизга қарамман ▼▼ …сизга қарамман… — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси …ўғлингизман….
, қулингизман, келинг, менга ҳужум қилаётган Орам ва Исроил шоҳларининг қўлидан мени қутқаринг”, деб элчилар жўнатди. 8Эгамизнинг уйидаги ва шоҳ саройининг хазиналаридаги олтину кумушларни Оссурия шоҳига ҳадя қилиб юборди. 9Оссурия шоҳи Охознинг илтимосига рози бўлди. Дамашққа ҳужум қилиб, бу шаҳарни босиб олди. Шаҳар аҳолисини Хирга суриб чиқарди ва шоҳ Ратанни ўлдирди. 10Шоҳ Охоз Оссурия шоҳи Тиғлатпиласар билан учрашиш учун Дамашққа борганда, у ердаги қурбонгоҳни кўрди. Қурбонгоҳнинг режасини ҳамма икир–чикирларигача чизиб, тайёрлаб, руҳоний Уриёга юборди. 11Шоҳ Охоз Дамашқдан қайтгунга қадар, руҳоний Уриё, у юборганлари бўйича, айнан ўшандай қурбонгоҳ қурди. 12Шоҳ Дамашқдан қайтгач, янги қурбонгоҳни кўриб, унинг устида қурбонликлар келтириш учун борди. 13Куйдириладиган қурбонлигини ва дон назрини адо этди, янги қурбонгоҳ устига шароб назрини қуйди, тинчлик қурбонлигининг қонини қурбонгоҳга сепди. 14Эгамизга бағишланган олдинги бронза қурбонгоҳ янги қурбонгоҳ билан Эгамизнинг уйи орасида эди. Охоз бронза қурбонгоҳни бир четга — ўзи қурган янги қурбонгоҳнинг шимол томонига кўчиртириб ташлади. 15Сўнгра шоҳ Охоз руҳоний Уриёга шундай фармон берди: “Эрталабки куйдириладиган қурбонлик билан кечқурунги дон назрини, шоҳнинг куйдириладиган қурбонлигини ва унинг дон назрини, бундан ташқари, юрт халқининг куйдириладиган қурбонлигини, дон назрини ва шароб назрини мана шу катта қурбонгоҳ устида адо эт. Куйдириладиган қурбонлик билан бошқа қурбонликларнинг қонини шу қурбонгоҳга сеп. Келажакда нима бўлиши менга аён бўлиши учун эса бронза қурбонгоҳни сақла.” 16Руҳоний Уриё шоҳ Охознинг ҳамма фармонини бажарди. 17– 18Шоҳ Охоз Оссурия шоҳини мамнун қилиш учун қуйидаги ишларни қилди: Худонинг уйидаги араваларнинг ён тўсиқларини кўчиртириб ташлади, буларнинг устидаги тоғораларни ҳам олдирди. Бронзадан ясалган буқаларнинг устидан ҳовузни ▼▼ …аравалар…Бронзадан ясалган буқалар…ҳовуз… — бу буюмлар Сулаймон ҳукмронлик қилган даврда ясалган эди. Бу буюмларнинг батафсил баёни 3 Шоҳлар 7:23-39 да берилган.
олиб, тошдан қилинган тўшама устига жойлаштирди. Эгамизнинг уйи ичкарисида қурилган ва Шаббат куни шоҳ фойдаланадиган жойни, шоҳ ташқаридан кирадиган йўлакни олдириб ташлади. 19Охознинг бошқа ишлари “Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзилган. 20Охоз оламдан ўтиб, Довуд қалъасида, ота–боболари ёнига дафн этилди. Ўрнига ўғли Ҳизқиё шоҳ бўлди.
Copyright information for
UznUzbC