2 Kings 19
Шоҳ Ҳизқиё Ишаёдан маслаҳат сўрайди
1Шоҳ Ҳизқиё буларни эшитгач, қайғудан либосларини йиртди. Қанорга ўраниб ▼▼ …қайғудан либосларини йиртди. Қанорга ўраниб… — қанор дағал қорамтир мато бўлиб, эчки ёки туя жунидан тўқилган. Кийимларни йиртиш ва қанорга ўраниб олиш умидсизликни ва қайғули ҳолатни ифодалайди. Кўпинча бу ҳаракат Худодан кечирим сўраб ибодат қилиш ва Ундан мадад тилаш билан биргаликда амалга оширилган.
, Эгамизнинг уйига борди. 2У бош вазир Элияқимни, котиб Шавнани ва оқсоқол руҳонийларни Омиз ўғли Ишаё пайғамбарнинг ҳузурига юборди. Ҳаммалари қанорга ўраниб олган эдилар. 3Улар Ишаёнинг ҳузурига бориб, шундай дедилар: — Ҳизқиё айтяптики: “Бугун жафо чекяпмиз, жазо оляпмиз, шарманда бўляпмиз. Биз туғаётган, лекин туғиш учун мадори қолмаган аёлга ўхшаймиз. 4Барҳаёт Худони таҳқирлаш учун Оссурия шоҳи ўзининг мулозимини юборибди. Мулозимнинг сўзларини кошкийди Эгангиз Худо эшитса–ю, ўша сўзлари учун уларни жазоласа. Энди шаҳардаги тирик қолганлар учун илтижо қилинг.” 5Шоҳнинг айтиб юборган бу хабарини Ишаё эшитгач, 6Ҳизқиёнинг аъёнларига шундай деди: — Шоҳингизга шу гапларни етказинглар: “Эгамиз шундай айтмоқда: Оссурия шоҳининг қуллари Мени ҳақоратлаб айтган сўзларидан қўрқма. 7Мен Оссурия шоҳининг юрагига ғулғула соламан, у бир миш–мишни эшитиб, ўз юртига қайтиб кетади. Унга ўз юртида ажал келтираман.” Оссурия шоҳининг Ҳизқиёга мактуби
8Оссурия шоҳи Санхаривнинг Лахиш шаҳридан ▼▼ Лахиш шаҳри — Қуддусдан қарийб 35 километр жануби–ғарбда жойлашган эди.
қайтиб кетганини эшитиб, шоҳнинг мулозими ҳам орқасига қайтди. Шоҳни Либна шаҳрига қарши уришаётган ерида топди. 9– 10Санхарив: “Ҳабашистон ▼▼ Ҳабашистон — ибронийча матнда Куш. Бу жой Мисрдан жанубда бўлиб, ҳозирги Судан ва Эфиопия мамлакатларининг бир қисмини ўз ичига олган эди.
шоҳи Тирхоқо сен билан уруш қилгани отланди” деган хабарни эшитди. У Ҳабашистонга қарши жанг бошлашдан олдин Яҳудо шоҳи Ҳизқиёга яна одамлари орқали шу гапни етказди:“Умид қилган худойинг сени алдамасин: «Қуддус Оссурия шоҳига таслим бўлмайди», деб сени лақиллатмасин. 11Ахир, ўзинг эшитгансан–ку! Оссурия шоҳлари ҳамма юртларни ер билан яксон қилган. Энди сен қутуламан, деб ўйлаяпсанми?! 12Оталарим қанча халқларни хонавайрон қилди. Уларни худолари қутқармади–ку! Гозан, Хорон, Разаф аҳолиси, Талассарда яшаган Эден халқлари қутула олдими?! 13Қани, айт–чи, Хомат шаҳрининг шоҳи қани энди?! Арпад, Сефарвайим, Хана, Иввах шаҳарларининг шоҳлари қаерда?!”Ҳизқиёнинг ибодати
14Ҳизқиё хабарчиларнинг қўлидан мактубни олиб ўқигач, Эгамизнинг уйига кирди. Мактубни Эгамизнинг олдида очиб, ерга ёйди ва 15ёлвориб ибодат қилди: “Эй икки каруб ▼▼ икки каруб — қанотли самовий мавжудотларнинг ҳайкаллари. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги КАРУБ, КАРУБЛАР сўзига қаранг.
орасида тахт қурган Исроил халқининг Худоси — Эгамиз! Бутун ер юзидаги шоҳликларнинг танҳо Худоси Сенсан. Осмонни ва ерни Сен яратгансан. 16Эй Эгамиз! Қулоқ солиб, эшит. Эй Эгамиз, кўзларингни очиб, қара. Санхарив нималар айтганини, у барҳаёт Худони қандай ҳақоратлаганини билиб қўй. 17Эй Эгамиз! Биз биламизки, Оссурия шоҳлари бир қанча халқларни ва уларнинг юртларини вайрон қилганлар. 18Ўша халқларнинг худоларини оловда ёқиб, йўқ қилганлар. Чунки ўша нарсалар худолар эмас, балки инсон қўли билан ёғочдан, тошдан ясалган нарсалар эди. 19Эй Эгамиз Худо! Энди Сен бизни Санхаривнинг қўлидан қутқаргин, токи бутун ер юзидаги шоҳликлар Сенинг танҳо Худо эканингни билишсин, эй Эгамиз!” Ишаё башорат қилади
20Омиз ўғли Ишаё Ҳизқиёга шундай хабар юборди:“Исроил халқининг Худоси — Эгамиз айтмоқда: «Оссурия шоҳи Санхарив ҳақида қилган илтижоларингни эшитдим.» 21Эгамиз унга қарши шу сўзларни менга аён қилди:«Бокира қиз ▼
▼ Бокира қиз — шаҳар ёки юрт аҳлига нисбатан қўлланган шеърий усул.
Қуддус сендан нафратланади,Устингдан кулади.
Гўзал Сион ▼
▼ Сион — Эски Аҳддаги шеърий парчаларда ва пайғамбарлар битикларида Сион сўзи кўпинча Қуддус шаҳрига ёки Худонинг халқига нисбатан ишлатилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги СИОН сўзига қаранг.
орқангдан масхара қилади,Бошини чайқайди.
22Кимни ҳақорат қилдинг ўзи?
Кимни таҳқирладинг?
Кимга қўрс гапирдинг?
Киборларча боқдинг, ҳей?
Исроил халқининг Муқаддас Худосига!
23Хабарчиларинг орқали Мен, Раббийни ҳақорат қилдинг.
Ўзинг ҳақингда айтдингки:
‘Кўплаб жанг араваларим билан
Тоғ чўққиларини забт этдим.
Лубнондаги инсон қадами етмаган жойларга етиб бордим.
Энг баланд садр дарахтларини,
Энг аъло сарв дарахтларини қўпордим.
Лубноннинг энг кимсасиз масканларига,
Ҳатто энг қалин ўрмонларига етиб бордим.
24Бегона юртларда мен қудуқлар қазиб,
Сувларидан ичдим.
Мисрнинг ҳамма дарёларини
Оёғим кафти билан қуритдим.’
25Эшитмаганмисан, эй Санхарив,
Анча олдин мўлжаллаб қўйган эдим,
Буни азалдан режа қилган эдим.
Энди амалга оширдим.
Қалъаларни вайронага айлантирсин деб,
Мен сенга куч бердим.
26Қўлу қаноти қирқилди шаҳар аҳлининг,
Ваҳимага тушиб, уятга қолдилар.
Улар далада ўсган ўт, янги майсалар кабидир.
Томларда ўсган майсаларга ▼
▼ Томларда ўсган майсалар — қадимги Исроилда одатда уйларнинг томлари тупроқдан бўлиб, шиббаланган. Баъзан томларда майсалар ўсиб чиқар, лекин қуёш ва гармсел таъсирида тез қуриб қолар эди.
ўхшаб,Етилмасдан олдин қуриб қолдилар.
27Сени ҳар томондан биламан, эй Санхарив!
Қачон урушга чиқиб,
Уйингга қачон қайтишингни ҳам биламан.
Биламан: Мендан ғазабдасан.
28Мендан қаттиқ ғазабдасан.
Манманлигинг қулоғимга етиб келди.
Энди мен бурнингдан ҳалқамни,
Оғзингдан сувлиғимни ўтказаман ▼
▼ Энди мен бурнингдан ҳалқамни, Оғзингдан сувлиғимни ўтказаман — Оссурияликлар асирларга шундай муносабатда бўлишар эди.
.Келган йўлингдан сени қайтариб олиб кетаман.»
29Эй Ҳизқиё, мана булар сен учун нишона бўлади: бу йил ўз–ўзидан ердан ўсиб чиққанларини тановул қиласиз. Иккинчи йили ҳам ўрнидан ўсиб чиққанини ейсиз. Учинчи йил эса уруғ экиб, ҳосил ўрасиз. Узумзорлар барпо қилиб, мевасин тановул қиласиз. 30Яҳудо халқининг қутулиб қолганлари яна илдиз отиб, мева беради. 31Халқнинг қолгани Қуддусдан, қутулганлари Сион тоғидан келади. Сарвари Олам Ўз ғайрати билан буни амалга оширади.
32Оссурия шоҳи тўғрисида Эгамиз шундай айтмоқда: Санхарив бу шаҳарга киролмайди, ўқлар отолмайди. Қалқони билан шаҳарга яқинлашмайди, шаҳар деворига қиялатиб тупроқ уйдирмайди ▼
▼ …шаҳар деворига қиялатиб тупроқ уйдирмайди — қадимги даврларда душманлар девор билан ўралган шаҳарга ҳужум қилаётганларида, кўпинча деворга қиялатиб тупроқ уйганлар. Шу йўл билан улар шаҳарни ҳимоя қилаётган халққа ҳужум қилиш учун деворни бузишга ёки ошиб ўтишга қулай имконият яратганлар.
. 33Келган йўлидан қайтиб кетади, шаҳарга кирмайди, — деб айтмоқда Эгамиз. 34— Ўзимнинг ҳақи–ҳурматим, қулим Довуднинг ҳақи–ҳурмати бу шаҳарни ҳимоя қилиб, сақлайман.”35Ўша кечаси Эгамизнинг фариштаси Оссурияликларнинг қароргоҳига бориб, 185.000 кишини ўлдирди. Эртасига уйғониб қарасалар, қароргоҳ жасадга тўлиб кетибди. 36Оссурия шоҳи Санхарив қароргоҳни ташлаб, орқага қайтди. У Найнавога ▼
▼ Найнаво — Ниневия номи билан ҳам маълум.
қайтиб, ўша ерда қолди. 37Бир куни Санхарив ўз худоси Нисрохнинг уйида сажда қилаётган эди, ўғиллари Одраммалек билан Саризар унга қилич уриб ўлдирди. Иккови ҳам Арарат юртига ▼▼ Арарат юрти — кейинчалик Арманистон таркибига кирган. Ҳозирда эса Туркиянинг бир қисмини ташкил қилади.
қочиб кетди. Санхаривнинг ўрнига ўғли Исархаддўн шоҳ бўлди ▼▼ …Исархаддўн шоҳ бўлди — милоддан олдинги 681-669 йилларда Оссурияда ҳукмронлик қилган.
.
Copyright information for
UznUzbC