‏ 2 Kings 23

Йўшиё бутпарастликни йўқ қилади

1Шоҳ Йўшиё хабар бериб, Яҳудо ва Қуддуснинг ҳамма оқсоқолларини ҳузурига тўплади. 2Жамики Яҳудо халқи ва Қуддус аҳолиси, руҳонийлар, пайғамбарлар, зодагонлару авом халқ шоҳ бошчилигида Эгамизнинг уйига борди. Шоҳ Эгамизнинг уйидан топилган Таврот китобини
Таврот китоби — ибронийча матнда Аҳд китоби, Таврот китобининг яна бир номи (22:8, 11 га қаранг).
бошидан охиригача уларнинг олдида ўқиди.

3Шоҳ Эгамизнинг уйи эшиги олдидаги устун ёнида туриб: “Эгамиз кўрсатган йўлдан юраман, амрларига итоат этаман, шартларига, фармонларига бутун қалбим билан, жону дилим билан қулоқ соламан, бу китобда ёзилган аҳд сўзларини адо этаман”, деб Эгамиз билан қайта аҳд қилди.

Бутун халқ бу аҳдга қўшилди.

4Шоҳ Йўшиё: “Баалга, Ашерага
Ашера — 13:6 изоҳига қаранг.
ва барча самовий жисмларга атаб қилинган нарсалар Эгамизнинг уйидан олиб чиқиб ташлансин”, деб олий руҳоний Хилқиёга, ундан кейинги руҳонийларга, Эгамизнинг уйи дарвозабонларига фармон берди. Ўша буюмларни Қуддус ташқарисидаги Қидрон сойлигига
Қидрон сойлиги — Қуддус шаҳридан шарқда жойлашган. Сойлик — икки адир оралиғидаги пастлик. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги СОЙЛИК сўзига қаранг.
чиқариб ёқтирди, кулини Байтилга олиб келтирди.

5Яҳудо шоҳлари юртнинг барча шаҳарларидаги ва Қуддус атрофидаги саждагоҳларда
саждагоҳлар — 12:3 изоҳига қаранг.
бутпараст руҳонийларни тайинлаган эдилар. Ўша руҳонийлар саждагоҳларда қурбонликлар келтирарди. Йўшиё Баалга, қуёшга, ойга, сайёраларга ва жамики самовий жисмларга қурбонлик қилган ўша руҳонийларни йўқ қилди.
6У Эгамизнинг уйидан Ашеранинг устунини Қуддус ташқарисига — Қидрон сойлигига чиқариб ёқди. Майдалаб кул қилиб, кулни авом халқнинг қабрлари устига сепди. 7Фоҳишларнинг
Фоҳишлар — ўша пайтларда Канъондаги бутпараст халқлар ўз саждагоҳларида диний вазифалардан бирини фаҳш орқали бажарардилар. Бутпараст халқларнинг удумларига кўра, одамлар фоҳишалар ва фоҳишлар билан жинсий алоқа қилиш орқали ўз худоларига топинардилар, худоларидан фаровонлик ато қилишни сўрардилар. Лекин Эгамиз Исроил халқига бу йўл билан сажда қилишни қатъиян ман этган (Қонунлар 23:17-18 га қаранг).
Эгамиз уйидаги ҳужраларини бузди. У ерда аёллар Ашерага атаб тўқув ишларини бажаришарди.

8Йўшиё Яҳудо шаҳарларидан ҳамма руҳонийларни чиқариб юборди. Гебодан Бершебагача руҳонийлар қурбонликлар келтирадиган саждагоҳларни булғаб, ҳаром қилди. У Қуддус ҳокими Ёшуа дарвозасининг киришидаги саждагоҳларни йўқотди. Бу дарвоза шаҳарга киришда чап томонда эди. 9Саждагоҳларнинг руҳонийлари Эгамизнинг Қуддусдаги қурбонгоҳига қурбонлик қилишмас, лекин руҳоний биродарларнинг улушидан хамиртурушсиз нон тановул қила олардилар.

10Йўшиё, бирортаси ўғлини ёки қизини Мўлахга қурбонлик қилмасин, оловда куйдирмасин
…ўғлини ёки қизини Мўлахга қурбонлик қилмасин, оловда куйдирмасин… — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси …ўғлини ёки қизини Мўлахга оловдан ўтказмасин…. Бутпараст халқларга хос бўлган бу жирканч одат Худонинг назарида ўтакетган қабиҳлик эди.
деб, Хиннум сойлигидаги
Хиннум сойлиги — Қуддус шаҳридан жанубда жойлашган.
Тофатда жойлашган саждагоҳни булғаб, ҳаром қилди.
11Яҳудо шоҳлари қуёшга атаган отларнинг ҳайкалини Эгамизнинг уйи эшиги олдидан йўқотди. Отлар Эгамиз уйининг ҳовлисида — аъён Натанмалекнинг хонаси ёнида эди. Йўшиё қуёшга аталган жанг араваларини ҳам оловда ёқди.

12Охознинг болохонаси томидаги Яҳудо шоҳлари қилдирган қурбонгоҳларни ҳам, Эгамиз уйининг иккала ҳовлисида Манаше қилдирган қурбонгоҳларни ҳам бузди ва майдалаб туйиб, Қидрон сойлигига сочиб юборди. 13Қуддуснинг шарқида — Макруҳ тоғининг жанубида
…Макруҳ тоғининг жанубида… — Зайтун тоғининг жанубидаги тепаликка ишора. У ерда Сулаймон умрининг охирида бутпараст хотинлари таъсирида Канъон халқларининг худолари учун саждагоҳлар барпо қилганди (3 Шоҳлар 11:1-7 га қаранг).
Исроил шоҳи Сулаймон Сидоннинг макруҳ худоси Аштарет учун, Мўабнинг макруҳ худоси Хамўш учун ва Оммоннинг макруҳ худоси Мўлах
Мўлах — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Милком.
учун қурдирган саждагоҳларни булғаб, ҳаром қилди.
14У бутсимон тошларни синдириб, Ашерага аталган устунларни қўпориб ташлади, уларнинг ўрнини инсон суяклари билан тўлдирди
…уларнинг ўрнини инсон суяклари билан тўлдирди… — шу туфайли ўша жой ҳаром ҳисобланиб, сажда учун яроқсиз эди.
.

15Бундан ташқари, Исроилни гуноҳга ботирган Набат ўғли Ерибом Байтилда ўрнатган саждагоҳни ҳам, қурбонгоҳни
…Ерибом Байтилда ўрнатган саждагоҳ…қурбонгоҳ… — бу воқеанинг батафсил баёни 3 Шоҳлар 12:32-33 да берилган.
ҳам йўқотди. Саждагоҳга ўт қўйиб, кулини кўкка совурди. У Ашеранинг устунига ўт қўйиб юборди.
16Сўнгра Йўшиё қайрилиб қараб, адирдаги қабрларни кўрди. У ердаги қабрларни кўргач, одамларини юбориб, мозорлардаги суякларни чиқартирди, Эгамизнинг сўзига биноан, суякларни қурбонгоҳда ёқди ва шу тариқа қурбонгоҳни булғаб, ҳаром қилди. Зотан, бу ҳақда пайғамбар қурбонгоҳга нидо қилган эди
…Эгамизнинг сўзига биноан…бу ҳақда пайғамбар қурбонгоҳга нидо қилган эди — Эгамиз айтган сўзларнинг батафсил баёни 3 Шоҳлар 13:1-3 да берилган.
.

17— Анави ёдгорлик тоши кимники? — деб сўради Йўшиё.

— Яҳудодан келиб, Байтилдаги қурбонгоҳда сиз қилган ишлар тўғрисида нидо қилган пайғамбарнинг қабридир, — дея жавоб беришди шаҳар аҳолиси.

18— Унга тегманглар, — деди шоҳ. — Ҳеч ким унинг суякларини безовта қилмасин.

Шундай қилиб, пайғамбарнинг суякларига ҳам, Самариядан келган пайғамбарнинг
…Самариядан келган пайғамбар… — бу пайғамбар ҳақида 3 Шоҳлар 13:11-32 да батафсил ёзилган. Пайғамбар Байтил шаҳрининг ўзидан эди. Байтил шаҳри Исроилда, яъни шимолий шоҳликда жойлашган. Ўша даврда Исроил Самария деб юритилар эди.
суякларига ҳам тегмадилар.

19Исроил шоҳлари бутун юрт бўйлаб бегона худоларнинг саждагоҳларини қуриб Эгамизни ғазаблантирган эдилар. Йўшиё, худди Байтилда қилганидай, бу саждагоҳларни вайрон қилиш учун сипоҳлар жўнатди. 20Ўша шаҳарлардаги саждагоҳларнинг ҳамма руҳонийларини қурбонгоҳларда бўғизлади. Инсон суякларини қурбонгоҳларда ёқди. Шундан кейин Қуддусга қайтиб кетди.

Йўшиё Фисиҳ зиёфатини нишонлайди

21Шоҳ: “Эгангиз Худонинг Фисиҳ зиёфатини бу Таврот китобида
Таврот китоби — ибронийча матнда Аҳд китоби, Таврот китобининг яна бир номи (22:8, 11 га қаранг).
ёзилганидай нишонланг”, деб халққа фармон берди.
22 23Шундай қилиб, Йўшиё ҳукмронлигининг ўн саккизинчи йилида халқ Қуддусга йиғилиб, Эгамизга аталган Фисиҳ зиёфатини катта қилиб нишонлади. Исроилга раҳнамолик қилган ҳакамлар давридан буён на Исроил шоҳларининг, на Яҳудо шоҳларининг ҳукмронлиги пайтида Фисиҳ зиёфати шу қадар нишонланмаган эди.

Йўшиё жорий қилган ислоҳотлар

24Йўшиё яна руҳоний Хилқиё Эгамизнинг уйидан топган китобда ёзилган қонунни ижро этмоқ мақсадида арвоҳ чақирувчиларни, фолбинларни, хонаки санамларни
хонаки санамлар — ибронийча матнда терафим. Одамлар бу санамлардан фол очишда фойдаланган бўлсалар керак.
ва бошқа бутларни, Яҳудо ва Қуддусда пайдо бўлган ҳамма макруҳ нарсаларни йўқ қилиб ташлади.
25Йўшиёдан олдин ҳам, кейин ҳам унга ўхшаб Мусонинг ҳамма қонунларига мувофиқ, бутун қалби билан, жону дили билан, бутун вужуди билан Эгамизга итоат этган бирон шоҳ чиқмади.

26Лекин Манаше қилган гуноҳлари билан Эгамизнинг қаттиқ қаҳрини келтиргани учун, Эгамиз Яҳудога қарши алангаланган ғазабини ҳали қайтармаган эди. 27Шунинг учун Эгамиз: “Исроил халқини ҳузуримдан қандай ҳайдаган бўлсам, Яҳудо халқини ҳам шундай ҳайдайман. Ўзим танлаган шаҳар — Қуддусдан юз ўгираман. Ҳа, Мен ўша ерда улуғланаман, деб айтган уйимни
…Мен ўша ерда улуғланаман, деб айтган уйим… — Эгамиз айтган сўзларнинг батафсил баёни 3 Шоҳлар 8:16-29 да берилган.
тарк этаман”, деган эди.

Йўшиёнинг ўлими

28Йўшиёнинг бошқа ишлари, бутун фаолияти “Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзилган. 29Йўшиё ҳукмронлиги пайтида Миср фиръавни Нехо Оссурия шоҳига ёрдам бериш учун Фурот дарёси томон йўлга чиқди. Шоҳ Йўшиё эса Нехонинг устига юриш қилди. Магидўда
Магидў — Жалила кўлидан қарийб 40 километр жануби–ғарбда жойлашган.
тўқнашганларида, Нехо Йўшиёни ўлдирди
…Миср фиръавни Нехо…Йўшиёни ўлдирди — шу пайтда Миср фиръавни Нехо (милоддан олдинги 609-595 йилларда ҳукмронлик қилган) Оссурияликлар томонида эди. Нехо Оссурия шоҳининг қўли остидаги ерларни сақлаб қолишда унга ёрдам бермоқчи бўлиб, Бобил лашкарига қарши уруш қилиш учун шимол томон йўл олганди. Яҳудо шоҳи Йўшиё эса Миср ва Оссуриянинг бу иттифоқидан мамнун эмасди, чунки уларнинг кучайиши Яҳудо шоҳлигининг осойишталигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин эди.
.
30Аъёнлари Йўшиёнинг жасадини жанг аравасида Магидўдан Қуддусга олиб келиб, ота–боболари хилхонасига дафн қилдилар. Яҳудо халқи Йўшиёнинг ўғли Ёҳухозга мой суртиб, уни отасининг ўрнига шоҳ қилиб кўтардилар.

Яҳудо шоҳи Ёҳухоз

31Ёҳухоз йигирма уч ёшида тахтга ўтириб, Қуддусда уч ой шоҳлик қилди. Онасининг исми Хамутал бўлиб, Либналик Еремиёнинг
Еремиё — машҳур Еремиё пайғамбар эмас, унинг отдоши.
қизи эди.
32Ёҳухоз ота–боболарига ўхшаб Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилди.

33Фиръавн Нехо шоҳ Ёҳухознинг Қуддусдаги ҳукмронлигига чек қўйиб, уни Хомат юртидаги Ривло шаҳрида
Ривло шаҳри — бу шаҳар Оронтес дарёси бўйида, ҳозирги Сурия ҳудудида жойлашган эди.
занжирбанд қилди. Юрт халқидан 200 пуд
200 пуд — ибронийча матнда 100 талант, тахминан 3,4 тоннага тўғри келади.
кумуш ва 2 пуд
2 пуд — ибронийча матнда бир талант, тахминан 34 килога тўғри келади.
олтин ўлпон талаб қилди.
34Фиръавн Нехо Йўшиёнинг ўғли Элияқимни отасининг ўрнига шоҳ қилди ва исмини ўзгартириб Ёҳайиқим қўйди. Сўнгра Ёҳухозни олиб Мисрга қайтди. Ёҳухоз ўша ерда вафот этди.

Яҳудо шоҳи Ёҳайиқим

35Ёҳайиқим фиръавн истаган олтин ва кумушни берди. Нехога ўлпон тўлаш учун эса юрт халқига солиқ солди ва ҳар биридан бойлигига қараб олтин ва кумуш йиғди. 36Ёҳайиқим йигирма беш ёшида шоҳ бўлиб, Қуддусда ўн бир йил ҳукмронлик қилди. Онасининг исми Забудо бўлиб, Румахлик Подиёнинг қизи эди. 37Ёҳайиқим, ота–боболари сингари, Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилди.
Copyright information for UznUzbC