2 Kings 24
1Яҳудо шоҳи Ёҳайиқим ҳукмронлиги даврида Бобил шоҳи Навухадназар ▼▼ Бобил шоҳи Навухадназар — милоддан олдинги 605-562 йилларда Бобилда ҳукмронлик қилган.
Яҳудога ҳужум қилди. Ёҳайиқим уч йил унинг ҳукмдорлиги остида бўлди. Охири у Навухадназарга қарши исён кўтарди. 2Эгамиз Ўз қуллари пайғамбарлар орқали айтганига кўра, Яҳудо халқига қарши Бобил ▼▼ Бобил — ибронийча матнда Халдей, ўша вақтда Бобил юрти шу ном билан ҳам аталарди.
, Орам, Мўаб ва Оммон босқинчи тўдаларини юбориб, бу юрт халқини йўқ қилмоқчи бўлди. 3– 4Эгамизнинг амри билан Яҳудо халқининг бошига кўп кулфатлар келди. Манаше қилган барча гуноҳлари учун, айбсизларнинг қонини тўккани учун Эгамиз Яҳудо халқини Ўз ҳузуридан ҳайдамоқчи бўлди. Манаше Қуддусни айбсизларнинг қонига ботирган эди. Эгамиз Манашени бу қилмиши учун кечирмоқчи эмасди. 5Ёҳайиқимнинг бошқа ишлари, бутун фаолияти “Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзилган. 6Ёҳайиқим оламдан ўтгач, ўрнига ўғли Ёҳайихин шоҳ бўлди. 7Миср фиръавни қайтиб ўз юртидан ташқарига чиқмади ▼▼ Миср фиръавни қайтиб ўз юртидан ташқарига чиқмади — милоддан олдинги 605 йилда Кархамиш шаҳридаги жангда Навухадназар Миср лашкарини мағлуб қилди. Аммо бир неча йилдан сўнг орқага чекинишга мажбур бўлди, Ёҳайиқим эса бундан фойдаланиб исён кўтарди (шу бобнинг 1–оятига қаранг).
. Бобил шоҳи Мисрнинг шимолий чегараси — Миср чегарасидаги ирмоқдан ▼▼ Миср чегарасидаги ирмоқ — Синай ярим оролининг шимоли–шарқидаги Ариш сойлиги ёки Нил дарёсининг шарқий ирмоғи назарда тутилган (яна Ибтидо 15:18, Саҳрода 34:5 ва Ёшуа 13:3, 15:4, 47 га қаранг).
тортиб, Фурот дарёсигача фиръавнга қарашли бўлган ҳамма ерларни босиб олган эди. Яҳудо шоҳи Ёҳайихин
8Ёҳайихин ўн саккиз ёшида шоҳ бўлиб, Қуддусда уч ой ҳукмронлик қилди. Онасининг исми Нахушта бўлиб, Қуддуслик Элнатаннинг қизи эди. 9Ёҳайихин ҳам, отаси каби, Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилди. 10Ўша пайтда Бобил шоҳи Навухадназарнинг лашкари Қуддусни қамал қилди. 11Қамал пайтида Навухадназарнинг ўзи Қуддусга келди. 12Яҳудо шоҳи Ёҳайихиннинг ўзи, онаси, хизматкорлари, лашкарбошилари, сарой аъёнлари Навухадназарга таслим бўлдилар. Бобил шоҳи ҳукмронлигининг саккизинчи йилида ▼▼ Бобил шоҳи ҳукмронлигининг саккизинчи йилида… — бу воқеалар милоддан олдинги 597 йилда содир бўлган.
Ёҳайихин асирга олинди. 13Эгамизнинг айтгани бўйича ▼▼ Эгамизнинг айтгани бўйича… — Эгамиз айтган бу сўзларнинг батафсил баёни 20:16-18 да берилган.
, Навухадназар Эгамизнинг уйидаги ва шоҳ саройидаги барча хазиналарни бўшатди. Исроил шоҳи Сулаймон Эгамизнинг уйи учун ясаттирган олтин ашёларнинг ҳаммасини майдалади. 14Жамики Қуддус аҳолисини, бекларни, жасур сипоҳларни, ҳунармандларни, темирчиларни, ҳаммаси бўлиб ўн мингта одамни асир қилиб олиб кетди. Яҳудо халқининг энг қашшоқларидан бошқа ҳеч ким бу юртда қолмади. 15Бобил шоҳи Навухадназар Ёҳайихинни асир қилгандан кейин, Бобилга олиб кетди. Ёҳайихин билан бирга унинг онасини, хотинларини, аъёнларини ва юртнинг обрўли одамларини ҳам Қуддусдан Бобилга ҳайдаб кетди. 16Бундан ташқари, ҳамма жасур сипоҳларни — етти мингта сипоҳни, жанг қилишга қодир мингта ҳунарманд ва темирчини ҳам асир қилиб олиб кетди. 17Ёҳайихиннинг ўрнига эса амакиси Маттаниёни шоҳ қилиб тайинлади ва унинг отини ўзгартириб, Зидқиё қўйди. Яҳудо шоҳи Зидқиё
18Зидқиё йигирма бир ёшида шоҳ бўлди ва Қуддусда ўн бир йил ҳукмронлик қилди. Онасининг исми Хамутал бўлиб, Либналик Еремиёнинг ▼▼ Еремиё — машҳур Еремиё пайғамбар эмас, унинг отдоши.
қизи эди. 19Зидқиё ҳам, Ёҳайиқим каби, Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилгани учун 20Эгамиз Қуддус ва Яҳудо халқидан ғоят ғазабланган, оқибатда уларни Ўз ҳузуридан қувиб юборган эди. Қуддус қулайди
Зидқиё Бобил шоҳига қарши исён кўтарди.
Copyright information for
UznUzbC