‏ 2 Kings 8

Шунамлик аёл қайтиб келади

1Элишай ўзи тирилтирган боланинг
…ўзи тирилтирган бола… — бу воқеанинг батафсил баёни 4:8-37 да берилган.
онасига шундай деган эди:

— Тур ўрнингдан, ўзинг ва хонадонинг аҳли билан бирга жўна. Қаерда яшай олсанг, ўша ерда яшайвер, чунки Эгамиз юртга етти йил қаҳатчилик юборишга қарор қилди.

2Аёл пайғамбарнинг айтганларига қулоқ солди. Унинг ўзи ва хонадони аҳли Филистлар ерига бориб, у ерда етти йил истиқомат қилди. 3Орадан етти йил ўтгач, ўша аёл Филистлар еридан қайтиб келди. Сўнг уйимни ва даламни қайтариб олай деб, шоҳ ҳузурига келди.

4Шу пайтда шоҳ Элишайнинг хизматкори Гахази билан гаплашаётган эди:

— Элишай қилган ҳамма ажойиботлар ҳақида менга айтиб бер–чи, — деди шоҳ.
5Пайғамбар ўликни қандай тирилтирганини Гахази шоҳга гапираётган эди, ҳалиги аёл шоҳдан ўз уйи ва даласини қайтариб олиш учун сўраб келиб қолди.

— Шоҳ ҳазратлари! — деди Гахази. — Бу ўша аёлдир. Ана, Элишай тирилтирган ўғли ҳам ёнида турибди.

6Шоҳ аёлдан бўлиб ўтган воқеаларни сўради. Аёл шоҳга ҳаммасини айтиб берди. Шундан сўнг шоҳ сарой амалдорларидан бирини чақириб, аёл билан бирга жўнатар экан, амалдорга амр берди:

— Бу аёлнинг ҳамма нарсаси, бу юртдан чиқиб кетган кундан бошлаб бугунгача олинган жамики даромади билан бирга даласи қайтарилсин.

Элишай ва Орам шоҳи Банҳадад

7Элишай Дамашққа келди. Орам шоҳи Банҳадад хаста эди. “Пайғамбар шу ерга келибди”, деб шоҳга хабар етказишди. 8Шоҳ шунда Хазайил деган одамга
…Хазайил деган одам… — Банҳададнинг аъёнларидан бири бўлиши мумкин.
деди:

— Бирорта ҳадя олгин–да, пайғамбарга пешвоз чиқ. У орқали Эгамиздан сўраб кўр–чи, мен шу касалликдан халос бўлармиканман.

9Хазайил Дамашқдаги энг яхши ҳадялардан қирқта туяга юклаб, Элишайни кутиб олгани кетди. Элишайнинг олдига келгач, унга шундай деди:

— Орам шоҳи — қулингиз Банҳадад мени сизнинг ҳузурингизга юборди. “Шу касалликдан халос бўлармиканман ёки йўқмикан, билиб кел”, деди.

10— Шоҳнинг ҳузурига бориб, албатта соғайиб кетаркансиз, деб айт, — деди Элишай Хазайилга, — лекин Эгамиз менга аён қилди: шоҳ ўлади.

11Хазайил уятдан қизаргунча, Элишай унинг юзига тик қараб тураверди. Кейин пайғамбар йиғлай бошлади.

12— Ҳазратим нечун йиғлаяптилар? — деб сўради Хазайил.

— Исроил халқига қиладиган ёвузликларингни билганим учун йиғлаяпман, — деди Элишай. — Сен Исроил халқининг қалъаларига ўт қўясан, йигитларини қиличдан ўтказасан, гўдакларини ерга уриб ўлдирасан, ҳомиладор аёлларнинг қорнини ёриб ташлайсан.

13— Кўппакдан фарқ қилмайдиган мен, қулингиз, ким бўлибманки, шунақа ишларни қила олар эканман?! — деди Хазайил.

— Эгамиз менга аён қилди: сен Орам шоҳи бўласан
…сен Орам шоҳи бўласан… — илгари Худо буни Илёс пайғамбарга аён қилган эди (3 Шоҳлар 19:15 га қаранг). Илёс пайғамбар Элишайнинг устози эди.
, — дея жавоб берди Элишай.

14Хазайил Элишайнинг ҳузуридан чиқиб, ҳукмдори Банҳададнинг ёнига қайтиб келди.

— Элишай сенга нима деди? — сўради шоҳ Хазайилдан.

— У менга айтдики, сиз албатта соғайиб кетаркансиз, — деб жавоб берди Хазайил.
15Эртаси куни Хазайил кўрпани олиб, сувга ботирди–да, ҳўл кўрпани шоҳнинг юзига ёпиб, уни бўғди. Шундай қилиб, Хазайил шоҳни ўлдириб, унинг ўрнига ўзи шоҳ бўлди.

Яҳудо шоҳи Ёҳурам

16Ёҳушафат ҳали Яҳудо шоҳи бўлиб турганда, унинг ўғли Ёҳурам ҳам тахтга ўтирди
Ёҳушафат ҳали Яҳудо шоҳи бўлиб турганда, унинг ўғли Ёҳурам ҳам тахтга ўтирди — қадим замонларда ота билан ўғил бир вақтнинг ўзида тахтда ўтириб ҳукмронлик қилган ҳоллар ҳам бўлган. Шоҳ ота вафот этган пайтда, ўғил анчадан бери шоҳликни бошқариб келаётган бўлар эди.
. Бу воқеа Исроил шоҳи Ёрам ҳукмронлигининг бешинчи йилида юз берди.
17Ёҳурам Яҳудо шоҳи бўлганда, ўттиз икки ёшда эди. У Қуддусда саккиз йил ҳукмронлик қилди.

18Хотини Ахабнинг қизи бўлгани учун Ёҳурам ҳам, Ахаб хонадони сингари, Исроил шоҳлари йўлидан юриб, Эгамиз олдида қабиҳликлар қилди. 19Эгамиз Ўз қули Довуд ҳақи–ҳурмати учун Яҳудони ҳалокатга учратишни истамади, чунки Эгамиз Довудга: “Сенинг наслингга то абад сўнмайдиган чироқ бераман”, деб ваъда қилган эди.

20Ёҳурам даврида Эдом Яҳудо шоҳлигига қарши исён қилди. Эдом халқи ўзларининг мустақил шоҳлигини қурдилар. 21Шундан сўнг Ёҳурам
Ёҳурам — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Ёрам (шу бобнинг 23, 24–оятларида ҳам бор).
ҳамма жанг араваларини бошлаб Зоирга борди. Эдом лашкари Ёҳурамни ва унинг жанг аравалари сардорларини ўраб олган эди, лекин Ёҳурам тунда ҳужум қилиб, қамални ёриб чиқди. Яҳудо лашкари уйларига қочиб кетди.
22Ўша пайтдан бери ҳозиргача
…ҳозиргача… — шу китоб ёзилган вақтга ишора.
Эдом халқи Яҳудо ҳукмронлигидан озоддир. Ўша даврда Либна шаҳри
Либна шаҳри — Қуддусдан қарийб 20 километр ғарбда жойлашган.
ҳам исён кўтарган эди.

23Ёҳурамнинг бошқа ишлари, бутун фаолияти “Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзилган. 24Ёҳурам оламдан ўтди. У Довуд қалъасида, ота–боболари ёнига дафн қилинди. Унинг ўрнига ўғли Охозиё шоҳ бўлди.

Яҳудо шоҳи Охозиё

25Исроил шоҳи Ёрам ўн иккинчи йил шоҳлик қилаётганда, Охозиё Яҳудо шоҳи бўлди. У Ёҳурамнинг ўғли эди. 26Охозиё тахтга ўтирганда, йигирма икки ёшда эди. У Қуддусда бир йил шоҳлик қилди. Онасининг исми Оталиё бўлиб, Исроил шоҳи Омрининг невараси эди. 27Охозиё ҳам Ахаб хонадонининг йўлидан кетди. Ахаб наслига ўхшаб, Эгамиз олдида қабиҳликлар қилди. Чунки у Ахаб хонадонига қариндош эди.

28Охозиё билан Ёрам бирга Гиладдаги
Гилад — Иордан дарёсининг шарқ томонидаги ўлка.
Рамўтга бориб, Орам шоҳи Хазайилга қарши уруш очди. Шоҳ Ёрам шу урушда ярадор бўлди.
29У ярасини даволатиш учун Йизрил шаҳрига
Йизрил шаҳри — Исроилнинг шимолида, Рамўтдан қарийб 65 километр масофада жойлашган.
қайтиб келди. Яҳудо шоҳи Охозиё эса яраланган Ёрамни кўргани Йизрилга борди.
Copyright information for UznUzbC