2 Kings 1
Илёс ва шоҳ Охозиё
1Исроил ▼▼ Исроил — мазкур китобда шимолий шоҳлик Исроил деган ном билан, жанубий шоҳлик эса Яҳудо деган ном билан юритилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ИСРОИЛ ва ЯҲУДО сўзларига қаранг.
шоҳи Ахабнинг вафотидан кейин ▼▼ Исроил шоҳи Ахабнинг вафотидан кейин… — шоҳ Ахаб тахминан милоддан олдинги 850 йилда вафот этди.
, Мўаб юрти ▼▼ Мўаб юрти — Ўлик денгизнинг шарқий қирғоғида жойлашган.
Исроилга қарши исён кўтарди ▼▼ …Мўаб юрти Исроилга қарши исён кўтарди — Мўаб юртини шоҳ Довуд босиб олиб, ўзига қарам қилиб олган эди (2 Шоҳлар 8:2 га қаранг). Мўаб исёнининг батафсил баёни 3:4-27 да ёзилган.
. 2Исроил шоҳи Охозиё Самария шаҳридаги саройининг томи ▼▼ …саройининг томи… — қадимги пайтларда уйларнинг томи текис бўлиб, одатда атрофи панжара ёки тўсиқ билан ўралган эди. Одамлар томга чиқиб дам олишарди.
панжарасидан йиқилиб, қаттиқ шикастланди. Сўнг чопарларига: “Филистларнинг Эхрон шаҳридаги ▼▼ Эхрон шаҳри — Эхрон Филистларнинг муҳим аҳамиятга эга бўлган шаҳри эди. Эхрон Самариядан қарийб 65 километр жануби–ғарбда жойлашган.
худоси Баал–Забуб ▼▼ Баал–Забуб — Эхрон аҳолиси Канъон худоси Баални шу ном билан аташарди. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги БААЛ сўзига қаранг.
ёнига бориб, ундан сўранглар–чи, мен соғаярмиканман”, деб уларни жўнатди. 3Шунда Тишба шаҳридан бўлган Илёс пайғамбарга Эгамизнинг фариштаси гапирди: — Қани, бўл, Самария шоҳи юборган чопарларга пешвоз чиқиб, уларга шу гапларни етказ: “Нима учун сизлар Эхрон шаҳрининг худоси Баал–Забубдан, шоҳ соғаярмикан, деб сўраб билиш учун боряпсизлар?! Исроилда Худо йўқ деб ўйлаяпсизларми?! 4Энди Эгам шундай айтмоқда: шоҳингиз шу қилгани учун ётган жойидан турмай, ўлади.” Илёс Эгамизнинг айтганини бажарди. 5Чопарлар Охозиёнинг ҳузурига қайтиб бордилар. Шоҳ: — Намунча тез қайтиб келдингизлар? — деб сўради. 6Чопарлар Охозиёга айтдилар: — Қаршимиздан бир одам бизга пешвоз чиқди. Сизнинг ҳузурингизга қайтишимизни, шу хабарни етказишимизни айтди: “Эгамиз шундай демоқда: нимага сен Эхроннинг худоси Баал–Забубдан, соғаярмиканман, деб сўраб билиш учун чопарлар жўнатдинг? Исроилда Худо йўқ деб ўйладингми?! Шу қилганинг учун ётган жойингдан турмай, ўласан.” 7Охозиё чопарлардан: — Сизларга пешвоз чиқиб, шу гапларни айтган одамнинг кўриниши қанақа эди? — деб сўради. 8— У одам жундан тўқилган кийим кийган экан, белига чарм камар боғлаб олибди, — деб жавоб беришди чопарлар шоҳга. — У Илёс, — деди Охозиё. 9Шундан кейин шоҳ Охозиё Илёсни олиб келиш учун элликбошини элликта сипоҳи билан жўнатди. Илёс тоғ тепасида ўтирган эди. Элликбоши Илёсни топиб, унга деди: — Эй Худонинг одами! ▼▼ Худонинг одами — Эгамиз пайғамбарининг яна бир номи.
Тезроқ пастга тушар экансиз, шоҳимиз шундай деб амр қилмоқда. 10— Агар мен Худонинг одами бўлсам, — дея жавоб берди Илёс, — осмондан олов тушиб, сени ва элликта сипоҳингни ёндириб юборсин. Шу заҳоти осмондан олов тушиб, элликбошини ҳам, ҳамма сипоҳларини ҳам ёндириб юборди. 11Шоҳ Илёснинг олдига яна бошқа элликбошисини элликта сипоҳи билан жўнатди. У элликбоши ҳам: — Эй Худонинг одами! Тезроқ пастга тушар экансиз, шоҳимиз шундай деб амр қилмоқда, — деди. 12— Агар мен Худонинг одами бўлсам, — деб жавоб берди Илёс, — осмондан олов тушиб, сени ва элликта сипоҳингни ёндириб юборсин. Шу заҳоти осмондан олов тушиб, элликбошини ҳам, элликта сипоҳини ҳам ёндириб юборди. 13Охозиё учинчи марта яна элликта сипоҳ билан бошқа элликбошини жўнатди. Элликбоши Илёснинг олдига чиқиб, унинг қаршисида тиз чўкди ва унга илтижо қилиб деди: — Эй Худонинг одами! Менинг жонимга ва мана шу элликта қулингизнинг жонига раҳм қилинг. 14Осмондан олов тушиб, мендан олдинги иккала элликбоши ҳам барча сипоҳлари билан ёниб кетганди. Энди менинг жонимга раҳм қилинг. 15Шунда Илёсга Эгамизнинг фариштаси зоҳир бўлиб: — Шоҳдан қўрқма, элликбоши билан бирга боравер, — деб айтди. Илёс элликбоши билан бирга шоҳ ҳузурига бориб, 16унга шундай деди: — Эгамиз айтмоқда: “Исроилда Худо йўқдай, Эхроннинг худоси Баал–Забубдан, соғаярмиканман, деб сўраб билиш учун чопарлар жўнатдинг. Шу қилганинг учун ётган тўшагингдан турмай, ўласан.” 17Шундай қилиб, Эгамизнинг Илёс орқали айтганига мувофиқ, шоҳ Охозиё вафот этди. Шоҳнинг ўғли бўлмагани учун унинг ўрнига укаси Ёрам шоҳ бўлди. Бу воқеа юз берганда, Яҳудо шоҳи Ёҳурам иккинчи йил шоҳлик қилаётган эди ▼▼ …Ёрам шоҳ бўлди. Бу воқеа юз берганда, Яҳудо шоҳи Ёҳурам иккинчи йил шоҳлик қилаётган эди — 3:1 га кўра, бу воқеа Яҳудо шоҳи Ёҳурамнинг отаси Ёҳушафат ҳукмронлигининг ўн саккизинчи йилида юз берган. Қадим замонларда ота билан ўғил бир вақтнинг ўзида тахтда ўтириб ҳукмронлик қилган ҳоллар ҳам бўлган. Шоҳ ота вафот этган пайтда, ўғил анчадан бери шоҳликни бошқариб келаётган бўлар эди (яна 8:16 га қаранг).
. Ёҳурам Ёҳушафатнинг ўғли эди. 18Охозиёнинг бошқа ишлари “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.
Copyright information for
UznUzbC