2 Kings 11
Яҳудо маликаси Оталиё
1Оталиё ▼▼ Оталиё — Исроил шоҳи Ахабнинг қизи — Яҳудо шоҳи Ёрамнинг беваси эди (8:16-18, 26 га қаранг).
ўз ўғли шоҳ Охозиёнинг ўлдирилганини эшитгач, Яҳудода Охозиёнинг жамики уруғини қириб ташлашга киришди. 2Шоҳнинг ҳамма ўғилларини ўлдириш режалаштирилган эди. Шоҳ Ёҳурамнинг ▼▼ Ёҳурам — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Ёрам.
Ёҳушева ▼▼ Ёҳушева — 2 Солномалар 22:11 га кўра, Ёҳушева руҳоний Ёҳайидонинг хотини эди (шу бобнинг 4–оятига қаранг).
деган қизи бор эди. Ёҳушева Охозиёга ўгай сингил эди. Ёҳушева Охозиёнинг ўғли Йўшни шоҳнинг ўғиллари орасидан билдирмасдан олиб қочди. Оталиё болани ўлдирмаслиги учун уни энагаси билан бирга Эгамизнинг уйидаги ётоқхонага яширди. 3Оталиё юртни бошқарган пайтда, бола олти йил давомида Эгамизнинг уйида энагаси билан бирга яшириниб юрди. 4Еттинчи йили руҳоний Ёҳайидо Харёллик қўриқчиларнинг ▼▼ Харёллик қўриқчилар — шоҳ ёллаган бу муҳожир сипоҳлар шоҳнинг шахсий қўриқчилари бўлиб хизмат қилган.
лашкарбошиларига ва сарой қўриқчиларининг лашкарбошиларига хабар бериб, уларни чақиртирди. Ҳаммаларини Эгамизнинг уйига йиғиб, улар билан аҳд тузди. Ҳаммаларига Эгамизнинг уйида онт ичиргандан кейин, шоҳнинг ўғли Йўшни уларга кўрсатди. 5Ёҳайидо уларга шундай буюрди: “Энди сизлар бундай қиласизлар: Шаббат куни хизматда бўлган қўриқчиларнинг учдан бири шоҳ саройини қўриқлашади. 6Учдан бири Сур дарвозасини, учдан бири эса сарой дарвозасини қўриқлашади ва сарой қўриқчилари ўрнига туришади. 7Шаббат куни хизматда бўлмаган бошқа икки қисм сипоҳларингиз эса Эгамизнинг уйи атрофида туриб шоҳни қўриқласин. 8Ҳамма қўлида қуроли билан шоҳни ҳар томондан ўраб олсин, ким сафга яқинлашса, ўлдирилсин. Шоҳ кирганда ҳам, чиққанда ҳам, унга ҳамроҳ бўлинглар.” 9Юзбошилар руҳоний Ёҳайидонинг амрларини сўзсиз бажардилар. Ҳар бир юзбоши Шаббат куни хизматини бошлаган ва хизматини тугатган қўриқчиларини олиб, Ёҳайидонинг ёнига борди. 10Руҳоний Эгамизнинг уйида турган шоҳ Довуднинг найзаларию қалқонларини юзбошиларга тарқатди. 11Шоҳни қўриқлаш учун уйнинг жануб томонидан шимол томонигача, қурбонгоҳнинг ва уйнинг атрофига соқчилар жангга шай ҳолда қўйилди. 12Ёҳайидо Йўшни ташқарига олиб чиқиб, бошига тож кийдирди. Унга шоҳлик қонунларини ▼▼ шоҳлик қонунлари — ёки шоҳлик муҳри. Бу ўринда ишлатилган ибронийча сўз қонунларнинг бир нусхасини (Қонунлар 17:18-19 га қаранг) ёки шоҳлик муҳри бўлган узукни билдиради. Бундай муҳр шоҳ ҳокимиятининг рамзи эди.
берди. Йўш шоҳ деб эълон қилинди. Унинг бошига мой суртишди, сўнгра: “Шоҳимизнинг умрлари узоқ бўлсин!” дея олқишлаб, қарсак чалдилар. 13Оталиё қўриқчилар билан халқнинг шовқин–суронини эшитгач, Эгамизнинг уйига, у ерда йиғилганларнинг ёнига борди. 14Қарасаки, одатга кўра, Эгамизнинг уйига кираверишдаги устун олдида шоҳ турибди, шоҳнинг атрофини лашкарбошилар, карнайчилар ўраб олган. Юртнинг бутун халқи шод–хуррам, карнай чаляпти. Шунда Оталиё ғазабдан либосларини йиртиб: “Хоинлик! Хоинлик!” деб бақирди. 15Руҳоний Ёҳайидо юзбошиларга: “У хотинни бу ердан олиб чиқиб кетинглар, кимки унга эргашса, қиличдан ўтказинглар”, деб буйруқ берди. Руҳоний ўша аёлнинг Эгамиз уйида ўлдирилишини истамади. 16Оталиё ушланди ва саройнинг От дарвозасига келтирилиб, ўша ерда қатл қилинди. Ёҳайидо қилган ислоҳотлар
17Руҳоний Ёҳайидо халқ, шоҳ ва Эгамиз орасида “Биз Эгамизнинг халқи бўламиз” деб аҳд тузди. Ундан кейин халқ билан шоҳ орасида ҳам аҳд тузди. 18Сўнг бутун халқ Баалнинг уйига бориб, уни бузиб ташлади, у ердаги қурбонгоҳларни ва Баалнинг тасвирларини синдирди, Баалнинг руҳонийси Маттонни эса қурбонгоҳларнинг рўпарасида ўлдирди. Руҳоний Ёҳайидо Эгамизнинг уйига қўриқчилар тайин қилди. 19Сўнгра юзбошиларни, Харёллик қўриқчиларни, сарой қўриқчиларини ва жамики халқни ёнига олиб, шоҳни Эгамизнинг уйидан олиб чиқди. Улар қўриқчилар дарвозасидан ўтиб, шоҳни саройга олиб келдилар ва тахтга ўтқаздилар. 20Оталиё шоҳ саройида ўлдирилгани учун юрт халқи севинди. Қуддус осойишта бўлиб қолди. 21Йўш ▼▼ Йўш — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Ёҳўш.
тахтга ўтирган пайтда етти ёшда эди.
Copyright information for
UznUzbC