‏ 2 Kings 14

Яҳудо шоҳи Эмозиё

1Исроил шоҳи Ёҳўш
Ёҳўш — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Йўш (шу бобнинг 23–оятида ҳам бор).
ҳукмронлигининг иккинчи йилида Эмозиё Яҳудо шоҳи бўлди. Эмозиё Йўшнинг ўғли эди.
2Эмозиё шоҳ бўлганда, йигирма беш ёшда эди. У Қуддусда йигирма тўққиз йил ҳукмронлик қилди. Онаси Қуддуслик бўлиб, исми Ёҳуваддон эди.

3Эмозиё Эгамиз олдида тўғри ишлар қилса ҳам, бобоси Довуд каби эмасди. У ҳар қандай ишни отаси Йўш каби қилди. 4Шу боисдан саждагоҳлар
саждагоҳлар — 12:3 изоҳига қаранг.
ҳамон йўқ қилинмаган, халқ у ерларда ҳали ҳам қурбонликлар келтириб, тутатқи тутатарди.

5Эмозиё ўз шоҳлигини мустаҳкамлаб олгандан кейин, отасини ўлдирган аъёнларни йўқ қилди. 6Бироқ Мусонинг Таврот китобида ёзилганига кўра, қотилларнинг болаларини ўлдирмади, чунки Эгамиз: “Оталар фарзандларининг гуноҳи учун ўлдирилмасин, фарзандлар оталарининг гуноҳи учун ўлдирилмасин, ҳар ким ўзининг гуноҳи учунгина жазолансин”, деб амр қилган эди
…Эгамиз…амр қилган эди — Қонунлар 24:16 га қаранг.
.

7Эмозиё Туз водийсида
Туз водийси — Ўлик денгизнинг жанубидаги ўлка.
ўн мингта Эдом сипоҳини ўлдирди. Села шаҳрини жанг қилиб қўлга қиритди ва у ерга Ёхтал деб ном берди. Ўша жой ҳозир ҳам шу ном билан юритилади.

8Шундан сўнг Эмозиё Исроил шоҳи Ёҳўшга хабарчилар жўнатиб: “Қани, менга жанг майдонида рўбарў келиб кўр–чи”, деди.

9Исроил шоҳи Ёҳўш эса бунга жавобан Яҳудо шоҳи Эмозиёга шу хабарни жўнатди: “Лубнон тоғларида бир ғовтикан садр дарахтига, қизингни ўғлимга хотинликка бер, деб хабар йўллабди. Ўша пайтда бир йиртқич ҳайвон ўша ердан ўтиб кетаётиб, ғовтиканни босиб янчиб кетибди. 10Шунга ўхшаб, сен ҳам Эдом халқини мағлуб этганинг учун мағрурланиб кетдинг, Эмозиё. Ўша шуҳратинг билан кифояланиб, уйингда ўтиравер. Нима учун қитмирлик қиляпсан? Ўз бошингни ҳам, Яҳудо халқининг бошини ҳам балога гирифтор қиляпсан!”

11Лекин Эмозиё қулоқ солмади. Шунинг учун Исроил шоҳи Ёҳўш Яҳудо шоҳи Эмозиё устига юриш қилди. Иккала томоннинг лашкари Яҳудонинг Байт–Шамаш шаҳрида
Байт–Шамаш шаҳри — Қуддусдан қарийб 24 километр жануби–ғарбда жойлашган эди.
рўбарў келди.
12Исроил лашкари Яҳудо лашкарини мағлуб этди. Яҳудо лашкарининг ҳаммаси уйларига қочиб кетди. 13Исроил шоҳи Ёҳўш Яҳудо шоҳи Эмозиёни Байт–Шамашда асир қилиб олди. Эмозиё Охозиёнинг невараси, Йўшнинг ўғли эди. Сўнг Ёҳўш Қуддусга келиб, Қуддус деворининг Эфрайим дарвозасидан Бурчак дарвозасигача бўлган 400 тирсак
400 тирсак — тахминан 180 метрга тўғри келади.
қисмини буздирди.
14Эгамизнинг уйида ва саройнинг хазиналарида топилган олтину кумушни ва ашёларни тортиб олди. Булардан ташқари, асирларни ҳам олиб, Самарияга қайтиб кетди.

15Ёҳўшнинг бошқа ишлари, Яҳудо шоҳи Эмозиё билан жанг қилганда кўрсатган қаҳрамонликлари ҳақида “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзилган. 16Ёҳўш оламдан ўтди. У Самарияда ота–боболари — Исроил шоҳлари ёнига дафн қилинди. Унинг ўрнига ўғли Ёрубом шоҳ бўлди.

Яҳудо шоҳи Эмозиёнинг ўлими

17Яҳудо шоҳи Эмозиё Исроил шоҳи Ёҳўшнинг ўлимидан кейин ўн беш йил яшади. 18Эмозиёнинг бошқа ишлари ҳақида “Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзилган. 19Қуддусда Эмозиёга қарши фитна уюштирилди. Эмозиё бундан хабар топиб, Лахиш шаҳрига
Лахиш шаҳри — Қуддусдан қарийб 35 километр жануби–ғарбда жойлашган эди.
қочди. Аммо душманлари Эмозиёнинг ортидан одам юбориб, уни ўша ерда ўлдиртирдилар.
20Эмозиёнинг жасадини отда Қуддусга олиб келдилар. У Довуд қалъасида, ота–боболарининг ёнига дафн қилинди. 21Сўнгра Яҳудо халқи ўн олти ёшли Уззиёни
Уззиё — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Озариё.
отаси Эмозиёнинг ўрнига шоҳ қилиб кўтардилар.
22Отаси Эмозиё оламдан ўтгач, Уззиё Элет шаҳрини
Элет шаҳри — Синай ярим оролининг шарқида, Қизил денгизнинг шимолий қирғоғидаги бандаргоҳ шаҳар. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги БАНДАРГОҲ сўзига қаранг.
қайтадан Яҳудо ерларига қўшиб олиб, бошқатдан қурди.

Исроил шоҳи Ёрубом

23Яҳудо шоҳи Эмозиё ҳукмронлигининг ўн бешинчи йилида Ёрубом Самарияда Исроил шоҳи бўлди ва қирқ бир йил ҳукмронлик қилди. Ёрубом Ёҳўшнинг ўғли эди. 24У Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилди ва Исроилни гуноҳга ботирган Набат ўғли Ерибом қилган гуноҳларга эргашди.

25Ёрубом Лево–Хоматдан
Лево–Хомат — ёки Хомат довони.
Ўлик денгизгача
Ўлик денгиз — ибронийча матнда Араба денгизи. Араба умумий географик ном бўлиб, бу оятда Ўлик денгиз жойлашган чўл ерларни билдиради.
бўлган Исроил ерларини қайтадан қўлга киритди. Зотан, Исроил халқининг Худоси — Эгамиз Ўз қули Юнус пайғамбар орқали бу тўғрида айтган эди. Юнус Амитай деганнинг ўғли бўлиб, у Гат–Хафер шаҳридан эди.

26Эгамиз Исроил халқи тортаётган ниҳоятда оғир азобларни кўрди. Бу ерда Исроилга ёрдам беришга қодир на қул, на озод қолган эди. 27Эгамиз Исроил халқи номини ер юзидан ўчиришни истамагани учун Ёрубом орқали уларни қутқарган эди.

28Ёрубомнинг бошқа ишлари, бутун фаолияти, жангларда кўрсатган қаҳрамонликлари, илгаридан Яҳудога қарашли бўлган Дамашқ ва Хоматни
…Яҳудога қарашли бўлган Дамашқ ва Хомат… — бу ўринда иккита шоҳликка тегишли бўлган ҳудуд ҳақида гап кетяпти. Бу ҳудудларнинг марказлари Дамашқ ва Хоматда жойлашган эди. Илгари, Довуд ва Сулаймон ҳукмронлиги даврида, бу жойлар Яҳудога қарашли эди.
қайтадан Исроил ерларига қўшиб олгани тўғрисида “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.
29Ёрубом оламдан ўтиб, ота–боболари — Исроил шоҳлари ёнига дафн қилинди. Ўрнига ўғли Закариё шоҳ бўлди.
Copyright information for UznUzbC