2 Kings 15
Яҳудо шоҳи Уззиё
1Ёрубом Исроилда ҳукмронлик қилаётганига йигирма етти йил бўлганда, Уззиё ▼▼ Уззиё — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Озариё (шу бобнинг 6, 7, 8, 17, 23, 27–оятларида ҳам бор).
Яҳудо шоҳи бўлди. Уззиё Эмозиёнинг ўғли эди. 2Уззиё шоҳ бўлганда, ўн олти ёшда эди. У Қуддусда эллик икки йил ҳукмронлик қилди. Онаси Қуддуслик бўлиб, исми Ёхолиё эди. 3Уззиё ҳам, отаси Эмозиё каби, Эгамиз олдида тўғри ишлар қилди. 4Лекин саждагоҳлар ▼▼ саждагоҳлар — 12:3 изоҳига қаранг.
ҳамон йўқ қилинмаган, халқ ўша жойларда ҳали ҳам қурбонликлар келтириб, тутатқи тутатарди. 5Эгамиз Уззиёни жазолаб, тузалмас тери касаллигига ▼▼ тери касаллиги — бу ибора ибронийчада ҳар хил тери касалликларига нисбатан ишлатилган сўзнинг таржимасидир. 5:1 изоҳига қаранг.
йўлиқтирди. Уззиё умрининг охиригача бир уйда ёлғиз яшади. Юртдаги халқни ҳам, шоҳ саройини ҳам ўғли Йўтом бошқарарди. 6Уззиёнинг бошқа ишлари, бутун фаолияти “Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзилган. 7Уззиё оламдан ўтиб, Довуд қалъасида, ота–боболари ёнига дафн қилинди. Унинг ўрнига ўғли Йўтом шоҳ бўлди. Исроил шоҳи Закариё
8Уззиё Яҳудода шоҳлик қилаётганига ўттиз саккиз йил бўлганда, Закариё Самарияда Исроил шоҳи бўлди ва олти ой ҳукмронлик қилди. Закариё Ёрубомнинг ўғли эди. 9У ҳам, оталари каби, Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилиб, Исроилни гуноҳга ботирган Набат ўғли Ерибом қилган гуноҳларга эргашди. 10Шаллум деган одам Закариёга қарши фитна уюштирди. Шаллум Ёбош деганнинг ўғли эди. Ҳамманинг олдида Закариёни ўлдириб, ўрнига ўзи шоҳ бўлди. 11Закариёнинг бошқа ишлари “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзилган. 12Шундай қилиб, Эгамизнинг Ёҳуга: “Сенинг наслинг тўртинчи авлодигача Исроил тахтида ўтиради”, деб айтган ваъдаси амалга ошди ▼▼ …Эгамизнинг Ёҳуга…айтган ваъдаси амалга ошди — Закариё Ёҳунинг чевараси эди (10:28-31 га қаранг).
. Исроил шоҳи Шаллум
13Уззиё Яҳудода шоҳлик қилаётганига ўттиз тўққиз йил бўлганда, Шаллум Исроил шоҳи бўлди ва Самарияда бир ой ҳукмронлик қилди. 14Манахим деган одам Тирзадан ▼▼ Тирза — Исроилнинг, яъни шимолий шоҳликнинг собиқ пойтахти (3 Шоҳлар 16:23-24 га қаранг).
Самарияга келиб, Шаллумга суиқасд уюштирди. Манахим Гади деганнинг ўғли эди. Манахим Шаллумни ўлдириб, ўрнига ўзи шоҳ бўлди. 15Шаллумнинг бошқа ишлари ва у қилган фитна ҳақида “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзилган. 16Ўшанда Тифсах аҳолиси таслим бўлмагани учун Манахим Тирзадан жўнаб кетди–да, бориб Тифсах шаҳри ва унинг атрофидаги қишлоқларни қирди. Ҳатто ҳомиладор аёлларнинг қоринларини ёриб ташлади. Исроил шоҳи Манахим
17Уззиё Яҳудода шоҳлик қилаётганига ўттиз тўққиз йил бўлганда, Гади ўғли Манахим Исроил шоҳи бўлган эди. Манахим Самарияда ўн йил ҳукмронлик қилди. 18У Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилиб, Исроилни гуноҳга ботирган Набат ўғли Ерибом қилган гуноҳларга умри бўйи эргашди. 19Шундан кейин Оссурия шоҳи Тиғлатпиласар ▼▼ Тиғлатпиласар — ибронийча матнда Пул, Тиғлатпиласарнинг яна бир исми. Тиғлатпиласар милоддан олдинги 745-727 йилларда Оссурияда ҳукмронлик қилган.
Исроил ерларига ҳужум қилди. “Тиғлатпиласар мени қўллаб–қувватласин, ўзим шоҳ бўлиб қолай” деган мақсадда Манахим унга 2000 пуд ▼▼ 2000 пуд — ибронийча матнда 1000 талант, тахминан 34 тоннага тўғри келади.
кумуш берди. 20Манахим Исроилдаги ҳамма бойларни одам бошига эллик кумуш тангадан ▼▼ эллик кумуш танга — ибронийча матнда эллик шақал кумуш, тахминан 600 граммга тўғри келади.
тўлашга мажбур қилиб, Оссурия шоҳига берилган кумушнинг ўрнини қоплади. Шундан сўнг Оссурия шоҳи Исроил ерларидан чиқиб, юртига қайтиб кетди. 21Манахимнинг бошқа ишлари, унинг бутун фаолияти “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзилган. 22Манахим оламдан ўтгач, ўрнига ўғли Пакахиё шоҳ бўлди. Исроил шоҳи Пакахиё
23Уззиё Яҳудода шоҳлик қилаётганига эллик йил бўлганда, Пакахиё Самарияда Исроил шоҳи бўлди ва икки йил ҳукмронлик қилди. Пакахиё Манахимнинг ўғли эди. 24Пакахиё Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилиб, Исроилни гуноҳга ботирган Набат ўғли Ерибом қилган гуноҳларга эргашди. 25Пеках деган лашкарбоши Пакахиёга қарши фитна уюштирди. Пеках Рамалиё деган одамнинг ўғли эди. Пеках ёнига Гиладлик элликта одамни олиб, Самариядаги шоҳ саройининг қалъасида Пакахиёни, Аргоб ва Орейни ўлдирди. Унинг ўрнига Пекахнинг ўзи шоҳ бўлди. 26Пакахиёнинг бошқа ишлари, бутун фаолияти “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.Исроил шоҳи Пеках
27Уззиё Яҳудода шоҳлик қилаётганига эллик икки йил бўлганда, Пеках Самарияда Исроил шоҳи бўлди ва йигирма йил ҳукмронлик қилди. 28У Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилиб, Исроилни гуноҳга ботирган Набат ўғли Ерибом қилган гуноҳларга эргашди. 29Исроил шоҳи Пеках даврида Оссурия шоҳи Тиғлатпиласар ▼▼ Тиғлатпиласар — милоддан олдинги 745-727 йилларда ҳукмронлик қилган. Бу оятда тасвирланган ҳодисалар тахминан милоддан олдинги 733 йилда рўй берган.
бостириб келиб, Исроилнинг Ийхон, Овил–Байт–Махо, Ёнох, Кедеш, Хазор шаҳарлари билан бирга Гилад, Жалила ва бутун Нафтали ҳудудларини қўлга киритди ҳамда бу ерлардаги халқни Оссурияга асир қилиб олиб кетди. 30Яҳудо шоҳи Йўтом ҳукмронлигининг йигирманчи йилида Хўшея Пекахга фитна уюштириб, уни ўлдирди ва ўрнига ўзи шоҳ бўлди. Хўшея Элох деганнинг ўғли эди. 31Пекахнинг бошқа ишлари, бутун фаолияти “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзилган. Яҳудо шоҳи Йўтом
32Исроил шоҳи Пеках ҳукмронлик қилаётганига икки йил бўлганда, Йўтом Яҳудо шоҳи бўлди. Йўтом Уззиёнинг ўғли эди. 33Йўтом йигирма беш ёшида шоҳ бўлиб, Қуддусда ўн олти йил ҳукмронлик қилди. Онасининг исми Еруша бўлиб, у Зодўхнинг қизи эди. 34Йўтом, отаси Уззиё каби, Эгамиз олдида тўғри ишлар қилди. 35Аммо саждагоҳлар ҳамон йўқ қилинмаган, халқ ўша саждагоҳларда қурбонликлар келтириб, тутатқи тутатарди. Йўтом Эгамиз уйининг Юқори Дарвозасини қурди. 36Йўтомнинг бошқа ишлари, бутун фаолияти ҳақида “Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзилган. 37Ўша кунларда Орам шоҳи Ратан билан Исроил шоҳи Пекахнинг Яҳудога ҳужум қилишларига Эгамиз йўл қўйиб берди. 38Йўтом оламдан ўтиб, бобоси Довуд қалъасида, ота–боболари ёнига дафн қилинди. Унинг ўрнига ўғли Охоз шоҳ бўлди.
Copyright information for
UznUzbC