‏ 2 Kings 17

Исроилнинг охирги шоҳи Хўшея

1Яҳудо шоҳи Охоз ҳукмронлик қилаётганига ўн икки йил бўлганда, Хўшея Самарияда Исроил шоҳи бўлди ва тўққиз йил ҳукмронлик қилди. Хўшея Элохнинг ўғли эди. 2У Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилган бўлса ҳам, ўзидан олдин ўтган Исроил шоҳлари қадар эмасди.

3Оссурия шоҳи Шалманасар
Оссурия шоҳи Шалманасар — Тиғлатпиласарнинг ўғли бўлиб, милоддан олдинги 727-722 йилларда Оссурияда ҳукмронлик қилган.
Хўшеяга қарши уруш очди. Хўшея таслим бўлиб, Шалманасарга ўлпон тўлай бошлади.
4Лекин кейинроқ Хўшея Миср фиръавни Сўвахдан ёрдам сўраб хабарчилар жўнатди ва Оссурия шоҳига ҳар йили тўлаши керак бўлган ўлпонни тўламай қўйди. Хўшеянинг хоинлик қилганини Оссурия шоҳи билиб қолди, шунинг учун уни тутиб, зиндонга ташлади.

Самариянинг мағлубияти

5Шалманасар Исроил ерларига ҳужум қилиб, Самарияни уч йил қамал қилиб турди. 6Хўшея ҳукмронлигининг тўққизинчи йилида Оссурия шоҳи
Оссурия шоҳи — Шалманасарнинг вориси Саргон II назарда тутилган бўлиши мумкин.
Самарияни қўлга киритиб
…Самарияни қўлга киритиб… — бу воқеа милоддан олдинги 722 йилда содир бўлган.
, Исроил халқини Оссурияга кўчирди. Уларни Халах шаҳрига, Хавор дарёси бўйидаги Гозан ҳудудига ва Мидия шаҳарларига жойлаштирди.

7Исроил халқи ўзларини Миср фиръавни ҳукмронлигидан халос қилиб, Мисрдан олиб чиққан Эгаси Худога қарши гуноҳ қилган эдилар. Уларнинг бошига келган жамики ғам–кулфатларнинг сабаби шу эди. Ўша пайтларда Исроил халқи бегона худоларга сажда қилишар, 8Канъон юртидан Эгамиз қувган қавмларнинг одатларига ва Исроил шоҳлари
Исроил шоҳлари — бу ерда Исроилнинг, яъни шимолий шоҳликнинг шоҳларига нисбатан айтилган.
ўзларича жорий қилган одатларга биноан яшардилар.
9Ўзларининг Эгаси Худога маъқул келмайдиган ишларни қилардилар. Ҳамма ерда — қишлоқлардан тортиб, мустаҳкам шаҳаргача бўлган жойларда саждагоҳлар
саждагоҳлар — 12:3 изоҳига қаранг.
қурган эдилар.
10Ҳар бир тепаликнинг устига, ҳар бир яшил дарахтнинг остига бутсимон тошларни, Ашерага
Ашера — 13:6 изоҳига қаранг.
атаб устунларни ўрнатган эдилар.
11Канъон юртидан Эгамиз қувиб юборган халқлар сингари, Исроил халқи ҳамма саждагоҳларда қурбонликлар қилишарди. Улар қабиҳ ишлари билан Эгамизни ғазаблантирардилар. 12Эгамиз: “Бундай ишларни қилманглар”, деб айтганига
Эгамиз…айтгани… — Чиқиш 20:4-5 га қаранг.
қарамасдан, бутларга хизмат қилаверардилар.

13Эгамиз Исроил ва Яҳудо халқини ҳамма пайғамбарлар, валийлар орқали огоҳлантириб, уларга шундай амр берган эди: “Қабиҳ йўлларингиздан қайтинглар. Менинг амрларимга, фармонларимга итоат этинглар! Мен ҳамма қонунларимни ота–боболарингизга берганман, пайғамбар бўлган қулларим орқали сизларга юборганман.”

14Аммо Исроил халқи қулоқ солмасди. Улар оталари каби ўжарлик қилавердилар, ўзларининг Эгаси Худога ишонмас эдилар. 15Эгамизнинг фармонларидан, огоҳлантиришларидан ва оталари билан қилган аҳдидан юз ўгириб, бетайин худоларга сажда қилгани учун ўзлари ҳам бетайин бўлиб қолгандилар. Эгамиз: “Атрофингиздаги халқларга ўхшаб яшаманглар”, деб уларга амр берса ҳам, ўша халқларнинг одатларига кўра, яшайверардилар.

16Исроил халқи ўзларининг Эгаси Худонинг ҳамма амрларидан юз ўгирганди. Улар топингани иккита бузоқ тасвирини ва Ашеранинг устунини ясадилар. Барча самовий жисмларга сажда қилиб, Баалга хизмат этардилар. 17Ўғилларини, қизларини қурбонлик қилиб, оловда куйдирардилар
Ўғилларини, қизларини қурбонлик қилиб, оловда куйдирардилар… — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси Ўғилларини, қизларини оловдан ўтказардилар…. Бутпараст халқларга хос бўлган бу жирканч одат Худонинг назарида ўтакетган қабиҳлик эди.
, фол очтириб, таъбирчиларга эътиқод қилардилар. Эгамиз олдида қабиҳ ишларга муккасидан кетиб, Эгамизни ғазаблантиравердилар.
18Эгамиз Исроил халқидан қаттиқ ғазабланиб, уларни Ўзининг ҳузуридан чиқариб ташлаганди. Яҳудо халқидан ташқари биронта қабила Эгамизнинг ҳузурида қолмаган эди. 19Ҳатто Яҳудо халқи ҳам ўзларининг Эгаси Худонинг амрларига риоя қилмай қўйганди. Улар Исроил халқининг қабиҳ одатларига тақлид қилдилар. 20Оқибатда Эгамиз Исроилнинг ҳамма қавмидан юз ўгирди. Уларни талончиларнинг қўлига бериб, жазолади. Охири, ҳаммасини ҳузуридан улоқтириб ташлади.

21Дарвоқе, Эгамиз Довуд хонадонидан Исроилни тортиб олгандан кейин
…Эгамиз Довуд хонадонидан Исроилни тортиб олгандан кейин… — бу воқеанинг батафсил баёни 3 Шоҳлар 11:29-39 да берилган.
, Исроил халқи Набат ўғли Ерибомни шоҳ қилган эди. Ерибом Исроил халқини Эгамизнинг йўлидан оздириб, оғир гуноҳга ботирди.
22Исроил халқи Ерибом қилган ҳамма гуноҳларга эргашди, бу гуноҳлардан қайтмади. 23Натижада Эгамиз пайғамбар қуллари орқали айтганидай, Исроил халқини Ўз ҳузуридан қувган ва Исроил халқи ўз юртларидан Оссурияга сургун қилинган эдилар. Улар бугунгача
…бугунгача… — шу китоб ёзилган вақтга ишора (шу бобнинг 34, 41–оятларида ҳам бор).
ўша ерда яшайдилар.

Самарияга ўрнашган халқларнинг бутпарастлиги

24Оссурия шоҳи Бобилдан, Гўсах, Иввах, Хомат ва Сефарвайим шаҳарларидан одамларни олиб келиб, Самария
Самария — пойтахтнинг номи бўлиб, собиқ Исроилга, яъни шимолий шоҳликка нисбатан ишлатилган.
шаҳарларида Исроил халқи ўрнига жойлаштирди. Улар Самарияни эгаллаб, Самария шаҳарларида истиқомат қила бошладилар.

25Улар бу жойларга дастлаб ўрнашганларида, Эгамизга сажда қилмадилар. Шунинг учун Эгамиз Самария шаҳарларига арслонлар юборди. Арслонлар ўша халқлардан баъзи одамларни ўлдирди. 26Сўнгра Самариядан Оссурия шоҳига қуйидагича хабар жўнатилди: “Сиз Самария шаҳарларига кўчириб келиб ўрнаштирган халқлар бу юрт худосининг қонун–қоидаларини билмаяптилар. Шунинг учун ўша худо бу ерга арслонлар юборяпти, одамлар эса арслонларга ем бўляпти.”

27Шундан кейин Оссурия шоҳи қуйидагича фармон берди: “Самариядан асир қилиб олиб кетилган руҳонийлардан бирортасини ўша ерга қайтариб юборинглар. Руҳоний ўша юртга бориб яшасин ва Самариянинг худоси қонун–қоидаларини ўша ердаги халқларга ўргатсин.” 28Самариядан кўчириб юборилган руҳонийлардан бири қайтиб келиб, Байтилда истиқомат қила бошлади. У ўша ерда ўрнашган халқларга Эгамизга қандай сажда қилишни ўргатишга киришди.

29Лекин Самария шаҳарларига жойлашган ҳар бир халқ ўз худоларининг тасвирини ясайверди. Исроил халқи Самарияда яшаганда барпо қилган саждагоҳларга ўша худоларнинг тасвирини қўйдилар. 30Бобилликлар худо Сухотванотнинг, Хутликлар худо Наргалнинг, Хоматликлар худо Ошиманинг, 31Иввахликлар эса худолар Нивхаз ва Тартоқнинг тасвирларини ясаб, ўша худоларга сажда қилдилар. Сефарвайимликлар ўзларининг худолари Одраммалек ва Анаммалекка болаларини куйдириб қурбонлик қилдилар. 32Улар ҳам Эгамизга сажда қилдилар, айни пайтда ўз худоларининг саждагоҳларида хизмат қилиш учун ораларидан руҳонийлар ҳам сайлаб олдилар. 33Улар Эгамизга сажда қилиш билан бирга, ўзлари олдин яшаган она юртининг одатларига мувофиқ ўз худоларига ҳам хизмат қилавердилар. 34Ўша халқлар бугунгача эски одатлари бўйича яшаб келадилар: на Эгамиздан қўрқадилар, на Эгамиз Ёқубга, яъни Исроил наслига берган фармонларни, қоидаларни, қонун ва амрларни бажарадилар.

35Илгарилари Эгамиз Исроил халқи билан аҳд тузиб, шундай амр этган эди: “Бегона худоларга сажда қилманглар, таъзим қилманглар, у худоларга хизмат қилманглар, қурбонлик келтирманглар. 36Фақат Менга сажда қилинглар! Мен, Эгангиз, буюк қудратим ва ажойиботларим билан сизларни Мисрдан олиб чиққанман. Менга таъзим қилиб, қурбонлик келтиринглар. 37Сизлар учун ёзган фармонларимни, қоидаларимни, қонунларимни ва амрларимни то абад ижро этинглар, бегона худоларга сажда қилманглар. 38Сизлар билан тузган аҳдимни унутманглар, бегона худоларга сажда қилманглар. 39Фақат Мен, Эгангиз Худогагина сажда қилинглар. Ҳамма ғанимларингиз қўлидан сизларни халос қиладиган Менман.”

40Шунга қарамай, Самарияга ўрнашган халқлар Эгамизнинг амрларига қулоқ солмасдан эски одатларига кўра, яшайвердилар. 41Бу халқлар бир пайтнинг ўзида ҳам Эгамизга сажда қилар, ҳам ўйиб ишланган тасвирларга хизмат қилардилар. Уларнинг болалари ва набиралари ҳам бугунгача оталари каби яшайдилар.
Copyright information for UznUzbC