‏ 2 Kings 18

Яҳудо шоҳи Ҳизқиё

1Исроил шоҳи Хўшея ҳукмронлик қилаётганига уч йил бўлганда, Ҳизқиё Яҳудо ҳукмдори бўлди. Ҳизқиё Охознинг ўғли эди. 2Ҳизқиё йигирма беш ёшида шоҳ бўлди. У Қуддусда йигирма тўққиз йил шоҳлик қилди. Онасининг исми Абиё
Абиё — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Аби. Унинг Абиё деган шакли 2 Солномалар 29:1 дан олинган.
бўлиб, Закариёнинг қизи эди.

3Ҳизқиё, бобоси Довуд каби, Эгамиз олдида тўғри ишлар қилди. 4У саждагоҳларни
саждагоҳлар — 12:3 изоҳига қаранг.
йўқотди, бутсимон тошларни парчалаб ташлади, Ашеранинг
Ашера — 13:6 изоҳига қаранг.
устунларини кесди. Мусо бронзадан ясаган Нахуштон номли илон тасвирини
Мусо бронзадан ясаган Нахуштон номли илон тасвири… — Саҳрода 21:6-9 га қаранг. Нахуштон номи ибронийчадаги илон ва бронза сўзларига оҳангдош.
ҳам синдирди. Чунки Исроил халқи ўша кунгача бронза илон тасвирига қурбонлик келтирарди.

5Ҳизқиё Исроил халқининг Худосига — Эгамизга ишонарди. Ҳизқиёгача ҳам, ундан кейин ҳам Яҳудо шоҳлари орасида унга ўхшагани бўлмади. 6Ҳизқиё Эгамизга ниҳоятда содиқ бўлиб, Унинг йўлларидан озмади. Эгамиз Мусога берган амрларни бажарди. 7Эгамиз Ҳизқиё билан эди. Ҳизқиё нима иш қилмасин, Эгамиз унга барака берди. У Оссурия шоҳига итоат қилмай, унга қарши бош кўтарди. 8Ҳамма жойда — Ғазо ва унинг атрофларигача, қишлоқлардан тортиб, мустаҳкам шаҳаргача бўлган жойларда Филистларни мағлуб қилди.

9Ҳизқиё ҳукмронлигининг тўртинчи йилида Оссурия шоҳи Шалманасар Самарияга ҳужум қилиб, қамал қилди. Бу пайтда Исроил шоҳи Хўшея еттинчи йил шоҳлик қилаётган эди. 10Қамалнинг учинчи йилида
Қамалнинг учинчи йилида… — яҳудийларнинг йил ҳисоби бўйича, йилнинг бирор қисми ҳам бир тўлиқ йил деб ҳисобланиши мумкин эди.
Самария қулади. Ҳизқиё ҳукмронлигининг олтинчи йилида ва Исроил шоҳи Хўшея ҳукмронлигининг тўққизинчи йилида Шалманасар Самарияни олди.
11Оссурия шоҳи
Оссурия шоҳи — Шалманасарнинг вориси Саргон II назарда тутилган бўлиши мумкин.
Исроил халқини Оссурияга кўчириб, уларни Халах шаҳрига, Хавор дарёси бўйидаги Гозан ҳудудига ва Мидия шаҳарларига жойлаштирди.
12Улар ўзларининг Эгаси Худога итоат этмай, Унинг аҳдини бузганлари учун шу ҳодисалар юз берганди. Худонинг Ўз қули Мусо орқали берган бирорта амрига улар қулоқ солмадилар, ҳеч бирини бажармадилар.

Оссурия қўшини Қуддусни ўраб олади

13Ҳизқиё ҳукмронлигининг ўн тўртинчи йилида
Ҳизқиё ҳукмронлигининг ўн тўртинчи йили — милоддан олдинги 701 йил.
Оссурия шоҳи Санхарив
Оссурия шоҳи Санхарив — милоддан олдинги 705-681 йилларда Оссурияда ҳукмронлик қилган.
Яҳудо юртига ҳужум қилди. Унинг ҳамма мустаҳкам шаҳарларини босиб олди.
14Яҳудо шоҳи Ҳизқиё Лахиш шаҳрида
Лахиш шаҳри — Қуддусдан қарийб 35 километр жануби–ғарбда жойлашган эди.
турган Оссурия шоҳига шундай хабар юборди: “Мен айбдорман, менинг юртимдан кетинг, нимани талаб қилсангиз, рози бўламан.” Оссурия шоҳи Яҳудо шоҳи Ҳизқиёни 640 пуд
640 пуд — ибронийча матнда 300 талант, тахминан 10 тоннага тўғри келади.
кумуш ва 64 пуд
64 пуд — ибронийча матнда 30 талант, тахминан 1 тоннага тўғри келади.
олтинни ўлпон қилиб тўлашга мажбур қилди.
15Ҳизқиё ҳамма кумушни Эгамизнинг уйидан ва шоҳ саройининг хазиналаридан топиб, унга берди. 16Ҳизқиё яна Эгамизнинг уйи эшиклари билан эшик кесакилари
кесаки — эшик ўрнатилган чорчўп.
устига илгари ўзи қоплатган олтин қопламаларни ҳам чиқариб олиб, Оссурия шоҳига берди.

17Кейин Оссурия шоҳи ўзининг бош қўмондони, бош вазири ва мулозими бошчилигида катта лашкарни Лахишдан Қуддусга, шоҳ Ҳизқиёнинг устига сафарбар қилди. Лашкар Қуддусга бораётиб, Юқори ҳовуз ариғи ёнида тўхтади. Бу ариқ кир ювувчининг даласига борадиган йўл ёнида эди. 18Улар шоҳ Ҳизқиёга хабарчи юборган эдилар, Хилқиё ўғли Элияқим, Шавна ва Осиф ўғли Йўх Қуддусдан чиқиб, Оссурияликларнинг ёнига бордилар. Шоҳ Ҳизқиёнинг саройида Элияқим бош вазир бўлиб, Шавна котиб, Йўх эса мушовир
мушовир — луғавий маъноси маслаҳатчи. Бу ўринда хабарчи. У шоҳлик ичидаги ва халқ орасидаги хабарни шоҳга, шоҳнинг фармонларини халққа етказиб турган.
бўлиб хизмат қилар эдилар.

19Мулозим уларга шундай деди:

“Улуғ Оссурия шоҳининг шу гапларини Ҳизқиёга етказинг: «Нимангга ишоняпсан ўзи?
20Ҳарбий маҳоратингдан ва куч–қудратингдан гапиряпсан, лекин булар қуруқ гаплар–ку. Кимингга ишониб менга итоат этмаяпсан? 21Ҳа, сен Мисрга ишоняпсан. Лекин Миср ёриқ қамишдан қилинган ҳассага ўхшайди–ку. Унга суянсанг, қўлингга санчилади. Миср фиръавнига ишонганларнинг ҳаммаси шу аҳволга тушади. 22Балки сизлар: ‘Биз Эгамиз Худога ишонамиз’, деб айтарсизлар менга. Ахир, Ҳизқиё ўша Эгангизнинг саждагоҳу
саждагоҳ — ибронийча матнда бамах, яъни “тепалик”. Канъон худоларига топинадиган жойлар бамах деб аталарди. Одатда бу саждагоҳлар тепаликларда жойлашган бўлиб, у ерда Канъон худоларининг тасвирлари ва қурбонликлар келтириш учун қурбонгоҳ бўларди. Баъзи бир пайтларда одамлар мана шу маҳаллий саждагоҳларда Эгамизга сажда қилардилар.
қурбонгоҳларини бузиб ташлаб, Яҳудо халқига ва Қуддусликларга: ‘Фақатгина Қуддусдаги қурбонгоҳнинг олдида сажда қилинглар’, деб айтган экан–ку!
Ахир, Ҳизқиё…айтган экан–ку! — Ҳизқиёнинг қилган ишларидан Худо мамнун эди (шу бобнинг 3-5–оятларига ва Қонунлар 12:2-7 га қаранг). Аммо Оссурия шоҳи бу сўзларни Яҳудо халқини ва Қуддус аҳолисини Ҳизқиёга қарши қўзғатиш ниятида, Худога итоат қилмасликка ва ишонмасликка ундаш мақсадида айтган эди (шу бобнинг 28-35–оятларига қаранг).
»
23Келинглар, энди жаноби олийлари Оссурия шоҳи номидан сизлар билан бир гаров ўйнайлик. Биз сизларга икки мингта от берамиз, қани, уларни минишга одам топинглар–чи! 24Қани, кўрайлик–чи, шоҳимнинг қуллари орасидаги энг кичик бир лашкарбошисини мағлуб қила оласизми?! Ахир, ўзингиз Мисрнинг жанг араваларию отлиқларига умид боғлаб ўтирибсиз. 25Қолаверса, бизни Эгангизнинг хоҳишисиз бу юртни вайрон қилишга келган, деб ўйлайсизларми? Эгангизнинг Ўзи бизга: «Ўша жойга бориб, у ерни вайрон қилинглар», деб амр берган–ку!”

26Хилқиё ўғли Элияқим, Шавна ва Йўх Оссуриялик мулозимга:

— Бу қулларингга орамийча
орамийча — орамий тили ўша даврда тижоратда ва халқаро дипломатик доираларда ишлатилган.
гапиравер, орамийчани тушунамиз. Ибронийча гапирма. Тағин девор устидагилар бизнинг гапимизни эшитиб қолмасин, — дедилар.
27Мулозим эса шундай жавоб берди:

— Шоҳим бу сўзларни фақат ҳукмдорингизга ва сизларга гапирсин деб, мени юборибдими?! Девор устида тўпланган одамларга ҳам гапиряпман–да. Улар ҳам, сизлар каби, тезакларини еб, сийдикларини ичишга гирифтор қилинган.

28Сўнгра у тик туриб, баланд овоз билан ибронийча гапирди: “Улуғ Оссурия шоҳининг гапларини эшитинг! 29Шоҳ ҳазратлари шундай айтмоқда: Ҳизқиё сизларни йўлдан урмасин. У барибир сизларни менинг қўлимдан қутқара олмайди. 30«Эгамиз бизни албатта қутқаради, бу шаҳар Оссурия шоҳи қўлига таслим бўлмайди», деб Ҳизқиё сизларни Эгангиздан умидвор қилмасин.

31Шоҳингиз Ҳизқиёга қулоқ солманглар. Мана, Оссурия шоҳи айтмоқда: мен билан сулҳ тузиб, менинг олдимга чиқинглар. Шунда ҳар кимга ўз узумзорию анжир дарахти ҳосилидан ейишга, ўз сардобасидан сув ичишга ижозат берилади. 32Сўнгра мен сизларни ўз ўлкангизга ўхшаган бир юртга олиб бораман. У жой буғдой, шароб, нон, узумзорларга, зайтун мойи ва асалга бой юртдир. Ўлимни эмас, ҳаётни танланглар. «Эгамиз бизни қутқаради», деб сизларни алдамоқчи бўлган Ҳизқиёга қулоқ солманглар. 33Қайси халқнинг худоси ўз юртини мен, Оссурия шоҳининг қўлидан қутқарибди?! 34Хомат билан Арпад шаҳарларининг
Хомат билан Арпад шаҳарлари — ҳозирги Сурияда жойлашган.
худолари қани?! Сефарвайимнинг, Хана ва Иввахнинг
…Сефарвайимнинг, Хана ва Иввахнинг… — бу шаҳарлар қаерда жойлашгани маълум эмас.
худолари–чи?! Бирорта худо Самарияни
Самария — Исроилнинг, яъни шимолий шоҳликнинг пойтахти бўлиб, Оссурия томонидан босиб олинган.
менинг қўлимдан қутқара олмади–ку!
35Жамики халқларнинг худоларидан қайси бири ўз юртини менинг қўлимдан қутқарибдики, Эгангиз Қуддусни қутқара олса?!”

36Аммо халқ жим тураверди. Биронтаси ҳам жавоб бермади. Чунки шоҳ Ҳизқиё: “Унинг гапига жавоб қайтарманглар”, деб фармон берган эди. 37Шундан кейин бош вазир Элияқим, котиб Шавна ва мушовир Йўх қайғудан либосларини йиртиб, Ҳизқиёнинг олдига келдилар–да, Оссуриялик мулозимнинг гапларини Ҳизқиёга айтиб бердилар.
Copyright information for UznUzbC