2 Kings 20
Ҳизқиё касал бўлади
1Ўша кунлари Ҳизқиё тузалмас хасталикка йўлиқиб, ўлим тўшагига ётиб қолди. Омиз ўғли Ишаё пайғамбар унинг ҳузурига келиб, шундай деди: “Эгамиз шундай айтмоқда: тайёргарлигингни кўриб қўявер, энди тузалмайсан, ўласан.” 2Ҳизқиё юзини деворга буриб, Эгамизга ёлворди: 3“Эй Эгам! Чин қалбимдан Сенга содиқ бўлиб, йўлларингдан юрганимни ва олдингда тўғри ишлар қилганимни эсла.” Шундай деб аччиқ–аччиқ йиғлади. 4Ишаё саройнинг ичкари ҳовлисидан чиқиб улгурмаган ҳам эдики, Эгамиз унга қуйидаги сўзларини аён қилди: 5“Орқангга қайтиб бориб, халқимнинг ҳукмдори Ҳизқиёга шу хабарни етказ: «Бобонг Довуднинг Худоси — Эгамиз шундай айтмоқда: илтижоларингни эшитдим, кўз ёшларингни кўрдим. Сенга соғлигингни қайтараман. Учинчи куни Менинг уйимга чиқасан. 6Умрингни яна ўн беш йилга узайтираман. Сени ва бу шаҳарни Оссурия шоҳининг қўлидан халос қиламан. Ўзим учун ва қулим Довуднинг ҳақи–ҳурмати учун бу шаҳарни муҳофаза қиламан.»” 7Шундан кейин Ишаё: — Анжир ширасини келтиринглар, ширани олиб, яранинг устига қўйинглар, шунда Ҳизқиё соғаяди, — деди. 8Ҳизқиё Ишаёдан: — Эгамиз мени соғайтиришини ва учинчи куни Эгамизнинг уйига боришимни қандай биламан? Буни нима исботлайди? — деб сўради. 9Ишаё шундай жавоб берди: — Эгамиз берган ваъдасини бажаришини исботлаб, сенга аломат кўрсатади. Соя Охознинг зинапоясидан ▼▼ Охознинг зинапояси — археологик топилмаларга кўра, бу оятдаги зинапоялар вақтни кўрсатадиган махсус қурилма сифатида хизмат қилар эди.
ўн қадам олдинга кетсинми ёки ўн қадам орқага сурилсинми? 10— Соя зинапоядан ўн қадам илгари кетмоғи одатдаги ҳолдир, шунинг учун ўн қадам орқага сурилсин, — деди Ҳизқиё. 11Ишаё пайғамбар Эгамизга илтижо қилган эди, Эгамиз сояни Охознинг зинапоясидан ўн қадам орқага сурди. Бобилдан келган элчилар
12Ўша пайтларда Бобил шоҳи Баладон ўғли Мардухбаладон ▼▼ Мардухбаладон — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Бардухбаладон. Мардухбаладон милоддан олдинги 722-710 ва 704-703 йилларда Бобилда ҳукмронлик қилган.
шоҳ Ҳизқиёга мактублару ҳадялар жўнатди. У Ҳизқиёнинг хасталанганини эшитганди. 13Ҳизқиё элчиларни кўриб хурсанд бўлди. Хазинасидаги бор нарса — омборлардаги ҳамма қимматбаҳо ашёларини, олтинни, кумушни, хушбўй ҳидли зираворларни ва мойларни, қурол–яроғ омборини уларга кўрсатди. Ҳизқиёнинг саройидаю ўз шоҳлигида уларга кўрсатмаган ҳеч нарсаси қолмади. 14Ишаё пайғамбар шоҳ Ҳизқиёнинг ҳузурига келиб: — Бу одамлар қаердан келибдилар? Сенга нима дедилар? — деб сўради. — Узоқ бир юртдан, Бобилдан келибдилар, — деб жавоб берди Ҳизқиё. 15Улар саройингда нималарни кўрдилар? — деб сўради Ишаё. — Саройимдаги ҳамма нарсани кўрдилар, — дея жавоб берди Ҳизқиё. — Хазиналаримда мен уларга кўрсатмаган ҳеч нарса қолмади. 16Шунда Ишаё айтди: — Энди Эгамизнинг сўзига қулоқ сол. 17Эгамиз айтмоқдаки: “Бир кун келиб, саройингдаги ҳамма нарса, ота–боболарингнинг бугунгача тўплаб қолдирганлари Бобилга ташиб кетилади. Ҳеч нарса қолмайди. 18Сенинг пушти камарингдан бино бўлган ўғилларингдан баъзилари ҳам олиб кетилади, улар Бобил шоҳининг саройида бичилган қуллар бўлиб хизмат қилади.” 19Ҳизқиё Ишаёга: — Эгамиз сен орқали айтган сўзлар хосиятлидир, — деди–да, ичида: “Нима бўлгандаям, умрим охиригача тинч, хотиржам яшар эканман–ку”, деб ўйлади. Ҳизқиё ҳукмронлигининг охири
20Ҳизқиёнинг бошқа ишлари, қаҳрамонликлари, ҳовуз ва қувур ▼▼ қувур — бу қувур 520 метр узунликда бўлиб, қояни ўйиб қилинган эди. Сув қувур орқали шаҳар девори ташқарисидаги Гихўн сойлигидан шаҳар ичидаги Силоам ҳовузига келиб тушар эди. 2 Солномалар 32:2-4, 30 га қаранг.
қазиб, қандай қилиб шаҳарга сув келтиргани тўғрисида “Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзилган. 21Ҳизқиё оламдан ўтгач, ўрнига ўғли Манаше шоҳ бўлди.
Copyright information for
UznUzbC