2 Kings 25
1Зидқиё ҳукмронлигининг тўққизинчи йили ўнинчи ойининг ▼▼ Зидқиё ҳукмронлигининг тўққизинчи йили ўнинчи ойи — милоддан олдинги 589 йилнинг ўнинчи ойи. Иброний календарининг Табат ойи назарда тутилган. Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан декабрнинг ўртасидан бошланади.
ўнинчи кунида Бобил шоҳи Навухадназар Қуддусга қарши бутун лашкарини тортиб келиб, шаҳарни қамал қилди. Шаҳар девори атрофида қамал иншоотларини ▼▼ қамал иншоотлари — қадимги даврларда душманлар девор билан ўралган шаҳарга ҳужум қилаётганларида, кўпинча девор ёнига баланд қурилмалар ясаганлар. Шу йўл билан улар шаҳарни ҳимоя қилаётган халққа ҳужум қилиш учун деворни бузишга ёки ошиб ўтишга қулай имконият яратганлар.
ясатди. 2Шоҳ Зидқиё ҳукмронлигининг ўн биринчи йилигача шаҳар қамалда қолди. 3Тўртинчи ▼▼ Тўртинчи — ибронийча матнда бу сўз йўқ. Тўртинчи сўзи Еремиё 52:5-6 дан олинган.
ойнинг ▼▼ Тўртинчи ой — иброний календарининг Таммуз ойи назарда тутилган. Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан июннинг ўртасидан бошланади. Зидқиё шоҳлигининг ўн биринчи йилида содир бўлган бу воқеа милоддан олдинги 586 йилга тўғри келади.
тўққизинчи куни шаҳарда очарчилик шу қадар кучайдики, халқ бир бурда нонга зор бўлди. 4Бобилликлар ▼▼ Бобилликлар — ибронийча матнда Халдейлар, ўша вақтда Бобилликлар шу ном билан ҳам аталарди (шу бобнинг 5, 10, 13, 24, 25, 26–оятларида ҳам бор).
Қуддус деворини ёриб кирдилар. Улар Қуддусни ҳар томондан қуршаб олишган бўлсалар–да, Яҳудо сипоҳлари шоҳ билан бирга қочиб кетдилар. Улар тунда саройнинг боғи яқинидаги икки девор орасидаги дарвозадан чиқиб, Иордан водийси ▼▼ Иордан водийси — ибронийча матнда Араба. Араба умумий географик ном бўлиб, бу оятда Иордан водийсининг бир қисмига, айнан Ўлик денгизнинг шимолидаги ерларга нисбатан ишлатилган.
томонга қочган эдилар. 5Аммо Бобил сипоҳлари шоҳнинг орқасидан қувиб, Ерихо текислигида унга етиб олдилар. Бутун лашкар эса шоҳни ташлаб қочиб кетди. 6Бобил сипоҳлари шоҳ Зидқиёни ушлаб, Ривло шаҳрига ▼▼ Ривло шаҳри — 23:33 нинг биринчи изоҳига қаранг.
Бобил шоҳи ҳузурига олиб келдилар. Бобил шоҳи Зидқиёни ҳукм қилди. 7Зидқиёнинг кўзи олдида ўғилларини қатл қилиб, ўзининг кўзларини ўйиб олдилар. Кейин уни кишанлаб, Бобилга олиб кетдилар. Маъбад вайрон бўлади
8Бешинчи ойнинг еттинчи кунида, Бобил шоҳи Навухадназар ҳукмронлигининг ўн тўққизинчи йилида ▼▼ Бешинчи ойнинг еттинчи кунида…ўн тўққизинчи йилида… — иброний календарининг бешинчи ойи, яъни милоддан олдинги 586 йилнинг август ойи.
Бобил шоҳининг амалдори — қўриқчилар сардори Набизарадон Қуддусга кирди. 9У Эгамизнинг уйига, шоҳ саройига, ҳар бир ҳашаматли иморатга, Қуддусдаги ҳамма уйларга ўт қўйди. 10Қўриқчилар сардори бошчилигида бутун Бобил лашкари Қуддус деворларини йиқитди. 11Набизарадон қолган ҳамма халқни — шаҳарда тирик қолганларни, Бобил шоҳи томонга ўтган қочоқларни асир қилиб олиб кетди. 12Узумчилик ва деҳқончилик билан машғул бўлсинлар дея, ҳеч вақоси йўқ, қашшоқ одамлардан баъзиларинигина қолдирди, холос. 13Бобилликлар Эгамизнинг уйидаги бронза устунларни, араваларни, бронза ҳовузни ▼▼ …бронза устунлар…аравалар…бронза ҳовуз… — бу буюмлар Сулаймон ҳукмронлик қилган даврда ясалган. Мазкур буюмларнинг батафсил баёни 3 Шоҳлар 7:15-39 да берилган.
парчалаб, бронзанинг ҳаммасини Бобилга олиб кетдилар. 14Эгамизнинг уйида хизмат пайтида ишлатиладиган идишларни — қозонларни, куракларни, қайчилар ва куракчаларни, барча бронза ашёларни ҳам олиб кетдилар. 15Набизарадон тоза олтин ва кумуш оловкуракларни, тоғорачаларни, ҳамма олтин ва кумуш буюмларни олиб кетди. 16Эгамизнинг уйи учун Сулаймон қилдирган икки устун, ҳовуз ва араваларга беҳисоб бронза сарф қилинган эди. 17Ҳар бир устуннинг баландлиги 18 тирсак ▼▼ 18 тирсак — тахминан 8,1 метрга тўғри келади.
бўлиб, тепасида бронзадан ясалган устунқош бор эди. Иккала устунқошнинг баландлиги 5 тирсакдан ▼▼ 5 тирсак — ибронийча матнда 3 тирсак. “5 тирсак” деган ибора 3 Шоҳлар 7:16, 2 Солномалар 3:15, Еремиё 52:22 дан олинган. 5 тирсак тахминан 2,3 метрга, 3 тирсак тахминан 1,4 метрга тўғри келади.
, атрофлари бронзадан ясалган тўрсимон безак ва анор ▼▼ анор — қадимги пайтларда ҳаёт рамзи эди.
тасвири билан безатилган эди. Яҳудо халқи Бобилга кўчирилади
18Қўриқчилар сардори Набизарадон олий руҳоний Сараёни, ундан кейинги руҳоний Зафаниёни ва учта дарвозабонни ҳам асирга олди. 19Қуддусда қолган сипоҳларнинг лашкарбошисини, шоҳнинг бешта шахсий маслаҳатчисини, халқни лашкар сафига ёзган лашкарбошининг котибини ва халқдан шаҳарда қолган олтмиш кишини ҳам банди қилди. 20Уларнинг ҳаммасини Ривло шаҳрига — Бобил шоҳи ҳузурига олиб келди. 21Бобил шоҳи уларни Хомат юртида — Ривлода қатл қилди. Шундай қилиб, Яҳудо халқи ўз юртидан сургун бўлди.Яҳудо ҳокими Гадалиё
22Бобил шоҳи Навухадназар Яҳудода қолган халқ устидан Гадалиёни ҳоким қилиб тайинлади. Шофоннинг набираси Гадалиё Охихамнинг ўғли эди. 23Бобил шоҳи Гадалиёни ҳоким қилиб тайинлаганини лашкарбошилар ва сипоҳлар эшитишгач, Миспахга ▼▼ Миспах — Қуддусдан қарийб 8 километр шимолда жойлашган шаҳар.
, Гадалиёнинг ҳузурига келдилар. Келганлар Натаниё ўғли Исмоил, Кариёх ўғли Йўханон, Натуфолик Танхумат ўғли Сараё, Махолик Язаниё ва уларнинг одамлари эди. 24Гадалиё келганларга ва уларнинг одамларига онт ичиб, шундай деди: “Бобилликларга тобе бўлишдан қўрқманглар. Бу юртда ўрнашиб, Бобил шоҳига хизмат қилаверинглар. Шунда сизларга яхши бўлади.” 25Ўша йилнинг еттинчи ойида ▼▼ Ўша йилнинг еттинчи ойи — милоддан олдинги 586 йилнинг еттинчи ойи. Иброний календарининг Тишри ойи назарда тутилган (Тишри ойи Итаним ойи деб ҳам аталади). Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан сентябрнинг ўртасидан бошланади.
шоҳ уруғидан бўлган Исмоил ўнта одами билан бирга Миспахга бориб, Гадалиёни ўлдирди. Исмоил Элишаманинг набираси, Натаниёнинг ўғли эди. У Миспахда Гадалиё билан бирга бўлган Яҳудо одамларини ва Бобилликларни ҳам қиличдан ўтказди. 26Шундан кейин жамики халқ — бою камбағал Бобилликлардан қўрқиб, лашкарбошилар билан бирга, Мисрга қочиб кетди. Ёҳайихин озодликка чиқади
27Яҳудо шоҳи Ёҳайихин Бобилга сургун қилинганига ўттиз етти йил бўлганда, Бобил тахтига Эвилмардух ўтирди ▼▼ …Бобил тахтига Эвилмардух ўтирди — у Навухадназарнинг ўғли бўлиб, милоддан олдинги 562-560 йилларда Бобилда ҳукмронлик қилган.
. Эвилмардух ўша йилнинг ўн иккинчи ойи йигирма еттинчи куни ▼▼ ўша йилнинг ўн иккинчи ойи йигирма еттинчи куни — иброний календарининг ўн иккинчи ойи, яъни милоддан олдинги 561 йилнинг апрель ойи.
Яҳудо шоҳи Ёҳайихинни зиндондан озод қилди. 28Унга яхши муносабатда бўлди, Бобилга сургун қилинган бошқа шоҳлардан кўра, баландроқ мартаба берди. 29Шундай қилиб, Ёҳайихин зиндон кийимларини ечди. Умр бўйи доимо Бобил шоҳининг дастурхонидан таом еди. 30Умрининг охиригача шоҳ тарафидан кундалик эҳтиёжи ҳар доим қондирилди.
Copyright information for
UznUzbC