2 Kings 3
Мўаб ва Исроил ўртасидаги уруш
1Ахаб ўғли Ёрам ▼▼ Ёрам — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Ёҳурам (шу бобнинг 6–оятида ҳам бор).
Самарияда Исроил тахтига ўтирди ва ўн икки йил шоҳ бўлди. Бу пайтда Ёҳушафат Яҳудода шоҳлик қилаётганига ўн саккиз йил бўлган эди ▼▼ …Ёрам Самарияда Исроил тахтига ўтирди…Бу пайтда Ёҳушафат Яҳудода шоҳлик қилаётганига ўн саккиз йил бўлган эди — 1:17 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг.
. 2Ёрам Эгамиз олдида қабиҳликлар қилган бўлса ҳам, отаси ва онасичалик эмасди. Отаси Баалга атаб ўрнатган тошни ▼▼ Баалга атаб ўрнатган тош — луғатдаги БУТСИМОН ТОШ иборасига қаранг.
у қўпориб ташлади. 3Шундай бўлса ҳам, Исроил халқини гуноҳга ботирган Набат ўғли Ерибом қилган гуноҳларга ▼▼ …Исроил халқини гуноҳга ботирган Набат ўғли Ерибом қилган гуноҳлар… — Ерибом Исроилда ҳукмронлик қилган вақтда, Исроил халқи сажда қилсин деб, иккита олтин бузоқ ясаган ва бирини Байтил шаҳрига, иккинчисини Дан шаҳрига ўрнаштирган эди (3 Шоҳлар 12:26-30 га қаранг).
эргашди. 4Мўаб ▼▼ Мўаб — бу юрт Ўлик денгизнинг шарқий қирғоғида жойлашган эди.
шоҳи Меша чорвачилик билан шуғулланарди. У Исроил шоҳига ҳар йили 100.000 та қўзини ва 100.000 та қўйнинг жунини ўлпон қилиб тўларди. 5Ахаб вафот этгандан кейин, Мўаб шоҳи Исроил шоҳига қарши бош кўтарди. 6Шунда шоҳ Ёрам Самариядан чиқиб, жамики Исроил лашкарини тўплади. 7Сўнгра Яҳудо шоҳи Ёҳушафатга шу хабарни етказди: “Мўаб шоҳи менга қарши қўзғалди. Мўабга қарши уришгани мен билан борасизми?” Яҳудо шоҳи қуйидагича жавоб жўнатди: “Бораман, мен сен билан биргаман, менинг халқим сенинг халқингдир, менинг отларим сенинг ҳам отларингдир.” 8“Биз қайси йўлдан боришимиз керак?” сўради Яҳудо шоҳи. “Эдом ▼▼ Эдом — бу юрт Ўлик денгизнинг жанубида жойлашган эди. Ёрам Ўлик денгизни айланиб ўтиб, Мўабга жануб томондан ҳужум қилишни режалаштирган эди.
саҳросидаги йўлдан”, жавоб берди шоҳ Ёрам. 9Исроил, Яҳудо ва Эдом шоҳлари биргаликда йўлга чиқдилар. Улар етти кун йўл юрганларидан кейин, бирга борган лашкар учун ҳам, ҳайвонлар учун ҳам сув тугади. 10Шунда Исроил шоҳи: — Эвоҳ, Эгамиз бизни — учала шоҳни Мўаб шоҳи қўлига бериш учун бир жойга тўплабди–да, — деди. 11— Бу ерда Эгамизнинг пайғамбари йўқми? Агар бўлса, биз ўша пайғамбар орқали Эгамизнинг хоҳиш–иродасини билардик, — деди Ёҳушафат. Исроил шоҳининг аъёнларидан бири: — Шофот ўғли Элишай шу ерда, у доимо Илёснинг хизматида бўлган эди ▼▼ …у доимо Илёснинг хизматида бўлган эди… — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси …у Илёснинг қўлига сув қуйиб турар эди….
, — деб жавоб берди. 12— Эгамизнинг хабарини бизга у айта олади, — деди Ёҳушафат. Сўнгра Исроил шоҳи, Ёҳушафат ва Эдом шоҳи Элишайнинг ҳузурига бордилар. 13Элишай Исроил шоҳига айтди: — Мен сенга қандай ёрдам бера оламан?! Бор, ўз ота–онангнинг пайғамбарларидан ▼▼ …ўз ота–онангнинг пайғамбарлари… — бу ерда Канъон халқларининг худолари Баал ва Ашера назарда тутилган (3 Шоҳлар 16:30-33, 18:19 га қаранг). Шоҳ Ёрамнинг отаси Ахаб ва онаси Изабел ўша худоларга сажда қилишар эди.
маслаҳат сўра. Исроил шоҳи Элишайга: — Йўқ, Эгамиз бизни — учала шоҳни Мўаб шоҳининг қўлига бериш учун тўплаган, — деди. 14— Ўзим хизматида бўлган Сарвари Олам шоҳид! — деди Элишай. — Агар мен Яҳудо шоҳи Ёҳушафатни ҳурмат қилмаганимда, сенга ҳеч ҳам қарамаган, ҳатто назар солмаган ҳам бўлардим. 15Энди менга бир созанда олиб келинглар! Созанда мусиқа чалган эди, Эгамиз Элишайга Ўз қудратидан берди. 16Элишай деди: — Эгамиз шундай айтмоқда: “Қуриб қолган бу сойлик сувга тўлади. 17На шамолни, на ёмғирни кўрасизлар, лекин бу сойлик сувга тўлиб–тошади, — деб айтмоқда Эгамиз. — Ўзларингиз ҳам, от–уловларингиз ҳам, чорвангиз ҳам шу сувдан ичасизлар.” 18Эгамиз қиладиган бу ишлар ҳали камдир: У Мўаб халқини сизларнинг қўлингизга беради. 19Сизлар эса Мўабнинг ҳамма мустаҳкам шаҳарларини, энг чиройли шаҳарларини вайрон қиласизлар, ҳамма мевали дарахтларини кесиб ташлайсизлар, ҳамма булоқларини кўмасизлар, ҳосилдор далаларининг ҳаммасини тошлоқ қилиб, яроқсиз ҳолатга келтирасизлар. 20Кейинги куни эрталабки қурбонлик пайтида ▼▼ …эрталабки қурбонлик пайтида… — эрталаб соат тўққизларда.
, бирдан Эдом томондан сув тўлиб–тошиб оқа бошлади. Ҳамма ерни сув босиб кетди. 21Мўаб халқи шоҳлар жанг қилиш учун келаётганини эшитди–ю, ҳаммалари — қурол кўтаришга ярайдиганларидан тортиб, катталаригача йиғилишиб, чегарага келишди. 22Улар саҳарда турганларида, қуёш сув устида ёғду сочар, сув Мўаб лашкарига узоқдан қонга ўхшаб қизариб кўринарди. 23— Бу қон–ку, — дейишди улар, — шоҳлар бир–бирлари билан жанг қилибдилар, бир–бирларини қирибдилар. Қани, ўлжага, Мўаб лашкари! 24Аммо Мўаб лашкари Исроил қароргоҳига борганда, Исроил лашкари уларга бирдан ташланиб, ҳужум қилиб қолди, Мўаб лашкари эса қочиб қолди. Исроил лашкари Мўаб юртига кириб ҳам ҳужумни давом эттирди. 25Шаҳарларини вайрон қилдилар, даладаги ҳамма ҳосилдор ерларга тош отавериб, далани тошга тўлдириб ташладилар, булоқларини кўмиб юбордилар, барча мевали дарахтларини кесдилар. Фақат Хир–Харасот шаҳридаги тош деворлар қолди, холос. Палахмончилар шаҳарни қуршаб олиб, тош ирғитавердилар. 26Мўаб шоҳи жангда мағлуб бўлаётганини англаб етгач, етти юзта қиличбозини ёнига олди. У Эдом шоҳи кучларини ёриб ўтмоқчи бўлди, лекин бунинг уддасидан чиқолмади. 27Шундан кейин Мўаб шоҳи тахт вориси бўлган тўнғич ўғлини олиб келди–да, уни девор устида куйдириб қурбонлик қилди. Бу воқеадан Исроил лашкари қаттиқ ваҳимага тушди. Улар Мўаб шоҳидан узоқлашиб, ўз юртига қайтиб кетдилар.
Copyright information for
UznUzbC