2 Kings 5
Элишай Нўъмонга шифо беради
1Орам шоҳининг Нўъмон деган лашкарбошиси бор эди. Хўжайини уни жуда улуғлар ва ҳурмат қилар эди, чунки Эгамиз Нўъмон орқали Орамга ғалаба ато қиларди. Нўъмон жуда довюрак жангчи эди–ю, лекин тери касаллигига ▼▼ тери касаллиги — бу ибора ибронийчада ҳар хил тери касалликларига нисбатан ишлатилган сўзнинг таржимасидир (шу бобнинг 6, 11, 27–оятларида ҳам бор). Одатда бу ибора мохов касаллигига ишора деб тушунилади.
чалинган эди. 2Орам лашкари Исроил юртига бостириб борганда, кичкина қизчани асир қилиб олиб келган эди. Қизча Нўъмоннинг хотинига чўрилик қиларди. 3Қизча бир куни бекасига айтиб қолди: — Агар тўрам Самариядаги пайғамбар ▼▼ Самариядаги пайғамбар — Элишай пайғамбар назарда тутилган.
ҳузурига борганларида эди, ўша пайғамбар тўрамга шифо берган бўларди. 4Шундай қилиб, Нўъмон ўз ҳукмдори ҳузурига борди. Шоҳга Исроил юртидан келтирилган қизчанинг айтганларини гапириб берди. 5Орам шоҳи Нўъмонга: — Йўлга отланавер, мен Исроил шоҳига ▼▼ Исроил шоҳи — Исроил шоҳи Ёрам назарда тутилган (3:1 га қаранг).
мактуб ёзиб бераман, — деди. Нўъмон йигирма бир пуд ▼▼ йигирма бир пуд — ибронийча матнда ўн талант, тахминан 340 килога тўғри келади.
кумуш, тўрт пуд ▼▼ тўрт пуд — ибронийча матнда олти минг шақал, тахминан 68 килога тўғри келади.
олтин, ўн сидра қимматбаҳо кийим–бош олиб, йўлга чиқди. 6Нўъмон мактубни Исроил шоҳига келтириб берди. Мактуб шу мазмунда битилган эди: “Ушбу мактуб етиб борганда, билингизки, хизматкорим Нўъмонни сизнинг ҳузурингизга юборган бўламан, уни тери касаллигидан сиз фориғ қилишингиз мумкин.” 7Исроил шоҳи мактубни ўқиб, ваҳимага тушиб, кийимларини йиртди: — Орам шоҳи мени ҳаёт бахш этадиган ва жон оладиган Худо деб ўйлаяптими?! Шифо беришим учун у менинг ҳузуримга одамини жўнатибди–я! Мана, билиб қўйинглар, Орам шоҳи мен билан уруш чиқариш учун баҳона излаяпти. 8Исроил шоҳи ваҳимага тушиб либосларини йиртганини Элишай пайғамбар эшитгач, шоҳга хабарчи орқали шу гапни етказди: “Нега ваҳимага тушиб либосларингизни йиртдингиз? Ўша одам менинг олдимга келсин, Исроилда пайғамбар борлигини билиб қўйсин.” 9Нўъмон отларию жанг араваларини Элишайнинг уйи эшиги олдига олиб келиб тўхтади. 10Элишай Нўъмоннинг олдига хизматкорини чиқариб, у орқали Нўъмонга шу гапни етказди: “Бор, Иордан дарёсида етти марта ювин, шунда тананг янгиланиб, пок бўлади.” 11Нўъмон эса дарғазаб бўлди: “Мен ўйлаган эдимки, пайғамбар албатта менинг олдимга чиқади, ўзининг Эгаси Худони чақириб илтижо қилади. Қўллари билан касал жойимни силаб, мени бу касалликдан фориғ қилади. 12Дамашқдаги Абано ва Парфар дарёлари Исроилнинг ҳамма дарёларидан афзал эмасми?! Мен ўша дарёларда ювиниб, покланиб олаверардим–ку!” Нўъмон жаҳл билан бурилиб кетди. 13Шунда хизматкорлари келиб: — Жаноби олийлари, агар пайғамбар сизга қийин нарсани айтганда, қилмасмидингиз? — деб гапиришди, — у сизга: “Ювингин, пок бўлиб қоласан”, деди холос–ку. 14Охири, Нўъмон пайғамбарнинг айтганини қилиб, Иордан сувида етти марта шўнғиди. Шунда танаси худди ёш боланинг танаси каби янгиланиб, пок бўлди. 15Нўъмон ва унинг барча ҳамроҳлари пайғамбар ҳузурига қайтиб келдилар. Нўъмон Элишайнинг ҳузурига келгач, айтди: — Бутун ер юзида Исроил халқининг Худосидан бошқа Худо йўқлигини билдим. Марҳамат, энди мен, қулингизнинг ҳадяларини қабул қилинг. 16Мен хизмат қилаётган Худо шоҳид! Ҳадянгни олмайман! — деди Элишай. Нўъмон Элишайни қанча мажбур қилса ҳам, Элишай рад этди. 17Шунда Нўъмон айтди: — Ундай бўлса, мен, қулингизга иккита хачир кўтара оладиган тупроқ олиб кетишга ижозат беринг ▼▼ …қулингизга иккита хачир кўтара оладиган тупроқ олиб кетишга ижозат беринг — қадимда одамлар, ҳар бир юртнинг ўз худоси бор ва у худоларга фақатгина ўша юртларда ёки ўша юртнинг тупроғидан қурилган қурбонгоҳда сажда қилиш мумкин, деб ишонишган.
. Мен, қулингиз, бундан буён Эгамиздан бошқа худоларга ҳар хил қурбонликлару куйдириладиган қурбонликлар қилмайман. 18Эгамиз мен, қулингизни фақат битта нарсада кечирсин: хўжайиним худо Риммон уйига бориб сажда қилиш учун қўлимга суянганда, мен ҳам Риммон уйида у билан бирга таъзим қиламан. Ўша ерда таъзим қилганимда, шу нарса учун Эгамиз мени кечирсин. 19— Эсон–омон бор, — деди унга Элишай. Нўъмон Элишай ҳузуридан чиқиб, ҳали унча узоқ йўл юрмаган ҳам эдики, 20Элишай пайғамбарнинг хизматкори Гахази ўзига ўзи айтди: “Ҳазратим анави Орам халқидан Нўъмон келтирган ҳадяларни қабул қилмасдан, унга ижозат берди. Худо ҳақи! Ортидан югуриб бориб, ундан бирор нарса ундирай.” 21Гахази Нўъмоннинг орқасидан кетди. Нўъмон ортидан келаётган Гахазини кўриб, уни қарши олгани аравадан тушди. — Тинчликми? — сўради Нўъмон. 22— Тинчлик, — деди хизматкор, — хўжайиним мендан айтиб юборди, унинг ҳузурига Эфрайим қирларидаги пайғамбарлар гуруҳидан иккитаси келибди, уларга икки пуд ▼▼ икки пуд — ибронийча матнда бир талант, тахминан 34 килога тўғри келади.
кумуш ва икки сидра кийим–бош бераркансиз. 23— Балки тўрт пуд ▼▼ тўрт пуд — ибронийча матнда икки талант, тахминан 68 килога тўғри келади.
оларсан, — деди Нўъмон ва Гахазини тўрт пуд олишга кўндирди. Нўъмон иккита қопдаги тўрт пуд кумушни ва икки сидра кийим–бошни боғлаб, ўзининг иккита хизматкорига берди. Хизматкорлар бу нарсаларни кўтариб, Гахазининг олдига тушиб жўнадилар. 24Тепаликка келганларида, Гахази нарсаларни хизматкорларнинг қўлидан олди ва уйига олиб бориб яширди. Сўнгра Нўъмоннинг иккала хизматкорига ижозат берди. 25Гахази қайтиб келгач, хўжайинининг ҳузурига кирди. — Қаерда эдинг, Гахази? — сўради Элишай ундан. — Мен, қулингиз, ҳеч қаерга бормадим, — жавоб берди у. 26Элишай эса Гахазига: — Ўша одам аравасидан тушиб сенга пешвоз чиққанда, менинг руҳим сен билан бирга эмасмиди?! — деди. — Ҳозир кумушу либослар ёки зайтунзорлару узумзорлар, қўю сигирлар, қулу чўрилар оладиган пайтми?! 27Шу қилганинг учун Нўъмоннинг тери касаллиги сенга ва сенинг наслингга абадий ёпишиб қолсин. Ўша заҳоти Гахазига яра тошиб, териси қордай оппоқ бўлиб қолди. У Элишайнинг ҳузуридан чиқиб кетди.
Copyright information for
UznUzbC