2 Samuel 22
Довуднинг зафар қўшиғи
1Эгамиз Довудни жамики душманлари ва Шоулнинг қўлидан озод қилган куни Довуд Эгамизга атаб шу қўшиқни айтди: 2“Эгам суянган қоямдир ▼▼ қоя — бу образ баъзан иброний шеъриятида кўчма маънода қўлланган бўлиб, Эгамизни тоққа ўхшатади. Эгамизнинг халқи ўз душманларидан қутулиш учун, қочиб Эгамизда паноҳ топади. Бу образ Эгамизнинг барқарорлигини ва қоядай мустаҳкам эканлигини кўрсатади.
, менинг қалъам, қутқарувчимдир.3Ҳа, Худодир менинг қоям, Унда паноҳ топаман.
Удир менинг қалқоним, қудратли нажоткорим ▼
▼ қудратли нажоткорим — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси нажотимнинг шохи ёки мени қутқарадиган шох. Ҳўкизнинг шохи куч–қудрат рамзи эди, чунки ҳўкиз қадимий Яқин Шарқдаги энг кучли ҳайвонлардан бири эди.
,Қўрғониму бошпанам.
Халоскорим, зулмдан мени Сен қутқарасан!
4Эгамга илтижо қиламан,
Ғанимларимдан У мени халос қилади.
Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!
5Ўлим тўлқинлари мени қуршаб олганди,
Бало–қазо селлари даҳшат ила босганди,
6Ҳа, ўликлар диёрининг ▼
▼ ўликлар диёри — ибронийча матнда Шеўл. Қадимда Исроил халқи Шеўлни ер остидаги тубсиз чуқурлик, марҳумлар борадиган қоронғи жой деб тушунарди.
тўрлари мени ўраб олганди,Ўлим ўз тузоғига мени асир қилганди.
7Кулфатда қолганимда Эгамга илтижо қилдим,
Ҳа, Худойимга илтижо қилдим.
Маъбадидан туриб У овозимни эшитди,
Оҳу нолам қулоғига етиб борди.
8Ўша замон ер юзи титраб, тебранди,
Осмон пойдевори ▼
▼ Осмон пойдевори — қадимда Исроил халқининг тасаввурига кўра, осмон гумбазга ўхшайди ва ер остидаги тубсизликнинг пойдеворига ўрнатилган улкан устунларга таянади (яна шу бобнинг 16–оятига ва ўша оятнинг изоҳига қаранг).
ларзага келди,Эгам ғоят ғазабга минган эди.
9Бурнидан тутун буруқсаб чиқарди,
Оғзидан оташ пишқирарди,
Олдидан қип–қизил чўғ ёғиларди.
10У кўкларни ёриб, пастга тушди,
Оёқлари остида — қора булут.
11Эгам бир карубга ▼
▼ каруб — қанотли самовий мавжудот. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги КАРУБ, КАРУБЛАР сўзига қаранг.
миниб учиб келди,Ел қанотлари узра кўринган эди.
12Атрофини зулмат билан ўради,
Атрофидаги қора булутларни Ўзига чайла қилди.
13Улкан нур Эгамнинг олдидан чиқди,
Қип–қизил чўғ ёғилиб турди.
14Эгамнинг овози кўклардан гулдиради,
Худойи Таолонинг садоси эшитилди.
15Ўқлар отди, чақмоқ чақтириб, ёвларини тирқиратди,
Уларни саросимага солди.
16Эгамнинг таҳдидларидан,
Унинг қаҳрли нафасидан
Денгизнинг туби кўриниб қолди,
Замин пойдевори ▼
▼ Замин пойдевори — қадимда Исроил халқининг тасаввурига кўра, ер теп–текис бўлиб, ер остида буюк денгиз бор эди, денгиз тубида ўрнатилган улкан устунлар ерни ушлаб турарди. Бу устунлар денгиз тубидаги пойдеворга таянарди.
яланғоч бўлиб қолди.17Эгам юқоридан қўл узатиб, мени тутди,
Баҳайбат сувлардан ▼
▼ Баҳайбат сувлардан… — ҳаддан ортиқ хавф–хатардан деган маънодаги мажозий тасвир.
мени чиқариб олди.18Мени кучли ғанимларим қўлидан,
Мендан нафратланган ёвларимдан қутқарди,
Улар мендан кучли эдилар.
19Қора кунимда улар менга ҳамла қилдилар,
Аммо Эгам менга таянч бўлди.
20Мени бехавотир жойга чиқариб қўйди,
Мендан мамнун бўлиб, нажот берди.
21Эгам солиҳлигим учун мени мукофотлайди,
Айбсизлигим учун мени тақдирлайди.
22Зеро, мен Эгамнинг йўлидан юрдим,
Ахлоқсизлик қилмадим,
Худойимдан юз ўгирмадим.
23Унинг ҳамма қонун–қоидаларига риоя қилдим,
Фармонларидан бўйин товламадим.
24Унинг олдида бенуқсон бўлдим,
Гуноҳ қилишдан ўзимни сақладим.
25Шу сабабли Эгам мени пок деб билди,
Солиҳлигимга яраша мукофот берди.
26Эй Эгам! Сенга содиқ бўлганга Сен содиқ бўласан,
Яхши инсондан яхшилигингни аямайсан.
27Пок кишига поклигингни кўрсатасан,
Эгрининг айёрлигини ўз бошига соласан.
28Аҳли камтарга эса нажот берасан,
Димоғдорни кузатиб, ерга урасан.
29Эй Эгам! Сен Ўзинг чироғимсан,
Зулматни мен учун ёруғликка айлантирасан.
30Эй Худойим! Сенга суяниб лашкарни йўқ қиламан,
Сенга суяниб деворлардан ошиб ўтаман.
31Худонинг йўли комилдир,
Эгамизнинг каломи чин ҳақиқатдир,
Паноҳ излаб борганга У қалқондир.
32Эгамиздан бошқа Худо ким экан?!
Худойимиздан бўлак суянчиқ Қоя бормикан?!
33Менинг мустаҳкам қалъам Худодир,
Йўлимни Ўзи бехатар қилади.
34У оёқларимни кийик оёғидай қилади,
Чўққилар узра мени бехатар юргизади.
35Қўлларимни жанг қилишга ўргатади,
Бармоқларим бронза ёйни бука олади.
36Эй Эгам, Сен менга зафар қалқонингни бергансан,
Мададинг эса мени юксалтиради.
37Оёқларим учун йўлимни кенг қилгансан,
Оёқларим сира оғиб кетмайди.
38Ғанимларимни қувлаб, ҳалок қилдим,
Уларни йўқ қилмай ортга қайтмадим.
39Уларни шундай эздимки, ҳеч ҳам тура олмадилар.
Оёқларим остида чўзилиб қолдилар.
40Сен менга қувват бериб, жангга юбординг,
Менга қарши отланган ёвни олдимда бош эгдирдинг.
41Ғанимларимни мендан қочирдинг,
Мендан нафратланганларни мен йўқ қилдим.
42Улар мадад сўраб фарёд қилдилар,
Нажоткорни эса тополмадилар,
Эй Эгам, ғанимларим Сенга ёлвордилар,
Аммо Сен жавоб бермадинг.
43Ердаги тупроқ сингари уларни эздим,
Йўлдаги лойдек тепкилаб босдим.
44Сен мени халқим ғийбатидан халос қилдинг,
Мени элларга йўлбошчи қилиш учун сақладинг.
Ўзим танимаган элат менга қарам бўлди.
45Ёт эллар менга бўйин эгдилар,
Овозимни эшитибоқ қулоқ тутдилар.
46Ёт эллар ҳолсизланиб йиқилдилар,
Қалтираб манзилидан чиқиб қочдилар.
47Эгам барҳаётдир! Суянган Қоямга олқишлар бўлсин!
Нажотим қояси — Худойим юксалсин!
48Қасдимни олган Худодир,
Халқларни менга У тобе қилган.
49Мени ғанимларимдан У қутқарган,
Босқинчилардан мени устун қилган,
Мени зўравонлар қўлидан халос этган.
50Шу боис, эй Эгам, халқлар ичра
Сенга ҳамдлар айтаман!
Сени куйлаб сано айтаман!
51Эгамиз Ўз шоҳини улуғ зафарларга эриштиради,
Ўзи танлаган шоҳ Довуд ва унинг наслига
То абад содиқ севгисини кўрсатади.”
Copyright information for
UznUzbC