‏ 2 Samuel 4

Ишбосит ўлдирилади

1Ишбосит Абнурнинг Хевронда ўлдирилганини эшитди–ю, бўшашиб қолди. Бутун Исроил халқи ваҳимага тушди. 2Ишбоситнинг хизматида Банах ва Рахав деган иккита одам бор эди, улар босқинчи тўдалар сардори эдилар. Ўзлари Барўт шаҳридан бўлиб, Бенямин қабиласидан Риммон деганнинг ўғиллари эди. Барўт шаҳри у вақтда Бенямин ҳудудига кирарди. 3Барўт аҳолиси Гитайим шаҳрига қочиб кетган эди. Ўшандан буён улар келгинди бўлиб ўша ерда яшайдилар.

4Шоулнинг наслидан Мефибосит деган иккала оёғи ҳам ногирон бола бор эди. У Йўнатаннинг ўғли эди. “Шоул билан Йўнатан ҳалок бўлди”, деб Йизрил шаҳридан хабар келганда, Мефибосит беш ёшда эди. Энагаси, болани олиб қочаман деб, шоша–пиша кетаётганда, болани қўлидан тушириб юборган, бола эса ногирон бўлиб қолган эди.

5Бир куни Рахав билан Банах кун роса қизиган пайтда Ишбоситнинг уйига келишди. Туш пайти, Ишбосит ўзининг хонасида ухлаётган экан. 6 7Иккала ака–ука буғдой олиш баҳонасида уйга киришди. Уйга кирганлари заҳоти, Ишбоситнинг қорнига ханжар уриб, уни ўлдирдилар. Сўнг унинг бошини кесиб олиб кетдилар.

Рахав билан Банах тун бўйи Иордан водийси
Иордан водийси — ибронийча матнда Араба. Араба умумий географик ном бўлиб, бу оятда Иордан водийсига нисбатан ишлатилган.
бўйлаб юришди.

8Улар Ишбоситнинг бошини Хевронга — шоҳ Довудга олиб келишиб, унга шундай дейишди:

— Мана сизни ўлдирмоқчи бўлган ғанимингиз Шоулнинг ўғли Ишбоситнинг боши! Эгамиз бугун Шоулдан ва унинг хонадонидан шоҳ жаноблари учун ўч олди.

9Бироқ Довуд Рахав билан укаси Банахга шундай деди:

— Жонимни ҳар турли бало–қазолардан асраган Худо шоҳид!
10Шоулнинг ўлимини биттаси ўзича хушхабар деб олиб келган эди. Ўша одамни ушлаб, Зихлахда ўлдиртирган эдим. Унинг мукофоти шу бўлган эди! 11Айбсиз одамни ўзининг уйида, тўшагида ўлдирган ёвуз кимсалар ҳам албатта ўлдирилади! Ҳозироқ сизлардан унинг хунини талаб қиламан, сизларни қуритиб юбораман!

12Довуд йигитларига фармон берган эди, улар иккала ака–укани ўлдиришди. Сўнг қўл–оёқларини кесиб ташлаб, жасадларини Хеврондаги ҳовуз бўйидаги тик ўрнатилган ходаларнинг учларига қоқишди. Ишбоситнинг бошини Абнурнинг Хеврондаги хилхонасига олиб бориб дафн қилишди.
Copyright information for UznUzbC