‏ 2 Samuel 6

Довуд Аҳд сандиғини Қуддусга олиб келади

1Довуд Исроил лашкаридан яна ўттиз минг сараланган одамларини тўплади. 2Довуд ўз одамлари билан Яҳудодаги Баалах шаҳрига
Баалах шаҳри — Хират–Йўрим шаҳрининг яна бир номи (1 Солномалар 13:6 га қаранг).
жўнади. Унинг мақсади икки каруб
икки каруб — Аҳд сандиғининг қопқоғи устидаги қанотли самовий мавжудотлар ҳайкаллари. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги КАРУБ, КАРУБЛАР сўзига қаранг.
орасида тахт қурган Сарвари Олам — Худонинг Сандиғини олиб келиш эди.
3 4Худонинг Сандиғи Абунадавнинг тепаликдаги уйида
…Абунадавнинг тепаликдаги уйида… — 1 Шоҳлар 7:1-2 га қаранг.
эди. Сандиқни янги арава устига ортишди. Абунадавнинг ўғиллари Уззох билан Охё Сандиқ ортилган аравани ҳайдаб кетишди. Охё Сандиқнинг олдида бораётган эди.
5Довуд ва жамики Исроил халқи Эгамизнинг ҳузурида берилиб
…берилиб… — қадимий юнонча таржимадан (яна 1 Солномалар 13:8 га қаранг). Ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси …барча қарағай дарахтлари билан…, баъзи таржималарда Қарағай ёғочидан ясалган ҳамма асбоб турлари билан.
ўйин–кулги қилаётган эдилар. Улар лира, арфа, чилдирма, шақилдоқ ва зиллар чалиб, қўшиқлар билан бу воқеани байрам қилаётган эдилар.

6Нохун деган одамнинг хирмонига етиб борганларида, ҳўкизлар қоқилиб кетди. Уззох қўлини узатиб Худонинг Сандиғини ушлаб қолди. 7Лекин Уззох ҳурматсизлик қилгани учун
…Уззох ҳурматсизлик қилгани учун… — Аҳд сандиғи муқаддас бўлиб, Худо Ўз халқи орасида эканининг рамзи эди. Аҳд сандиғига қўл теккизиш қатъиян ман этилганди (Саҳрода 4:5-6, 15 га қаранг). Довуд Худонинг кўрсатмаларига риоя қилмай (Чиқиш 25:12-15 га қаранг), Аҳд сандиғини аравага орттирганди.
, Эгамиз ундан ғазабланиб, ўша ердаёқ Уззохни уриб, жонини олди. Уззох Худонинг Сандиғи ёнгинасида жон берди.
8Эгамиз Уззохни нобуд қилгани учун, Довуд қаттиқ ғазабланди. Ўша кундан буён шу жой “Параз–Уззох”
“Параз–Уззох” — ибронийчадаги маъноси Уззохнинг жазоси, яъни Худо Уззохни урди.
деб айтилади.

9Довуд ўша куни Эгамиздан қўрқиб: “Қандай қилиб Эгамнинг Сандиғини ўзим билан олиб кела олар эканман?” деб ўйлади. 10Эгамизнинг Сандиғини ўзи билан Довуд қалъасига олиб боришни хоҳламай, уни Гатлик
Гат — Ўрта ер денгизи бўйида жойлашган бу шаҳар Филистларнинг бешта асосий шаҳридан бири эди.
Обидадомнинг уйига ташлаб кетди.
11Эгамизнинг Сандиғи у ерда уч ой турди. Эгамиз Обидадомга ва унинг бутун хонадонига барака берди.

12“Эгамиз Ўзининг Сандиғи учун Обидадомнинг бутун хонадонига, унга қарашли ҳамма нарсага марҳамат қилди”, деб шоҳ Довудга хабар етказишди. Шундай қилиб, Довуд бориб, Обидадомнинг уйидан Худонинг Сандиғини ўз қалъасига катта тантана билан олиб келди. 13Эгамизнинг Сандиғини олиб бораётганлар олти қадам юришганда, Довуд бир буқа билан бир бўрдоқи бузоқни қурбонлик қилди. 14Довуд Эгамизнинг ҳузурида бутун вужуди билан ўйинга тушарди. У ўшанда руҳонийларнинг муқаддас либосини
руҳонийларнинг муқаддас либоси — ибронийча матнда зиғир матосидан тикилган эфод, яъни руҳонийлар кийиб юрадиган либос.
кийиб олган эди.
15Довуд билан бутун Исроил халқи севинчли хитоблар, карнай садолари остида Эгамизнинг Сандиғини олиб келишарди.

16Улар Эгамизнинг Сандиғини Довуд қалъасига олиб киришаётганда, Шоулнинг қизи Михал деразадан қараб турган эди. У Эгамизнинг олдида сакраб ўйнаётган шоҳ Довудни кўрди–ю, ўз кўнглида уни паст кўрди.

17Довуд Эгамизнинг Сандиғи учун бир чодир ўрнатган эди. Одамлар Сандиқни ўша чодирнинг ичкарисига олиб кириб, махсус тайёрланган жойга қўйишди. Кейин Довуд Эгамизга куйдириладиган қурбонликларни ва тинчлик қурбонликларини келтирди. 18У қурбонликлар қилиб бўлгандан кейин, Сарвари Олам номидан халқни дуо қилди. 19Сўнг ҳаммага — эркагу аёлга, жамики Исроил жамоасига бир донадан гардиш нон, бир ҳовучдан хурмо
хурмо — ёки бир парчадан гўшт.
ва бир ҳовучдан майиз
…бир ҳовучдан хурмо ва бир ҳовучдан майиз… — қадимги пайтларда одамлар хурмо ва узумларни қуритгандан кейин, қоқиларни ҳовучларида қаттиқ сиқиб, думалоқ шакл берганлар. Шу тариқа қоқилар узоқ вақт сақланган ва кундалик истеъмол қилинадиган егулик бўлган.
тарқатди. Шундан кейин халқ уй–уйига тарқалди.

20Довуд ўз оиласини дуо қилгани уйига келганда, Шоулнинг қизи — Довуднинг хотини Михал пешвоз чиқиб, Довудга шундай деди:

— Бугун Исроил шоҳи қандай ажойиб шуҳратга эришди–я! Худди бемаъни одамлардай, сен ярим яланғоч бўлиб, аъёнларингнинг чўрилари олдида ўзингни кўрсатдинг!

21— Мен Эгам олдида ўйнадим! — деди Довуд. — У отанг ва унинг бутун хонадонидан мени ортиқ кўрган, Ўз халқи Исроилга мени раҳнамо қилиб танлаган. Ҳа, Эгам олдида албатта ўйнайман, 22бундан буён ўзимни яна ҳам пастроқ тутаман, уларнинг олдида ўзимни янада ҳам кичик тутаман. Лекин билиб қўй, сен айтган ўша чўрилардан мен шараф топаман.

23Шоулнинг қизи Михал умрининг охиригача бефарзанд ўтди.
Copyright information for UznUzbC