2 Samuel 9
Довуд Мефибоситга яхшилик қилади
1Бир куни Довуд: — Шоул хонадонидан бирор одам қолдими? — деб сўради. — Агар бўлса, Йўнатаннинг ҳақи–ҳурмати унга яхшилик қилайин. 2Шоул хонадонида Зибах деган бир хизматкор бор эди. Уни Довуднинг ҳузурига чақириб келишди. — Сен Зибахмисан? — деб сўради шоҳ. — Ҳа, жаноби олийлари, менман, — деди Зибах. 3— Шоул хонадонидан бирорта одам қолганми? — деб сўради шоҳ. — Унга Худонинг марҳаматини кўрсатайин. — Йўнатаннинг бир ўғли бор, унинг иккала оёғи ҳам майиб ▼▼ …унинг иккала оёғи ҳам майиб… — 4:4 га қаранг.
, — деди Зибах. 4— Қаерда у? — сўради шоҳ. — Лўдаворда, Омиёл ўғли Мохирнинг уйида, — деди Зибах. 5Шоҳ Довуд Лўдавордаги Мохирнинг уйидан Мефибоситни ўз ҳузурига чақиртирди. 6Шоулнинг набираси Мефибосит Йўнатаннинг ўғли эди. Мефибосит Довуднинг ҳузурига келиб, мук тушиб таъзим қилди. — Мефибосит! — деди Довуд. — Қулингиз шу ерда, — деб жавоб берди Мефибосит. 7Довуд унга деди: — Қўрқма, отанг Йўнатаннинг ҳақи–ҳурмати учун сенга яхшилик қилай. Бобонг Шоулнинг ҳамма ерларини сенга қайтариб бераман. Ўзинг эса ҳар доим менинг дастурхонимдан таом ейсан. 8Мефибосит таъзим қилиб: — Мен, қулингиз, ким бўлибманки, ўлик итга ўхшаган мендек бир кимсага яхшилик қиляпсиз? — деди. 9Сўнг шоҳ Довуд Шоулнинг хизматкори Зибахни чақиртирди: — Илгари Шоулга ва унинг хонадонига нима тегишли бўлса, ҳаммасини хўжайинингнинг набираси Мефибоситга бердим, — деди Довуд унга. 10— Мефибосит учун сен ўғилларинг ва қулларинг билан бирга ерга ишлов бериб, ҳосил олинглар, токи хўжайинингнинг набираси эҳтиёжига яраша озиқ–овқат билан таъминлансин. Хўжайинингнинг набираси Мефибосит ҳар доим менинг дастурхонимдан таом ейди. Зибахнинг ўн беш ўғли ва йигирмата қули бор эди. Шунда Зибах шоҳга: 11— Жаноби олийлари бу қулига нима буюрган бўлсалар, ҳаммасини ижро этарман, — деди. Мефибосит, худди шоҳ фарзандларининг биридай, шоҳ дастурхонидан ▼▼ …шоҳ дастурхонидан… — қадимий юнонча таржимадан (яна шу бобнинг 13–оятига қаранг). Ибронийча матнда …менинг дастурхонимдан….
таом ейдиган бўлди. 12Мефибоситнинг Миха деган ёшгина ўғли ҳам бор эди. Зибах хонадонида яшаганларнинг ҳаммаси Мефибоситнинг хизматкори бўлди. 13Мефибосит Қуддусда истиқомат қилиб қолди ва доим шоҳ дастурхонидан таом еди. Унинг иккала оёғи ҳам чўлоқ эди.
Copyright information for
UznUzbC