2 Samuel 1
Довуд Шоулнинг ўлимидан хабар топади
1Шоул ҳалок бўлгандан кейин, Довуд Омолек халқини енгиб, Зихлах шаҳрига қайтиб келди ва у ерда икки кун қолди. 2Учинчи куни Шоулнинг қароргоҳидан Довуднинг олдига бир одам келди. У қайғудан кийимларини йиртган, бошига тупроқ сочган ▼▼ У қайғудан кийимларини йиртган, бошига тупроқ сочган… — кийимларни йиртиш ва бошга тупроқ сочиш умидсизликни ва қайғули ҳолатни ифодалайди.
, аянчли аҳволда эди. Ўша одам Довуднинг олдига келгач, мук тушиб, унга таъзим қилди. 3— Қаердан келяпсан? — деб сўради Довуд. — Исроил қароргоҳидан қочиб келдим, — деди у одам. 4— Айт–чи, нима бўлди? — деб сўради Довуд. — Сипоҳлар уруш майдонидан қочдилар, одамларимиздан кўплари ўлдирилди, Шоул билан ўғли Йўнатан ҳам ҳалок бўлди, — деди у. Шунда Довуд: 5— Шоул билан ўғли Йўнатаннинг ҳалок бўлганини қаердан биласан? — деб сўради хабар келтирган йигитдан. 6— Тасодифан Гилбова тоғига ▼▼ Гилбова тоғи — Жалила кўлидан қарийб 32 километр жануби–ғарбда жойлашган.
борган эдим, — деб гапида давом этди у. — Шоул найзасига зўрға суяниб турар, душман отлиқлари ва жанг аравалари эса унга томон ёпирилиб келаётган экан. 7Шоул орқасига қараб, мени кўриб қолиб чақирди. “Лаббай”, дедим мен. 8“Сен кимсан?” деб сўради Шоул. “Омолек халқиданман”, дедим мен. 9Сўнг у: “Бу ёққа кел, мени ўлдир. Тарашадай бўлиб серрайиб қолдим–у, лекин жоним чиқмаяпти”, деди. 10Шоҳ оғир яралангани учун энди яшай олмаслигига кўзим етиб, уни ўлдирдим ▼▼ …уни ўлдирдим — Шоулнинг ўлими ҳақида бу йигит айтган ҳикоя 1 Шоҳлар 31:3-5 да ёзилган воқеага тўғри келмайди. Бу йигит Исроил халқининг душмани бўлган Омолек халқидан эди (1 Шоҳлар 15:1-3 га қаранг). Шоул ўлган пайтда ўша йигит нима учун Гилбова тоғида бўлгани аниқ эмас. У ўлган сипоҳларнинг қимматбаҳо нарсаларини ўмариш учун ўша ерга борган бўлиши мумкин. Йигит Довудга ёқиш ва ундан мукофот олиш илинжида шу воқеани ичидан тўқиб айтган бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас (4:10 га қаранг).
. Бошидаги тожини ва қўлидаги билакузугини олиб, сизга — жаноби олийларига келтирдим. 11Довуд бу гапни эшитиб, қайғудан кийимларини йиртди. Бошқалар ҳам шундай қилдилар. 12Шоул ва унинг ўғли Йўнатан, Эгамизнинг лашкари — Исроил халқидан кўпчилиги жангда ҳалок бўлган эдилар. Шунинг учун ҳаммалари оқшомгача аза тутиб фарёд қилдилар, рўза тутдилар. 13Довуд шум хабарни олиб келган йигитдан: — Қаерликсан? — деб сўради. — Мен Омолек халқиданман, бегона халқданман, — деди йигит. 14— Эгам мой суртиб Шоулни шоҳ қилиб танлаган эди–ку! Шундай шоҳга қўл кўтариб, ўлдиришдан қўрқмадингми? — деди Довуд унга. 15Кейин Довуд битта сипоҳини чақирди–да: — Қани, ўлдир уни! — деб буюрди. Сипоҳ ўша Омолек йигитга бир қилич уриб ўлдирди. Довуд унга қарата: 16— Тилинг ўзингнинг бошингга етди. Эгам мой суртиб танлаган шоҳни мен ўлдирдим, деб ўз оғзинг билан гувоҳлик бердинг, — деди. Довуднинг марсияси
17Шоул билан унинг ўғли Йўнатан учун Довуд марсия куйлади. 18Сўнг, ушбу марсия ▼▼ ушбу марсия — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси ёй, бу марсиянинг номи бўлиши мумкин.
Яҳудо халқига ўргатилсин, деб фармон берди. Бу марсия “Ёшур” китобида ▼▼ “Ёшур” китоби — ибронийчадаги маъноси “Солиҳлар” китоби. Эҳтимол, бу китоб жангнома бўлиб, қадимий достонлар ва қўшиқлар мажмуасидан иборат эди. Бу китоб ҳозирги кунгача сақланиб қолмаган. Ёшуа 10:13 да ҳам ўша китобга ишора қилинган.
ёзилган. 19“Эй Исроил, йўқ бўлдиҒуруринг сенинг тепаликларингда,
Қандай қулаган экан довюраклар!
20Бу хабарни Гатликларга эшиттирманг,
Ашқалон ▼
▼ Гат…Ашқалон — Филистларнинг бешта шаҳарларидан иккитаси эди (1 Шоҳлар 6:17 га қаранг).
кўчаларида ёйиб юрманг.Токи Филист қизлари севинмасин,
Суннатсизларнинг қизлари шод бўлмасин.
21Эй Гилбова тоғлари ▼
▼ Гилбова тоғлари — Шоул ўлдирилган жойга ишора. Шу бобнинг 6–оятига ва ўша оятнинг изоҳига қаранг (яна 1 Шоҳлар 31:1-10 га қаранг).
,Тепангизга шудринг, ёмғир тушмасин,
Ҳосилдор ерларингиз ҳосилсиз қолсин!
Ўша ерларда йўқотди шуҳратини
Баҳодирларнинг қалқони,
Шоулнинг қалқонига мой суртилмас энди ▼
▼ …қалқонига мой суртилмас энди — баъзи қалқонлар қаттиқ чармдан қилиниб, булар яхши сақланиши учун зайтун мойи суртилган.
.22Бир дам тинмади Йўнатаннинг ёйи
Ер тишлаганлар қонидан
Ва йигитларнинг танасидан.
Шоулнинг қиличи беҳуда кўтарилмасди.
23Шоул билан Йўнатан азиз ва дилкаш эдилар,
Ҳаётда ҳам, ўлганда ҳам бирга бўлдилар.
Бургутдан чаққон,
Шердан кучли эди улар.
24Шоул учун аза тутинг, эй Исроил қизлари!
У сизларга шоҳона либослар кийдирганди,
Либосингизни олтин тақинчоқлар ила безаганди.
25Урушда қандай қулаган экан довюраклар!
Эй Исроил, сенинг тепаликларингда Йўнатан жонсиз ётар.
26Қайғураман сен учун, биродарим Йўнатан,
Менга кўп азизу қадрдон эдинг сен,
Нақадар ажойиб эди менга бўлган муҳаббатинг,
Аёлларнинг севгисидан ҳам ортиқ эди.
27Қандай қулаган экан довюраклар!
Қандай йўқ бўлди жанг қуроллари.”
Copyright information for
UznUzbC