2 Samuel 16
Довуд билан Зибах
1Довуд Зайтун тоғининг нариги томонига ошиб ўтаётганда, Мефибоситнинг хизматкори Зибахга дуч келиб қолди. Зибах эгарланган иккита эшак устига икки юзта нон, юз ҳовуч майиз ▼▼ …ҳовуч майиз… — 6:19 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
, юз ҳовуч ҳўл мева ва бир меш шароб юклаб олган эди. 2— Буларни нимага олиб келдинг? — деб сўради шоҳ Зибахдан. — Эшакларни шоҳнинг хонадони аҳли минади, нон билан ҳўл меваларни йигитлар ейди, шаробни эса саҳрода толиқиб сулайиб қолганлар ичади, — деб жавоб берди Зибах. 3— Хўжайининг Шоулнинг набираси қаерда? — сўради Довуд. — Мефибосит Қуддусда қолди, — деди Зибах. — Исроил халқи бугун бобомнинг шоҳлигини менга қайтариб беради, деб ўйлаяпти у. 4— Мефибоситнинг ҳамма нарсаси энди сеники, — деди шоҳ. — Қулингиз бўлай, шоҳ ҳазратлари! Тилагим шуки, ҳар доим илтифотингизга сазовор бўлай, — деди Зибах. Довуд билан Шимах
5Шоҳ Довуд Бохуримга етиб борганда, Шоул хонадонидан Шимах деган бир одам қарғаниб ўртага чиқди. У Гера деганнинг ўғли эди. 6Шоҳни ўнг ва чап томонида ҳамма одамлари, қўриқчилари ҳимоя қилиб туришарди. Шунга қарамай, Шимах Довудга ва унинг аъёнларига тош отарди. 7Шимах шундай деб ҳақорат қилар эди: — Йўқол, кет, эй разил одам, сенинг қўлинг қон! 8Сен Шоулнинг ўрнига шоҳ бўлган эдинг. Шоул хонадонидан қанча қонлар тўккан бўлсанг, Эгам ҳаммасини ўз бошингга қайтарди, шоҳликни ўғлинг Абсаломга берди. Қўлинг қон бўлгани учун қилмишингга яраша кулфат тортяпсан. 9— Бу ўлик кўппак нега шоҳ ҳазратларини ҳақорат қилар экан? — деди Зеруя ўғли Абушай Довудга. — Ижозат берсинлар, бориб бошини узиб ташлай. 10Лекин шоҳ: — Бу сизларга алоқадор иш эмас, эй Зеруя ўғиллари! — деди. — Эгам унга “Довудни қарға!” дегани учун мени қарғаётган бўлса, ким ундан: “Нега бундай қиляпсан?” деб сўрай олади?! 11Кейин Довуд Абушай билан барча сипоҳларга айтди: — Ўзимнинг пушти камаримдан пайдо бўлган ўғлим мени ўлдирмоқчи бўляпти–ю, Бенямин наслидан бўлган шу одамнинг қилиғига ҳайрон бўляпсизларми?! Қўйинглар уни, майли, ҳақорат қилаверсин, чунки унга шундай қил, деб Эгам буюрган. 12Балки Эгам кулфатларимни кўриб, бугунги ҳақоратлар эвазига яхшилик қайтарар. 13Довуд одамлари билан йўлида давом этаверди. Довуднинг ён томонида — қир ён бағрида юриб кетаётган Шимах уни қарғар, тош отарди. 14Шоҳ ва ҳамроҳлари борадиган жойларига етиб келгунларича чарчашди ва дам олиш учун тўхташди.Охитофел ва Хушайнинг маслаҳатлари
15Ўша пайтда Абсалом билан унга эргашган Исроил халқи Қуддусга кирдилар. Маслаҳатчи Охитофел ҳам Абсалом билан бирга эди. 16Довуднинг дўсти, Орух уруғидан бўлган Хушай Абсаломнинг ёнига бориб: — Шоҳимизнинг умри узоқ бўлсин! Шоҳимизнинг умри узоқ бўлсин! — деб ҳайқирди. 17Абсалом Хушайга: — Дўстингга садоқатинг шуми? Нимага дўстинг билан кетмадинг? — деб сўради. 18— Нега кетар эканман?! — деди Хушай. — Мен Эгам ва мана бу халқ, қолаверса, бутун Исроил халқи танлаган одамни ёқлайман, ўша одамнинг ёнида бўламан. 19Ҳа, мен Довуднинг ўғли Абсаломдан бошқа яна кимга ҳам хизмат қилардим?! Отангга қандай хизмат қилган бўлсам, сенга ҳам шундай хизмат қиламан. 20Шунда Абсалом Охитофелга қараб: — Нима қилайлик, бизга маслаҳат бер–чи, — деди. 21Охитофел шундай маслаҳат берди: — Отанг, саройга қараб турасизлар, деб канизакларини қолдириб кетган эди. Ўша канизакларнинг ▼▼ канизаклар — 5:13 изоҳига қаранг.
олдига кир. Шунда сен отангни очиқчасига шарманда қилганингни Исроил халқи эшитади. Сени қўллаб–қувватлаган одамларнинг қарори янада қатъий бўлади. 22Сарой томида Абсалом учун бир чодир қуришди. Абсалом эса жамики Исроил халқининг кўзи олдида отасининг канизаклари олдига кирди ▼▼ …отасининг канизаклари олдига кирди — Натан пайғамбар бу воқеа тўғрисида башорат қилган эди (12:11-12 га қаранг). Абсалом бу қилмиши билан ўзини шоҳ деб эълон қилаётган эди, чунки одатга кўра шоҳнинг канизаклари навбатдаги шоҳнинг мулки бўлиб ўтарди.
. 23Ўша пайтлари Охитофелнинг айтган сўзлари шунчалик доно эдики, худди тўппа–тўғри Худодан келгандай туюларди. Шунинг учун Абсалом ҳам, Довуд қилганидай, Охитофелнинг ҳамма маслаҳатини сўзсиз қабул қиларди.
Copyright information for
UznUzbC