2 Samuel 2
Довуд Яҳудо шоҳи бўлади
1Шундан кейин Довуд Эгамиздан: — Яҳудо шаҳарларидан бирортасига борайми? — деб сўради ▼▼ …Эгамиздан…деб сўради — шоҳ бирор муҳим қарор чиқаришдан олдин, Худонинг хоҳишини билиш учун руҳонийларга мурожаат қиларди. Бундай ҳолларда руҳонийлар Урим ва Туммим деган муқаддас нарсалардан фойдаланишарди. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун Чиқиш 28:15 нинг иккинчи изоҳига қаранг. Худо Ўз хоҳиш–иродасини одамларга баъзан пайғамбарлар ёки тушлар орқали билдирган (1 Шоҳлар 14:36, 28:6 га қаранг).
. — Бор! — деди Эгамиз. — Қайси шаҳарга борай? — деб сўради Довуд. — Хевронга бор! — деб жавоб берди Эгамиз. 2Довуд иккала хотини — Йизриллик Охинавам ва Кармиллик Наволнинг беваси Обигайл билан ўша ёққа жўнади. 3Одамларини ҳам оилалари билан бирга олиб кетди. Ҳаммалари Хеврон атрофидаги шаҳарларга жойлашдилар. 4Яҳудо халқи Хевронга бориб, Довуднинг бошига мой суртиб, уни Яҳудо устидан шоҳ қилиб тайинлашди. Шунда улар Довудга: “Гиладдаги Ёбош шаҳри аҳолиси Шоулни дафн қилибди”, деб хабар етказишди. 5Довуд хабарчилар орқали Ёбош аҳолисига шундай хабар жўнатди: “Шоул шоҳ жанобларига садоқатингизни кўрсатиб, уни дафн қилибсизлар. Бунинг учун сизларни Худо ёрлақасин. 6Эгам сизлардан марҳаматини ва садоқатини дариғ тутмасин. Қилган хайрли ишингизга яраша сизларга яхшилик қилай. 7Энди дадил, мард бўлинглар. Шоҳ жаноблари Шоул оламдан ўтдилар. Яҳудо халқи эса менга мой суртиб ўзларига шоҳ қилди.” Ишбосит Исроилга шоҳ бўлади
8Нар деган одамнинг ўғли Абнур ▼▼ Абнур — Шоулнинг амакиваччаси (1 Шоҳлар 14:50-51 га қаранг).
Шоулнинг лашкарбошиси бўлган эди. Абнур Шоулнинг ўғли Ишбоситни Моханайим шаҳрига ▼▼ Моханайим шаҳри — Гиладда, Иордан дарёсининг шарқ томонида жойлашган.
олиб келди. 9Уни Гилад, Ошер ▼▼ Ошер — ибронийча матнда Ошур. Бу исм Ошернинг бошқа шакли бўлиши мумкин. Ошер Исроил қабилаларидан бири эди.
, Йизрил, Эфрайим, Бенямин ҳудудларига — бутун Исроилга ▼▼ Исроил — шимолий қабилалардан ташкил топган халқ назарда тутилган.
шоҳ қилди. 10Ишбосит қирқ ёшида шоҳ бўлиб, у Исроилда икки йил шоҳлик қилди. Лекин Яҳудо халқи Довудга эргашди. 11Довуд Хевронда Яҳудо халқига етти йилу олти ой шоҳлик қилди. Исроил ва Яҳудо орасидаги уруш
12Нар ўғли Абнур Ишбоситнинг одамларини бошлаб Моханайимдан чиқди ва Гивон шаҳрига ▼▼ Гивон шаҳри — Қуддусдан қарийб 6 километр шимоли–ғарбда жойлашган.
қараб юрди. 13Довуднинг одамларига Зеруя ▼▼ Зеруя — Зеруя Довуднинг опаси, Йўаб эса Довуднинг жияни эди (1 Солномалар 2:16 га қаранг).
ўғли Йўаб бош бўлиб у ерга борганда, Гивон ҳовузи ▼▼ Гивон ҳовузи — бу ҳовуз шаҳарга яқин жойда бўлиб, ундан сув сақлаш учун фойдаланилган.
ёнида Ишбоситнинг одамларига дуч келиб қолди. Томонларнинг бири ҳовузнинг бир тарафида, иккинчиси бошқа тарафида тўхтади. 14Абнур Йўабга: — Қани, ҳар иккала томондан йигитлар рўпарамизда олишсинлар, — деди. — Майли, олишаверсинлар, — деди Йўаб. 15Ишбоситнинг Бенямин қабиласидан ўн иккитаси, Довуднинг одамларидан ҳам ўн иккитаси чиқди. 16Улар бир қўли билан бир–бирларининг бошларини ушлашди, иккинчи қўли билан қиличларини бир–бирларининг биқинларига санчишди. Ҳаммалари бирга ерга йиқилиб жон беришди. Шу сабабдан Гивондаги ўша жойга “Тиғлар майдони” ▼▼ “Тиғлар майдони” — ибронийча матнда “Хелкат–Хазурим”, маъноси тиғлар майдони, ёки хусумат майдони.
деб ном берилган. 17Ўша кунги жанг жуда қаттиқ бўлди. Барибир, Абнур бошчилигидаги Исроил одамлари Довуднинг одамларидан енгилди. 18Зеруянинг уч ўғли — Йўаб, Абушай ва Осойил ҳам ўша куни у ерда эдилар. Осойил, худди кийикка ўхшаб, жуда чопағон эди. 19У ўнгга ҳам, чапга ҳам бурилмай, тўппа–тўғри Абнурнинг изидан қувиб кетди. 20Абнур орқасига қараб: — Осойил, бу сенмисан? — деб сўради. — Ҳа, менман, — деди Осойил. 21— Ё ўнгга ёки чапга кет, йигитлардан бирортасига ҳамла қилиб, қурол–яроғини ол, — деди Абнур. Аммо Осойил Абнурнинг ортидан қолмади. 22Абнур Осойилни яна огоҳлантирди: — Мени қувлама, тағин абжағингни чиқариб юбормай! Акс ҳолда, аканг Йўабнинг юзига қандай қарайман?! 23Барибир Осойил унинг ортидан қолмади. Абнур найзасининг орқа учи билан Осойилнинг қорнига бир урган эди, найза Осойилнинг орқасидан тешиб чиқди. Осойил ерга йиқилди–ю, жон берди. Ҳамма Осойил йиқилиб ўлган жойга етиб борди–ю, тўхтаб қолди. 24Йўаб билан Абушай эса Абнурнинг изидан қолмади. Кун ботганда, улар Омоҳ тепалигига етиб боришди. Омоҳ Гивон чўлига борадиган йўлнинг шарқ томонидаги Гиёҳ деган жой яқинида эди. 25Бенямин қабиласидан одамлар йиғилиб келиб, Абнурнинг атрофига бирлашди ва бир тепаликнинг устида тўхташди. 26Сўнгра Абнур Йўабни чақириб, деди: — Қачонгача бир–биримизни қирамиз?! Бунинг оқибати ёмон бўлишини биласан–ку! Одамларингга: “Бўлди, энди биродарларингизни таъқиб қилманглар”, деб қачон буйруқ берасан? 27Йўаб эса шундай жавоб берди: — Худо ҳақи, яхшиямки ўзинг айтдинг. Бўлмаса, одамларим эртага эрталабгача биродарларини таъқиб қилишни тўхтатмасдилар. 28Йўаб бурғу чалдирди, ҳамма тўхтади. Шундан сўнг улар Исроил лашкарини таъқиб қилмадилар, улар билан жанг қилмадилар. 29Абнур эса тун бўйи одамлари билан Иордан водийси ▼▼ Иордан водийси — ибронийча матнда Араба. Араба умумий географик ном бўлиб, бу оятда Иордан водийсининг бир қисмига, айнан Ўлик денгизнинг шимолидаги ерларга нисбатан ишлатилган.
бўйлаб юриб, Иордан дарёсини кечиб ўтди, улар жарликни ёқалаб ▼▼ …жарликни ёқалаб… — ёки …Битрон бўйлаб давом этди….
, Моханайимга етиб келишди. 30Йўаб Абнурни қувлашдан тўхтаб, орқасига қайтди ва ҳамма одамларини тўплади. Осойилдан ташқари, Довуднинг одамларидан яна ўн тўққиз киши ҳалок бўлган эди. 31Лекин Довуднинг одамлари Абнурнинг қўли остидаги Бенямин қабиласидан уч юз олтмиш кишини ўлдирган эдилар. 32Йўаб одамлари билан Осойилнинг жасадини олиб келиб, ота–боболарининг Байтлаҳмдаги хилхонасига дафн қилишди. Йўаб ва унинг одамлари туни билан йўл юриб, Хевронга етиб келишганда, тонг отган эди.
Copyright information for
UznUzbC