2 Samuel 20
Шебанинг исёни
1Ўша пайтда Бенямин қабиласидан Шеба деган ярамас бир одам шу ерда — Гилгалда эди. У Бихри деганнинг ўғли эди. Шеба бурғу чалиб, шундай хитоб қилди:“Эссай ўғли Довуднинг бизга ўтказиб қўйган жойи йўқ,Бизнинг ҳам ундан қарзимиз йўқ!
Эй Исроил ▼
▼ Исроил — 2:9 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
эрлари, ҳамма ўз уйига қайтсин!”2Шундан кейин жамики Исроил одамлари Довудни тарк этиб, Шебага эргашиб, кетиб қолишди. Яҳудо халқи эса ўзларининг шоҳига содиқ қолиб, Иордан дарёсидан Қуддусгача унга ҳамроҳ бўлишди. 3Шоҳ Довуд Қуддусдаги саройига етиб боргач, саройга қараб туринглар деб, қолдириб кетган ўнта канизагини ▼
▼ канизак — 5:13 изоҳига қаранг.
алоҳида уйда сақлашни буюрди. Довуд уларни боқди, лекин бирортаси билан бирга бўлмади ▼▼ …бирортаси билан бирга бўлмади — чунки Абсалом отаси Довуднинг канизаклари олдига кирган эди (16:21, 22 га қаранг).
. Канизаклар эса умрларининг охиригача назорат остида, бева хотинлар каби яшадилар. 4Шундан кейин шоҳ Довуд ўз лашкарбошиси Эмосага: — Уч кун ичида Яҳудо халқини ҳузуримга чақириб кел, ўзинг ҳам шу ерда бўл, — деди. 5Эмоса Яҳудо халқини чақириб келишга кетди. Аммо белгиланган вақтда қайтиб келмади. 6Шундан сўнг Довуд бошқа лашкарбошиси Абушайга деди: — Энди Шеба бизга Абсаломдан ҳам оғирроқ кулфат келтиради. Менинг одамларимни олиб, Шебанинг орқасидан қувла. Акс ҳолда, у мустаҳкам шаҳарга ўрнашиб олиб, биздан яширинади. 7Ўша заҳоти Абушай Шебани тутиб келиш учун Қуддусдан чиқди. У Йўабни ва унинг одамларини, Харетлик ва Палатлик қўриқчиларни ▼▼ Харетлик ва Палатлик қўриқчилар — Довуд ёллаган бу муҳожир сипоҳлар шоҳнинг шахсий қўриқчилари бўлиб хизмат қилган.
, ҳамма ботир сипоҳларни ёнига олди. 8Улар Гивондаги ▼▼ Гивон — Қуддусдан қарийб 6 километр шимоли–ғарбда жойлашган.
катта қоянинг ёнига етиб борганда, Эмосани учратиб қолдилар. Йўаб жанг кийимларини кийиб олган эди. Кийимининг устидан камар боғлаган, ханжарини қинига солиб, камарига осиб олган эди. У Эмосанинг олдига сўрашиш учун қадам ташлади–ю, яширинча ханжарини қинидан суғурди. Йўаб Эмосага: 9— Яхшимисан, иним? — деди–ю, гўё уни ўпмоқчи бўлиб, ўнг қўли билан Эмосанинг соқолидан ушлади. 10Эмоса Йўабнинг нариги қўлида ханжар борлигини сезмай қолди. Йўаб ханжарини Эмосанинг қорнига тиқди, Эмосанинг ичак–човоғи ерга тўкилди. Иккинчи марта ханжар уришига ҳожат қолмади, Эмосанинг жони чиқиб бўлган эди. Шундан кейин Йўаб билан акаси Абушай Шебани қувлашда давом этишди. 11Йўабнинг одамларидан бири Эмосанинг жасади тепасида туриб: — Йўабга ким содиқ бўлса, ким Довуд тарафида бўлса, Йўабнинг орқасидан борсин, — деди. 12Эмосанинг жасади қонга беланиб йўлнинг ўртасида ётар, ҳар бир одам жасадга яқинлашганда, унинг тепасида тўхтаб қоларди. Йўабнинг гапирган ўша одами бу аҳволни кўриб, Эмосанинг жасадини судраб, йўл ёқасидаги далага олиб бориб ташлади, устига кийим ташлаб қўйди. 13Жасад йўлдан олиб ташлангандан сўнг, ҳамма Шебани қувлаб, Йўабнинг ортидан кетди. 14Шу орада Шеба Исроил қабилаларининг ҳамма ерларини босиб ўтиб, Овил–Байт–Махо шаҳрига ▼▼ Овил–Байт–Махо шаҳри — Исроил юртининг энг шимолий чеккасида жойлашган, Дан шаҳридан унча узоқ эмас.
етиб келди. Бихри ▼▼ Бихри — қадимий юнонча ва лотинча таржималардан. Ибронийча матнда Берим.
уруғининг ҳаммаси Шебага эргашиб, шаҳарга кириб олишди. 15Сўнг Йўаб ва унинг ҳамма одамлари Овил–Байт–Махога бордилар, ўша шаҳарни қамал қилиб, шаҳар деворига қиялатиб тупроқ уйдилар ▼▼ …шаҳар деворига қиялатиб тупроқ уйдилар… — қадимги даврларда душманлар девор билан ўралган шаҳарга ҳужум қилаётганларида, кўпинча деворга қиялатиб тупроқ уйганлар. Шу йўл билан улар шаҳарни ҳимоя қилаётган халққа ҳужум қилиш учун деворни бузишга ёки ошиб ўтишга қулай имконият яратганлар.
ва тепага чиқиб девортешар қурол билан деворни йиқита бошладилар. 16Шу пайт бир доно аёл шаҳар ичкарисидан овоз берди: — Эшитинглар! Қулоқ солинглар! Йўабни айтиб юборинглар, бу ёққа келсин, у билан гаплашмоқчиман. 17Йўаб аёлга яқинроқ борди. — Йўаб сизмисиз? — сўради аёл. — Ҳа, менман, — деди Йўаб. — Бу чўрингизнинг сўзларини эшитинг! — деди аёл. — Қулоғим сенда, — деди Йўаб. 18Аёл гапида давом этди: — Қадимдан “Овил шаҳрида маслаҳат қилинглар” деган гап бўларди, шунга риоя қилиб, ҳамма ҳар қандай ишларини ҳал қилишарди. 19Биз Исроилнинг тинчлигини истаган содиқ кишилармиз. Сиз эса Исроилда онадай бўлган шаҳарни вайрон қилмоқчисиз. Нимага Эгамнинг меросини йўқ қилиш сизга керак бўлиб қолди? 20— Худо сақласин! — деди Йўаб, — вайрон қилмоқчи ёки бутунлай йўқ қилмоқчи эмасман. 21Ҳечам ундай эмас. Эфрайим қирларидан Бихри ўғли Шеба деган одам шоҳ Довудга қарши исён кўтарган эди. Фақат ўшани берсангизлар бўлди, мен шаҳардан тинчгина кетаман. — Унинг бошини девордан ошириб, сизга ташлашади, — деди аёл. 22Сўнг аёл бутун шаҳар аҳлига ўзининг доно гапларини етказди. Шаҳар аҳли Шебанинг бошини кесиб, девордан ошириб Йўабга ташлади. Йўаб бурғусини чалди. Йўабнинг одамлари шаҳардан чиқиб, уйларига қайтиб кетишди. Йўаб ҳам Қуддусга — шоҳнинг ёнига жўнади. Довуднинг аъёнлари
23Йўаб бутун Исроил қўшинининг лашкарбошиси эди. Ёҳайидо ўғли Бинаё эса Харетлик ва Палатлик қўриқчиларнинг сардори эди. 24Одонирам ▼▼ Одонирам — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Одорам.
қароллар устидан масъул, Охилуд ўғли Ёҳушафат мушовир ▼▼ мушовир — луғавий маъноси маслаҳатчи. Бу ўринда хабарчи. У шоҳлик ичидаги ва халқ орасидаги хабарни шоҳга, шоҳнинг фармонларини халққа етказиб турган.
эди. 25Шаво — котиб, Зодўх билан Абуатар — руҳоний, 26Ёвирлик Эро ҳам Довуднинг руҳонийси эдилар.
Copyright information for
UznUzbC