2 Samuel 21
Гивонликлар Шоул хонадонидан ўч олади
1Довуд шоҳлиги пайтида уч йил муттасил очарчилик ҳукм сурди. Довуд Эгамиздан шу ҳақда сўраган эди ▼▼ …Эгамиздан шу ҳақда сўраган эди… — 2:1 изоҳига қаранг.
, Эгамиз шундай жавоб берди: “Қон тўккан Шоул ва унинг хонадони бу очарчиликка сабабчи, чунки Шоул Гивонликларни қирган эди.” 2Шундан сўнг шоҳ Гивонликларни чақиртириб келди ва улар билан гаплашди. Гивонликлар Исроил қавмларидан бўлмай, Амор халқларининг ▼▼ Амор халқлари — бу ўринда умумий ном бўлиб, бу ном остида Исроил халқи Канъон юртини эгалламасдан олдин ўша ерда яшаган жамики халқлар назарда тутилган.
қолган–қутгани эди. Исроил халқи Гивонликларга, сизларни тирик қолдирамиз, деб онт ичишган эди ▼▼ онт ичишган эди — Ёшуа 9:3-27 га қаранг.
. Шунга қарамай, Шоул уларни қириб ташлашга ҳаракат қилган, чунки у бутун юртни Исроил ва Яҳудо халқи назорат қилишини истаганди. 3Хуллас, Довуд: — Сизлар учун нима қилай? — деб сўради Гивонликлардан. — Эгамнинг халқини дуо қилишингиз учун бу гуноҳни қандай ювсам бўлади? 4Гивонликлар унга: — Бизга Шоул ва унинг хонадонидан олтин ҳам, кумуш ҳам керак эмас, Исроил халқидан бирортасини ўлдириш ниятимиз ҳам йўқ, — деб жавоб беришди. — Нима истасангиз, бажо қиламан, — деди Довуд. 5Шундан сўнг Гивонликлар айтишди: — Шоул бизни Исроил юртида яшамасин деб, қириб ташлашни ва бизни йўқотишни мақсад қилиб қўйган эди. 6Шунинг учун Шоулнинг ўғилларидан еттитаси бизга берилсин. Биз уларни Гивонда, айнан Эгамиз танлаб олган Шоулнинг шаҳрида, Эгамизнинг ҳузурида ўлдирамиз. Жасадларини тик ўрнатилган ходанинг учига қоқамиз. — Сизларга бераман уларни, — деди шоҳ. 7Довуд Шоулнинг набираси — Йўнатаннинг ўғли Мефибоситга раҳм қилиб, уни Гивонликларга бермади. Довуд билан Йўнатан Эгамизнинг номини ўртага қўйиб бир–бирига қасамёд қилишган эди. 8Шоулга Оё қизи Ризпа Орманах ва Мофибасет деган икки ўғил туғиб берган эди. Довуд Шоулнинг ўша иккала ўғлини олди. Шоулнинг қизи Мерав ▼▼ Мерав — баъзи иброний қўлёзмаларидан, қадимий юнонча таржиманинг баъзи қўлёзмаларидан ва қадимий сурёнийча таржимадан. Ибронийча матнда Михал, аммо 1 Шоҳлар 18:19 га кўра, Шоулнинг катта қизи Мерав Махлалик Одриёлга турмушга чиққан эди. Шоулнинг қизи Михал фарзанд кўрмаган.
Махлалик Борзулай ўғли Одриёлдан бешта ўғил кўрган эди. Довуд ўша ўғилларнинг 9ҳаммасини Гивонликларнинг қўлига берди. Гивонликлар еттовини тоғда — Эгамизнинг олдида ўлдириб, жасадларини тик ўрнатилган ходанинг учига қоқишди. Еттови ҳам бирга жон берган эди. Улар ўлдирилганда, ўрим–йиғим энди бошланган, арпа ўримининг илк кунлари ▼▼ арпа ўримининг илк кунлари — апрелнинг охири ёки майнинг боши.
эди. 10Оё қизи Ризпа қанор ▼▼ қанор — дағал қорамтир мато бўлиб, эчки ёки туя жунидан тўқилган.
олди ва жасадлар ёнидаги бир қирнинг тепасига бориб, қанорни ёйди. Ўрим пайти бошлангандан то жасадлар устига осмондан ёмғир ёққунга қадар ▼▼ …ёмғир ёққунга қадар… — одатда ўша ерларда май ойидан сентябргача ёмғир ёғмаган.
, Ризпа ўша ерда қолди. Жасадларни кундузи осмонда учадиган қушлардан, кечалари ёввойи ҳайвонлардан қўриқлади. 11Шоулнинг канизаги ▼▼ канизак — 5:13 изоҳига қаранг.
Оё қизи Ризпа қилган ишни Довудга етказишди. 12Довуд Гиладдаги Ёбош халқининг олдига бориб, Шоул ва унинг ўғли Йўнатаннинг суякларини улардан олди. Филистлар Гилбова тоғида Шоулни ўлдирган куни унинг ва ўғлининг жасадларини Байт–Шан шаҳри майдонида деворга қоқиб қўйган эдилар. Гиладдаги Ёбош халқи эса икковининг жасадини яширинча у ердан олиб кетишган эди ▼▼ Гиладдаги Ёбош халқи…у ердан олиб кетишган эди — 1 Шоҳлар 31:8-13 га қаранг.
. 13Довуд Шоул билан ўғли Йўнатаннинг суякларини у ердан олиб келгандан сўнг, ўлдирилган етти кишининг жасадларини ҳам олишди. 14Шоул билан ўғли Йўнатаннинг суякларини Бенямин ҳудудидаги Зилага — отаси Кишнинг хилхонасига дафн қилишди. Шундай қилиб, шоҳнинг ҳамма фармонларини ижро этишди. Шундан кейин Худо юрт учун қилинган илтижоларга жавоб берди. Филистларга қарши уруш
15Филистлар билан Исроил лашкари ўртасида яна уруш бошланди. Довуд одамлари билан Филистларга қарши урушга отланди. Аммо жанглар давомида Довуд жуда толиқиб қолди. 16Филист жангчиларидан бири Йишбибанув Довудни ўлдирмоқчи бўлди. Йишбибанув Рафа халқидан ▼▼ Рафа халқи — Исроил халқидан аввал Канъонда яшаган, гавдаси улкан, кучли жангчилари билан машҳур бўлган халқ (Қонунлар 2:10-11, 20-21, 3:11 га қаранг).
эди. У қўлида учи 750 мисқол ▼▼ 750 мисқол — ибронийча матнда 300 шақал, тахминан 3,4 килога тўғри келади.
келадиган бронза найза кўтарган, белига эса янги қилич боғлаб олганди. 17Зеруя ўғли Абушай ▼▼ Абушай — Довуднинг жияни, Йўабнинг акаси.
Довудни ҳимоя қилиб, ўша Филистни мағлуб қилиб ўлдирди. Шундан кейин Довуднинг одамлари унга: “Энди сиз биз билан бирга урушга бормайсиз, токи Исроилнинг чироғи ўчиб қолмасин”, деб айтишди. 18Шундан сўнг Гов шаҳрида Филистлар билан янгидан уруш бошланди. Хушалик Сибахай бу урушда Соф деган одамни ўлдирди. Соф Рафа халқидан эди. 19Кўп ўтмай Исроил лашкари билан Филистлар ўртасида Говда яна уруш бўлди. Ёвир ▼▼ Ёвир — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Ярўрагим. Унинг Ёвир деган шакли 2 Шоҳлар 21:18 дан олинган.
ўғли Элханон Гатлик ▼▼ Гат — Ўрта ер денгизи бўйида жойлашган бу шаҳар Филистларнинг бешта асосий шаҳридан бири эди.
Гўлиётнинг укасини ▼▼ Гўлиётнинг укаси — 1 Солномалар 20:5 дан олинган (яна 1 Шоҳлар 17:4-11, 40-54 га қаранг). Ибронийча матнда Гўлиёт.
ўлдирди. Элханон Байтлаҳмлик эди. Гўлиёт найзасининг сопи тўқувчининг дастгоҳи ходасидай келарди. 20Сўнгра яна Гат шаҳрида уруш бўлди. У ерда ҳам Рафа халқидан девдай бир одам бор эди. Унинг қўл–оёқлари олти бармоқли эди, ҳаммаси бўлиб йигирма тўртта бармоғи бор эди. 21Ўша одам Исроил лашкарини ҳақорат қилган эди, Йўнатан уни ўлдирди. Йўнатан Довуднинг акаси Шимонинг ўғли эди. 22Довуд ва унинг одамлари томонидан ўлдирилган ўша тўрталаси ҳам Гатлик бўлиб, Рафа халқидан эди.
Copyright information for
UznUzbC