2 Samuel 23
Довуднинг васияти
1Эссай ўғли Довуднинг сўзлари.Довудни Худо юксалтирган,Ёқубнинг Худоси мой суртиб, шоҳ қилган уни,
Довуд Исроилнинг суюкли қўшиқчиси бўлган.
Довуднинг охирги сўзлари қуйидагилардир:
2“Эгамнинг Руҳи мен орқали гапирди,
Тилимдан Унинг каломи тўкилди.
3Исроил халқининг Худоси мен орқали сўзлади,
Исроилнинг ишонган Қояси ▼
▼ Қоя — 22:2 изоҳига қаранг.
менга шундай деб айтди:«Инсонларни адолат билан бошқараётган,
Худодан қўрқиб шоҳлик қилаётган инсон
4Бамисоли тонг шафағидир,
Мусаффо тонгда нур сочаётган қуёш кабидир,
Нурлари ёмғирдан сўнг тупроқда майса ундирар.»
5Хонадоним Худо олдида шундай эмасми?!
Чунки У мен билан абадий бир аҳд тузган,
Бу аҳд ҳар томонлама ишончли, мустаҳкамдир.
Албатта ғолиб бўлишим учун, ҳар қандай тилагимга етишим учун,
У шак–шубҳасиз менга мадад беради.
6Шаккоклар улоқтирилажак тикан кабидир,
Чунки уларни қўл билан ушлаб бўлмас.
7Тикан йиғмоқчи бўлган киши
Темир асбоб ёки найзанинг сопидан фойдаланар.
Тиканларга ўт қўйиб, кулини кўкка совурар.”
Довуднинг “Уч қаҳрамон” ва “Ўттиз қаҳрамон” деган гуруҳларидаги баҳодир жангчилар
8Довудга хизмат қилган баҳодир жангчиларнинг исмлари қуйидагича: биринчиси — Хахмўн уруғидан Ёшувам ▼▼ Хахмўн…Ёшувам — ибронийча матнда бу исмларнинг бошқа вариантлари Тахкамон…Йўшабашат. Бу исмларнинг Хахмўн ва Ёшувам деган шакллари 1 Солномалар 11:11 дан олинган.
. У “Уч қаҳрамон”нинг ▼▼ “Уч қаҳрамон” — булар энг донгдор жангчилар гуруҳи эди. Улар машҳур “Ўттиз қаҳрамон” гуруҳининг махсус бир қисми бўлган.
сардори эди. У найзаси билан саккиз юз кишига ҳужум қилиб, ҳаммасини бир жангда ўлдирган эди ▼▼ У найзаси билан саккиз юз кишига ҳужум қилиб, ҳаммасини бир жангда ўлдирган эди — қадимий юнонча таржиманинг баъзи қўлёзмаларидан (яна 1 Солномалар 11:1 га қаранг). Ибронийча матнда У Эзлик Адино бўлиб, бир пайтнинг ўзида саккиз юз кишини ўлдирган эди.
. 9“Уч қаҳрамон”дан иккинчиси Охўва уруғидан Дўдў ўғли Элазар эди. У жанг қилиш учун тўпланган Филистларни Довуд билан бирга мағлуб қилган эди. Исроил лашкари у пайтда чекинган эди. 10Лекин Элазар жойида тураверди, чекинмади. Қўли толиқиб, увушиб қолгунча Филистларни ўлдирди. Ўша куни Эгамиз уни улуғ зафарга эриштирди. Сўнгра Исроил лашкари фақат ҳалок бўлганларни талон–тарож қилиш учун Элазарнинг орқасидан борди. 11“Уч қаҳрамон”дан учинчиси Харорлик Агей ўғли Шаммох эди. Филистлар Лехидаги бир ясмиқзор ▼▼ ясмиқ — дуккаклилар оиласига мансуб ўсимлик дони.
ёнига йиғилиб келганда, Исроил лашкари уларнинг олдига тушиб қочишган эди. 12Лекин Шаммох ясмиқзорнинг ўртасида туриб олиб, ўша ерни ҳимоя қилди ва Филистларни тор–мор қилди. Шу тариқа, Эгамиз уни ҳам улуғ зафарга эриштирди. 13Ўрим–йиғим пайтида ўша учаласи (улар “Ўттиз қаҳрамон” ▼▼ “Ўттиз қаҳрамон” — машҳурликда иккинчи ўринда турган жангчилар гуруҳи.
гуруҳи таркибига кирар эдилар) ▼▼ …ўша учаласи (улар “Ўттиз қаҳрамон” гуруҳи таркибига кирар эдилар)… — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси …ўттизтадан учтаси…. Баъзилар, матнда “Уч қаҳрамон”дан бошқа учта жангчига ишора қилинади, деб тушунадилар. Лекин шу бобдаги 17–оятнинг иккинчи қисмида берилган хулосада, 8-17–оятларда ўша учта жангчи тўғрисида сўз кетяпти, деган фикр айтилади.
Довуднинг ёнига — Адуллам ғорига кетдилар ▼▼ …Адуллам ғорига кетдилар — Довуд Шоулнинг таъқибидан қочиб юрган пайтда бу воқеа юз берган бўлиши мумкин (1 Шоҳлар 22:1-6 га қаранг).
. Рафа водийсида ▼▼ Рафа водийси — Қуддусдан бир неча километр жануби–ғарбда жойлашган.
Филистлар лашкари қароргоҳ қурган эди. 14Бу пайтда Довуд ўзининг адирдаги қароргоҳида эди. Битта Филист қўнолғаси эса Байтлаҳмда жойлашган эди. 15Довуд ҳасрат билан: — Қанийди бирортаси Байтлаҳм дарвозасининг ёнидаги қудуқдан менга сув олиб келиб берса! — деди. 16Ўша учта қаҳрамон Филистлар қароргоҳини ёриб ўтишди–да, Байтлаҳмдаги дарвозанинг ёнидаги қудуқдан сув тортиб, Довудга олиб келишди. Лекин Довуд сувни ичмай, ерга тўкиб, Эгамизга бағишлади. 17— Эй Эгам! — деб хитоб қилди. — Бундай қилишдан мени Ўзинг асра! Шу йигитларнинг қонини ичайми? Ахир, улар жонини хавф–хатарга қўйиб, сув олиб келгани боришди–ку! Шунинг учун ҳам Довуд сувни ичишни истамади. “Уч қаҳрамон” ана шундай жасурлик кўрсатишган эди. 18Йўабнинг акаси Абушай “Ўттиз ▼▼ Ўттиз — баъзи иброний қўлёзмаларидан ва қадимий сурёнийча таржимадан. Ибронийча матнда Уч. “Уч” ва “ўттиз” сўзлари ибронийчада деярли бир хил ёзилади. Шу бобнинг 19–оятида ҳам бор.
қаҳрамон”нинг сардори эди. Абушай найзаси билан уч юз кишини ўлдирди. Шу тариқа у “Уч қаҳрамон” сингари донг таратди. 19У “Ўттиз қаҳрамон”дан ҳам машҳур эди, уларнинг йўлбошчиси бўлди. Лекин “Уч қаҳрамон”дан бири ҳисобланмасди. 20Яна Кабзил шаҳридан Ёҳайидо ўғли Бинаё деган жасур бир жангчи бор эди. У ажойиб ишлар қилди, Мўаблик икки довюрак одамни ▼▼ Мўаблик икки довюрак одам — ёки Мўабдаги иккита улкан шер ёхуд Мўаблик Ориёлнинг икки ўғли.
ўлдирди. Қор ёққан кунда бир хандаққа тушиб, шерни ўлдирди. 21Яна девдай бир Мисрликни ҳам ўлдирди. Мисрликнинг қўлида найзаси бор эди. Бинаё унинг устига таёқ билан бостириб борди. Найзани Мисрликнинг қўлидан тортиб олди–да, ўша найза билан уни ўлдирди. 22Бинаёнинг қилган ишлари ана шулардир. Шу тариқа, Бинаё “Уч қаҳрамон” каби донг таратди. 23У “Ўттиз қаҳрамон” орасида шуҳрат топди, лекин “Уч қаҳрамон”дан бири ҳисобланмасди. Довуд уни қўриқчилар сардори қилиб тайинлади. 24Қуйидагилар ҳам “Ўттиз қаҳрамон”дан эдилар:Йўабнинг укаси Осойил,Байтлаҳм шаҳридан Дўдў ўғли Элханон,
25Харўд шаҳридан Шаммох ва Элихо,
26Палат шаҳридан Халез,
Тахува шаҳридан Ихеш ўғли Эро,
27Онотўт шаҳридан Абуазар,
Хуша шаҳридан Сибахай ▼
▼ Сибахай — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Мавуннай. Унинг Сибахай деган шакли 1 Солномалар 11:29 дан олинган.
,28Охўва уруғидан Залмон,
Натуфо шаҳридан Махрай,
29Натуфо шаҳридан Банах ўғли Халед ▼
▼ Халед — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Халев. Унинг Халед деган шакли 1 Солномалар 11:30 дан олинган.
,Бенямин наслидан Гиволик Рибай ўғли Этхай,
30Пиратон шаҳридан Бинаё,
Гаш сойликларидан Хурай ▼
▼ Хурай — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Хидой. Унинг Хурай деган шакли 1 Солномалар 11:32 дан олинган.
,31Байт–Араба шаҳридан Абуалвон,
Бохурим шаҳридан Озмобит,
32– 33Шалбим шаҳридан Элияхба,
Ёшоннинг ўғиллари,
Харор шаҳридан Шахей ўғли Йўнатан ▼
▼ …Харор шаҳридан Шахей ўғли Йўнатан… — ибронийча матнда …Йўнатан, Харор шаҳридан Шаммох…. “Харор шаҳридан Шахей ўғли Йўнатан” деган ибора 1 Солномалар 11:34 дан олинган. Қадимий юнонча таржиманинг баъзи қўлёзмаларида Харор шаҳридан Шаммох ўғли Йўнатан.
,Харорлик Шорор ўғли Охиём,
34Махо шаҳридан Ахазбай ўғли Элифалет,
Гилох шаҳридан Охитофел ўғли Элиём,
35Кармил шаҳридан Хазро,
Оров шаҳридан Парай,
36Зўво шаҳридан Натан ўғли Йихал,
Гад қабиласидан Баних,
37Оммон халқидан Зилах,
Барўт шаҳридан Зеруя ўғли Йўабнинг қуролбардори Нахрай,
38Йитар уруғидан Эро ва Горив,
39Хет халқидан Уриё.
Ҳаммаси бўлиб ўттиз етти киши эди.
Copyright information for
UznUzbC