2 Samuel 7
Худо Довудга сўз беради
1Шоҳ Довуд ўз саройида яшар эди, Эгамиз эса уни тўрт тарафдаги ғанимларидан омон сақларди. 2Шоҳ бир куни Натан пайғамбарга деди: — Қаранг, мен садр ёғочидан қурилган уйда яшаяпман, Худонинг Сандиғи эса чодирда турибди. 3— Кўнглингда нима бўлса, шуни қилавер, Эгам сен билан, — деди Натан. 4Ўша куни кечаси Натанга Эгамизнинг сўзи аён бўлди: 5“Қулим Довуднинг олдига боргин–да, унга шу гапларни етказ: «Эгам шундай айтмоқда: истиқомат қилишим учун уйни Менга сен қурмайсан. 6Исроил халқини Мисрдан олиб чиққанимдан то шу кунгача бирор уйда яшаган эмасман. У ердан–бу ерга кўчиб юрдим, чодирда маскан қилдим. 7Мен ҳеч қачон Исроил халқининг раҳнамоларига шикоят қилмадим. Уларнинг зиммасига халқимга чўпонлик қилиш вазифасини юклаган бўлсам–да, ҳеч қачон уларнинг бирортасига: ‘Нима учун Менга садр дарахти ёғочидан уй қуриб бермадингизлар?’ деб айтмадим.»8Энди қулим Довудга айт: «Сарвари Олам шундай демоқда: Мен сени яйловлардаги қўй суруви орасидан танлаб олиб, халқим Исроилга ҳукмдор қилдим. 9Қаерга борсанг, сен билан бўлдим, ҳужум қилганингда, ҳамма ғанимларингни йўқ қилдим. Энди сенинг номингни оламдаги улуғ одамларнинг номи сингари машҳур қиламан. 10– 11Халқим Исроилга илк ҳакамларни тайинлаганимдан буён виждонсиз одамлар бу халқимни эзиб келдилар. Энди халқим Исроил учун бир юрт тайин этиб, уларни ўша ерга ўтқазаман. Улар ўз юртида истиқомат қилишади, бошқа беҳаловат бўлишмайди. Сени ҳамма ғанимларингдан тинч–омон сақлайман. Мен, Эганг, сен учун бир хонадон ▼
▼ хонадон — ибронийча матнда уй, бу ўринда абадий давом этадиган шоҳ сулоласига ишора қилади. Шу бобнинг 5–оятидаги ибронийча уй сўзи Худонинг уйига, яъни шоҳ Довуд Худога атаб қурмоқчи бўлган Маъбадга ишора қилади. Довуднинг мана шу истагига жавобан Худо уй сўзининг маъносига сўз ўйин қилиб, унга хонадон барпо қилишга, яъни сулола ато этишга ваъда беради.
яратаман, деб айтмоқдаман. 12Сен оламдан ўтиб, ота–боболаринг ёнига дафн қилинганингдан кейин ҳам, Мен ўғилларингдан бирини, пушти камарингдан бино бўлган фарзандингни шоҳ қилиб, унинг шоҳлигини мустаҳкамлайман. 13Менга атаб уйни у қуради. Мен эса унинг шоҳлик тахтини то абад мустаҳкам қиламан. 14Мен унга ота бўламан, у эса Менга ўғил бўлади. Агар гуноҳ қилса, ота ўғлини жазолагандай, Мен ҳам уни жазолайман. 15Сени шоҳ бўлсин деб, Шоулни марҳаматимдан маҳрум қилган эдим. Лекин ўғлингдан ҳеч қачон марҳаматимни дариғ тутмайман. 16Хонадонинг ва шоҳлигинг Менинг олдимда абадий туради, тахтинг то абад мустаҳкам бўлади.»”17Худо аён қилганларнинг ҳаммасини Натан Довудга айтди.
Довуднинг шукрона ибодати
18Шундан кейин шоҳ Довуд Эгамизнинг ҳузурида ўтириб ▼▼ …Эгамизнинг ҳузурида ўтириб… — Довуд Қуддусда Аҳд сандиғини қўйган махсус чодирда ўтирган бўлиши мумкин (6:16-17 га қаранг). Аҳд сандиғи Худо Ўз халқи орасида эканлигининг рамзи эди.
, шундай ибодат қилди:“Эй Эгам Раббий! Мен ким бўлибман, хонадоним нима бўлибдики, Сен мени бу қадар улуғладинг?! 19Бунинг устига, эй Эгам Раббий, Сен келажак замонда юз берадиган воқеалардан хабар бериб, бу қулингнинг хонадони учун кўп ваъда бердинг. Сенинг бу ваъдаларинг жамики инсонларга тегишли бўлсин ▼▼ Сенинг бу ваъдаларинг жамики инсонларга тегишли бўлсин… — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси Бу жамики инсоният учун қонундир….
, эй Эгам Раббий! 20Мен Сенга ортиқ нима дея олардим, Эгам Раббий! Ахир, бу қулингни биласан–ку. 21Берган ваъдангга, Ўз хоҳишингга мувофиқ, шундай улуғвор иш қилдинг ва бу қулингга аён этдинг.22Нақадар улуғворсан, эй Эгам Раббий! Сенга ўхшаган бошқа худо ҳақида ҳеч қачон эшитмаганмиз. Сенинг асло ўхшашинг йўқ, Сендан ўзга Худо йўқ! 23Халқинг Исроилга ўхшаши йўқ! Эй Худойим, бошқа қайси халқни Сен қулликдан халос қилиб, Ўзингнинг халқинг қилдинг?! Сен Ўз халқингни Мисрдан олиб чиқиб, бутун оламга шуҳратингни ёйдинг. Буюк ва ажойиб ишларинг орқали халқинг олдидан бегона халқлару худоларни қувдинг ▼
▼ Сен…бегона халқлару худоларни қувдинг — қадимий юнонча таржимадан (яна 1 Солномалар 17:21 га қаранг). Ибронийча матнда Сен Ўз халқингни Мисрдан, халқлар ва уларнинг худолари орасидан олиб чиқиб, бутун оламга шуҳратингни ёйдинг. Ўз юртингни деб халқингнинг олдида буюк ва ажойиб ишлар кўрсатдинг.
. 24Халқинг Исроилни то абад Ўзингнинг халқинг қилдинг. Эй Эгам, Сен уларнинг Худоси бўлдинг.25Эй Парвардигор Эгам! Бу қулингга ва унинг хонадонига қарата айтган сўзингда то абад тур, берган ваъдангни бажар, 26токи одамлар, Сарвари Олам — Исроил халқининг Худоси экан, деб номингни то абад мақтаб юрсинлар. Ҳа, қулинг Довуднинг хонадонини Ўзинг ҳар доим мустаҳкам қилгин. 27Эй Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам! Бу қулингга, сенинг хонадонингни барпо этаман, деб аён этгансан! Шу сабабдан бу қулинг Сенга шундай деб ибодат қилишга журъат этди.
28Эй Эгам Раббий! Сен Худосан, сўзларинг — ҳақ. Сен бу қулингга ана шундай эзгу нарсаларни ваъда қилгансан. 29Агар Ўзинг маъқул кўрсанг, бу қулингнинг хонадонига марҳамат қилгин, токи Сенинг ҳузурингда то абад турсин. Сен сўз бергансан, эй Эгам Раббий! Сенинг марҳаматинг туфайли бу қулингнинг хонадони то абад марҳаматга сазовор бўлғай.”
Copyright information for
UznUzbC