2 Samuel 8
Довуднинг зафарлари
1Бирмунча вақт ўтгач, Довуд яна Филистларга ҳужум қилиб, уларни мағлуб қилди, шу тариқа юртни уларнинг ҳукмронлигидан озод этди ▼▼ …уларни мағлуб қилди, шу тариқа юртни уларнинг ҳукмронлигидан озод этди — ёки …уларни мағлуб қилди ва Матех–Оммоҳ шаҳрини Филистлардан тортиб олди.
. 2Сўнг Мўаб халқини ҳам мағлуб қилди. Асирларни ерга қатор қилиб ётқизиб, қаторни арқон билан ўлчай бошлади. Бир ўлчаб, тирик қолдирди, икки ўлчаб ўлдирди. Шундай қилиб, Мўаб халқининг тирик қолганлари Довудга қул бўлиб, ўлпон тўлайдиган бўлишди. 3Зўво ▼▼ Зўво — бу юрт Дамашқдан шимолда жойлашган эди.
шоҳи Ҳададзар ўз шоҳлигини бошқатдан ўрнатмоқчи бўлиб, Фурот дарёси бўйларига юриш қилган эди. Довуд уни ҳам тор–мор қилди. Ҳададзар Рехоб деганнинг ўғли эди. 4Довуд Ҳададзарнинг 1700 нафар отлиқ, 20.000 нафар пиёда сипоҳини асирга олди. Ўзининг 100 та жанг араваси учун керакли отларни қолдириб, бошқа ҳамма отларни майиб қилди. 5Дамашқдаги Орам халқи Зўво шоҳи Ҳададзарга ёрдамга келган эди, Довуд улардан 22.000 кишини ўлдирди. 6Сўнг Дамашқдаги Орам халқининг шаҳарларига ўзининг қўнолғаларини жойлаштирди. Орам халқи ҳам Довудга қарам бўлиб, ўлпон тўлайдиган бўлди. Шундай қилиб, Довуд қаерга бормасин, Эгамиз уни зафарга эриштирди. 7Довуд Ҳададзарнинг аъёнлари кўтариб юрадиган олтин қалқонларни қўлга киритиб, Қуддусга келтирди. 8Яна Ҳададзарнинг қўли остидаги Тивхат ▼▼ Тивхат — ибронийча матнда бу номнинг бошқа варианти Бетах. Унинг Тивхат деган шакли 1 Солномалар 18:8 дан олинган.
ва Барўтай шаҳарларидан кўп бронза олиб келди. 9Хомат ▼▼ Хомат — бу юрт Зўво юртидан шимолда жойлашган эди.
шоҳи Тўах “Довуд Ҳададзарнинг бутун лашкарини мағлуб қилибди”, деб эшитиб қолди. 10Тўах шоҳ Довуднинг ҳузурига ўғли Ёрамни юбориб, уни қутлади, жангда Ҳададзардан ғолиб келгани учун Довудни олқишлади. Тўах Ҳададзар билан узоқ вақтдан бери уришиб келарди. Ёрам Довудга олтин, кумуш, бронза идишларни ҳадя қилиб олиб келди. 11Шоҳ Довуд бу инъомларни босиб олган юртлардан келтирган олтину кумушлар билан бирга Эгамизга назр қилди. 12Булар Эдом, Мўаб, Оммон юртларидан, Филист ва Омолек халқларидан олиб келинган, Зўво шоҳи Ҳададзардан олинган ўлжалар эди. 13Довуд Туз водийсида ▼▼ Туз водийси — Ўлик денгизнинг жанубидаги ўлка.
Эдом ▼▼ Эдом…13…Эдом — баъзи иброний қўлёзмаларидан, қадимий юнонча ва сурёнийча таржималардан (яна 1 Солномалар 18:11-12 га қаранг). Ибронийча матнда Орам…13…Орам. Эдом юрти Ўлик денгизнинг жанубида жойлашган эди.
халқидан 18.000 кишини ҳалок қилиб қайтгандан сўнг, янада донг таратди. 14Эдом юртининг ҳамма ерига ўз қўнолғаларини жойлаштирди. Эдом халқи Довудга қарам бўлди. Довуд қаерга бормасин, Эгамиз уни зафарга эриштирди. 15Довуд бутун Исроилда шоҳлик қилар экан, халқини одиллик билан бошқарарди. 16Зеруя ўғли Йўаб — лашкарбоши, Охилуд ўғли Ёҳушафат — мушовир ▼▼ мушовир — луғавий маъноси маслаҳатчи. Бу ўринда хабарчи. У шоҳлик ичидаги ва халқ орасидаги хабарни шоҳга, шоҳнинг фармонларини халққа етказиб турган.
эди. 17Охитоб ўғли Зодўх билан Абуатар ўғли Охималек — руҳоний, Сараё мирза эди. 18Ёҳайидо ўғли Бинаё Харетлик ва Палатлик қўриқчиларнинг ▼▼ Харетлик ва Палатлик қўриқчилар — Довуд ёллаган бу муҳожир сипоҳлар шоҳнинг шахсий қўриқчилари бўлиб хизмат қилган.
бошлиғи эди. Довуднинг ўғиллари эса руҳоний ▼▼ руҳоний — ёки аъёнлар (1 Солномалар 8:17 га қаранг).
эдилар.
Copyright information for
UznUzbC