Мазкур мактуб муаллифи Исо Масиҳнинг шогирди Юҳаннодир. Юҳанно бу мактубини имонлилар жамоатининг етакчиси Гаюсга йўллаган.

Мазкур мактубда муаллиф имонли биродарларини бир–бирларига нисбатан меҳр–оқибатли бўлишга ундайди. Юҳанно Гаюснинг жамоатидан олган хабарга кўра, Диотрефес исмли бетавфиқ бир одам жамоат бошқарувини ўз зиммасига олиб, Юҳанно юборган муаллимларни қабул қилмаган экан. Уларга меҳмондўстлик кўрсатган биродарларни эса жамоатдан қувиб чиқарган экан. Юҳанно Диотрефеснинг бу қилмишларини қоралайди, Гаюсни эса мақтаб, сафардаги муаллимларга кўрсатган меҳмондўстлиги учун унга ўз миннатдорчилигини билдиради.

Юҳаннонинг учинчи мактуби жуда қисқа бўлгани учун бобларга бўлинмаган.

‏ 3 John

Дуойи салом

1Чин кўнгилдан яхши кўрадиган азиз биродарим Гаюсга мен — оқсоқолдан
оқсоқол — яъни ҳаворий Юҳанно.
салом!

2Азиз дўстим, ҳамма ишларингга Худодан ривож тилайман. Тананг, руҳинг сингари, соғ–саломат бўлсин.

Гаюснинг мақтовга лойиқ меҳмондўстлиги

3Ҳар сафар биродарларимиз келиб, сенинг ҳақиқатга содиқ қолганингни ва ҳақиқат бўйича яшаётганингни айтишганда, мен ғоят хурсанд бўламан. 4Мен учун фарзандларимнинг
фарзандларим — Юҳаннонинг ўз фарзандлари эмас. Юҳанно уларнинг руҳий йўлбошчиси бўлиб, азиз имонлиларга шундай мурожаат қилган.
ҳақиқат бўйича яшаётганларини эшитишдан каттароқ хурсандчилик йўқ.

5Азиз дўстим, сен биродарларимизга, ҳатто ўзинг танимаганларга ҳам, доим садоқат билан ёрдам бериб келяпсан. 6Улар сенинг меҳрибонлигинг тўғрисида имонлилар жамоатига айтиб юришибди. Бу ишингни давом эттиравер, Худога муносиб тарзда сафардаги биродарларга ёрдам бер. 7Ахир, улар Масиҳ номи учун йўлга чиққанлар. Имонсизлардан
Имонсизлар — улардан Хушхабарни эшитадиган одамлар.
ҳеч қандай ёрдам олмасликка қарор қилганлар.
8Биз бундай одамларни қўллаб–қувватлашимиз керак, шунда ҳақиқатни эълон қилишда уларга ҳамкор бўламиз.

Диотрефес ва Демитрус

9Мен имонлилар жамоатига
имонлилар жамоати — Гаюс ва Диотрефес аъзо бўлган жамоат назарда тутилган бўлиши мумкин.
бир мактуб ёзган эдим. Аммо уларнинг ораларида ўзини катта тутаётган Диотрефес гапларимизга эътибор бермаяпти.
10Агар борсам, унинг қилмишларини фош этаман. У биз ҳақимизда ёмон гаплар тарқатиб, туҳмат қилиб юрибди. Бу билан ҳам кифояланмай, биродарларни қабул қилмаяпти, қабул қилмоқчи бўлганларга тўсқинлик қилиб, уларни ҳатто жамоатдан қувиб чиқаряпти.

11Азиз биродарим, сен ёмонликка эмас, яхшиликка тақлид қил. Яхшилик қилувчи одам Худодандир. Ёмонлик қилувчи эса Худони кўрмаган.

12Демитрус
Демитрус — Хушхабарни ёйиш мақсадида сафарга чиққан, ушбу мактубни Гаюсга олиб бораётган одам бўлиши мумкин.
ҳақида эса ҳамма яхши гапирмоқда, унинг ҳаётида ва таълимотида акс этган ҳақиқатнинг ўзи ҳам у томондадир. Биз ҳам у ҳақда яхши фикрдамиз, гапимиз тўғри эканлигини ўзинг биласан.

Хайрлашув

13Сенга айтадиган гапим кўп, аммо уларни сиёҳ билан қоғозга ёзишни истамадим. 14Ундан кўра, яқин орада ўзинг билан юзма–юз кўришиб гаплашаман деган умиддаман. 15Тинч–омон бўлгин. Дўстларимиз сенга салом йўллаяптилар. У ердаги дўстларимга ҳам номма–ном салом айтиб қўй.
Copyright information for UznUzbC