‏ Daniel 1

Дониёр ва унинг дўстлари бошидан ўтган воқеалар

(1:1-6:28)

Ўспиринлар шоҳ Навухадназар саройида

1Яҳудо
Яҳудо — Яҳудо қабиласи Исроилнинг жанубий қисмидаги энг катта қабила эди. Шоҳ Сулаймон вафотидан кейин шимолдаги ўнта қабила жанубдаги Яҳудо ва Бенямин қабилаларидан ажралиб чиқди (3 Шоҳлар 11:26-12:24 га қаранг). Яҳудо ва Бенямин қабилалари жанубий шоҳлик деб аталадиган бўлди. Жанубий шоҳликнинг пойтахти Қуддус бўлиб қолаверди, уларнинг ўз ҳукмдорлари бор эди. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ЯҲУДО сўзига қаранг.
шоҳи Ёҳайиқим ҳукмронлигининг учинчи йилида
Яҳудо шоҳи Ёҳайиқим ҳукмронлигининг учинчи йили — милоддан олдинги 605 йил.
Бобил шоҳи Навухадназар Қуддусга қўшин тортиб келиб, шаҳарни қамал қилди.
2Раббий Ёҳайиқимни Навухадназарнинг қўлига берди
Раббий Ёҳайиқимни Навухадназарнинг қўлига берди — Ёҳайиқим уч йил давомида Навухадназарга қарам бўлди. Охири, у Навухадназарга қарши исён кўтарди. Ёҳайиқим Қуддусда вафот этган бўлиши мумкин (4 Шоҳлар 24:1-6 га қаранг). Шундан кейин унинг ўғли Ёҳайихин Яҳудо тахтига ўтирди. Навухадназар уни милоддан олдинги 597 йилда Бобилга асир қилиб олиб кетди (4 Шоҳлар 24:8-15 га қаранг).
. Навухадназар Худонинг уйидаги айрим идишларни ўлжа қилиб, Бобил
Бобил — ибронийча матнда Шинар, Месопотамиядаги, яъни Дажла ва Фурот дарёлари орасида жойлашган ерлардаги бир ҳудуднинг қадимги номи. Бобил шоҳлиги дастлаб шу ерда барпо бўлиб, кейинчалик кўп ерларни эгаллаган буюк шоҳлик бўлган.
юртига олиб борди–да, идишларни ўз худосининг уйидаги хазинага жойлаштирди.

3У саройнинг бош мулозими
мулозим — қадимда сарой хизматида бўлган киши (шу бобнинг 7, 8, 9, 10, 11, 18–оятларида ҳам бор). Мулозим ҳукмдорнинг ёки саройдаги юқори лавозимдаги амалдорнинг фармонларини, топшириқларини бажарган ва уларнинг номидан иш юритиш ҳуқуқига эга бўлган. Бу ўриндаги ибронийча сўз бичилган эркакка нисбатан ҳам ишлатилган. Ҳукмдорнинг хонадонидаги аёллар билан кўп мулоқот қилиш зарурати бўлгани учун бу мулозимлар кўпинча бичиб қўйилар эди.
Ашнапазга шундай буйруқ берган эди: “Исроил халқидан олинган асирлардан шоҳ ва зодагонларнинг оилаларига мансуб бўлган
4йигитларни олиб кел. Улар ёш, жисмонан соғлом, хушқомат, зеҳни ўткир, қобилиятли, фаросатли, хуллас, шоҳ саройида хизмат қилишга лаёқатли бўлишсин. Сен уларга бобил тилини
бобил тили — ибронийча матнда халдей тили, ўша вақтда Бобил юрти Халдейлар юрти деб ҳам аталарди.
ва адабиётини ўргатишинг керак.
5Ҳар кунги егулик билан шароб уларга менинг дастурхонимдан берилсин. Улар уч йил таълим олишгач, менинг ҳузуримда ҳозир бўлишлари лозим.”

6Танланганларнинг орасида Яҳудо қабиласидан бўлган Дониёр, Ханониё, Мишаил ва Озариё исмли ўспиринлар бор эди. 7Бош мулозим уларнинг исмларини ўзгартириб, Дониёрни — Белташазар, Ханониёни — Шадрах, Мишаилни — Мешах, Озариёни эса Абеднаху деб атади.

8Дониёр шоҳона егулик ва шаробдан булғанишни хоҳламади
Дониёр шоҳона егулик ва шаробдан булғанишни хоҳламади… — қадимги пайтларда одамлар ўз худоларига қурбонлик қилинган ҳайвоннинг гўштини тановул қилишарди, шароб ҳам мана шу қурбонликка қўшиб назр қилинарди. Эҳтимол, шоҳ дастурхонидаги баъзи бир егуликлар, Мусо қонунига кўра, ҳаром ҳисоблангандир (Левилар 11:1-47 га қаранг). Мана шу сабабларга кўра, Дониёр шоҳона егуликларни рад этган.
. Бу таомлардан у воз кечмоққа аҳд қилиб, бош мулозимдан бунинг учун ижозат сўради.
9Худонинг иродаси билан Дониёр бош мулозимнинг мурувватию илтифотига сазовор бўлган эди. 10Аммо бош мулозим Дониёрнинг таклифини эшитиб лол қолди ва деди: “Йўқ, егулик билан ичимликларни сизларга
сизлар — яъни Дониёр ва унинг дўстлари Шадрах, Мешах ва Абеднаху. Дониёрнинг дўстлари ҳам, Дониёр билан бир қаторда, шоҳона егуликдан воз кечганлари кўриниб турибди.
шоҳ ҳазратларининг ўзлари белгилаганлар. Ҳазратимнинг буйруқларидан бош тортишдан қўрқаман. Борди–ю, кўринишларинг тенгдошларингникидан ёмонроқ бўлса, менинг жонимни хавф остига қўйган бўласизлар.”

11Кейин Дониёр бу масала хусусида бош мулозим тайинлаган соқчи билан гаплашди, чунки бу соқчи Дониёр ва унинг уч оғайниси учун масъул бир одам эди. У соқчига шундай деди: 12“Илтимос, қулларингизни ўн кун давомида синаб кўринг. Бизга егани сабзавот, ичгани сув беринг. 13Кейин эса бизни шоҳона егуликни еган йигитлар билан солиштириб кўринг, сўнг билганингизни қилаверинг.”

14Соқчи рози бўлиб, уларни ўн кун давомида сабзавотлар билан боқди. 15Ўн кун ўтгач, уларнинг гавдалари тўлишиб, шоҳона егулик еган бошқа йигитлардан анча кўркам бўлди. 16Шундай қилиб, соқчи уларнинг шоҳона егуликлари ва шаробини ўзига олиб қолиб, уларга фақат сабзавотлар берадиган бўлди.

17Худо бу тўртта йигитга адабиёт ва фалсафанинг ҳар соҳасини фаҳмламоқ учун билим ва истеъдод берган эди. Бундан ташқари, Дониёр турли хил ваҳий ва тушларни таъбирлаш қобилиятига эга эди.

18Шоҳ белгилаган муддат тугагач, бош мулозим ҳамма йигитларни Навухадназар ҳузурига олиб борди. 19Шоҳ уларнинг ҳар бири билан суҳбатлашди. Улар орасида ҳеч ким Дониёр, Ханониё, Мишаил ва Озариёга тенг кела олмасди. Шунинг учун шоҳ уларни ўз саройида олиб қолди. 20Шоҳ қандай савол бермасин ва қандай жумбоқни ечишни сўрамасин, уларнинг билими ва донолиги бутун шоҳликдаги фолбину мунажжимларникидан ўн баробар зиёда эди. 21Дониёр саройда шоҳ Куруш ҳукмронлигининг биринчи йилигача
шоҳ Куруш ҳукмронлигининг биринчи йили — милоддан олдинги 538 йил. Мидия ва Форс лашкарлари шоҳ Куруш бошчилигида Бобил шаҳрини милоддан олдинги 539 йилда босиб олган эдилар. Шоҳ Куруш милоддан олдинги 530 йилгача Бобилда ҳукмронлик қилди. У Кир исми билан ҳам танилган.
хизмат қилди.
Copyright information for UznUzbC