Daniel 10
Дониёрнинг фаришта ҳақидаги ваҳийси
1Форс шоҳи Куруш ҳукмронлигининг учинчи йилида ▼▼ Куруш ҳукмронлигининг учинчи йили — милоддан олдинги 536 йил (1:21 изоҳига қаранг).
, Белташазар деб аталган Дониёрга ▼▼ Белташазар деб аталган Дониёр — 1:7 га қаранг.
Худодан бир хабар келган эди. Келажакда албатта содир бўладиган кучли тўқнашувга оид бўлган бу ▼▼ Келажакда албатта содир бўладиган кучли тўқнашувга оид бўлган бу… — ёки Хабар тўғри эди, аммо уни тушуниш жуда қийин эди. Бу….
хабарнинг маъноси Дониёрга ваҳий орқали аён бўлди. 2Дониёр шундай деб ёзди:“Ўша пайтда мен уч ҳафта азадордай юрдим. 3Уч ҳафта давомида ҳеч қандай тансиқ таом емадим, гўшт билан шаробни оғзимга олмадим, ювиниб–таранмадим. 4Биринчи ойнинг ▼▼ биринчи ой — иброний календарининг Нисон ойи назарда тутилган (Нисон ойи Абиб ойи деб ҳам аталади). Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан мартнинг ўртасидан бошланади.
йигирма тўртинчи кунида буюк Дажла дарёсининг бўйида турганимда, 5мен бировни кўрдим. Унинг эгнида зиғир толасидан тўқилган либос, белида соф тилладан ясалган камар ▼▼ соф тилладан ясалган камар — ёки Уфаздан келтирилган тилладан ясалган камар. Уфаз деган жой ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
бор эди. 6Унинг танаси қимматбаҳо тошдай ярқираб турар эди. Юзи яшиндай порлаб, кўзлари машъаладай ёниб турар эди. Оёқ–қўллари ялтироқ мисдай товланиб, овози бутун бир оломон овозидай янграр эди. 7Ваҳийни фақат мен кўрдим. Ёнимдагилар ваҳийни кўрмаган бўлсалар ҳам, ваҳимага тушдилар. Улар тумтарақай бўлиб ҳар ёққа яшириниб олдилар. 8Мен бир ўзим қолдим. Ўша ажойиб ваҳийни кўраётганимда қувватсизланиб, афт–ангорим таниб бўлмайдиган даражада ўзгариб кетганини сездим. Мадорим қолмаган эди. 9Мен фариштанинг овозини эшитганимда ҳушимдан кетиб, юз тубан ерда чўзилиб қолдим. 10Сўнг эса кимнингдир бир қўли менга тегиб, мени кафт ва тиззаларимга турғизиб қўйди. 11Ўша фаришта менга: — Эй Дониёр, сен Худонинг суюкли бандасисан, — деди. — Қани, тур! Сенга айтадиган гапларимга қулоқ сол, чунки мен сенинг олдингга юборилганман. У шу гапларини менга айтаётганда, мен қалтираб ўрнимдан турдим. 12— Дониёр, қўрқма! — деди у менга. — Сен ҳаёт лаззатларидан воз кечиб, хабар хусусида мулоҳаза юритишни бошлаган кунингдаёқ, илтижоларинг ижобат бўлган эди. Илтижоларингга биноан, мен олдингга келдим. 13Аммо Форс шоҳлигини ҳимоя қилувчи фаришта йигирма бир кун давомида менга қаршилик кўрсатди. Мен у билан жанг қилиб ҳаяллаб қолганим учун ▼▼ Мен у билан жанг қилиб ҳаяллаб қолганим учун… — ибронийча матнда Мен Форс шоҳлари билан курашиб ҳаяллаб қолганим учун…, оятнинг биринчи қисмида ва шу бобнинг 20-21–оятларида айтиб ўтилган ҳимоя қилувчи фаришта билан бўлган тўқнашув назарда тутилган бўлиши мумкин.
, бош фаришталардан бири бўлган Микойил менга ёрдамга келди. 14Мен сенга келажакда халқинг бошига тушадиган нарсаларни тушунтириш учун келдим. Бу ваҳий ўша кунларга оиддир. 15У шу сўзларни гапираётганда, мен лом–мим дея олмай, бошимни эгиб турар эдим. 16Сўнг одам қиёфасидаги бошқа бирови ▼▼ одам қиёфасидаги бошқа бирови — ибронийча матнда одамга ўхшаган биттаси. Шу оятда ва 18–оятда айтилиб ўтилган бу кимса 5-6–оятлардаги зотми ёки бошқами — аниқ эмас.
лабларимга қўл теккизди. Мен оғзимни жуфтлаб, олдимда турганга дедим: — Ҳазратим, бу ваҳий юрак–бағримни эзиб юборди, мадорим қуриди. 17Мендай бир қул қандай қилиб ҳазратим билан гаплаша олади? Ҳолдан тойганман, базўр нафас оляпман. 18У яна бир бор менга қўлини теккизиб, менга куч ато этди. 19Мен биринчи кўрган бошқа бирови ▼▼ Мен биринчи кўрган бошқа бирови… — ибронийча матнда У…. Бу оятда 5-6–оятларда айтиб ўтилган зот назарда тутилган бўлиши мумкин.
шундай деди: — Эй Худонинг суюкли бандаси, қўрқма! Тинчлан! Дадил бўл! У менга гапираётганда, дадилланиб дедим: — Ҳазратим, сиз менга далда бердингиз, энди гапираверинг. 20– 21— Сенинг олдингга нима учун келганимни биласанми ўзи? — деб сўради у. — Мен сенга Ҳақиқат китобида ёзилган нарсаларни айтиб бермоқчиман. Бундан сўнг мен қайтиб, Форс шоҳлигини ҳимоя қилувчи фариштага қарши урушга чиқаман. Кейин Юнон шоҳлигини ҳимоя қилувчи фаришта билан жанг қиламан. Бу тўқнашувда Исроилни ҳимоя қилувчи Микойил фариштадан бошқа ёрдамчим йўқ.
Copyright information for
UznUzbC