‏ Daniel 3

Навухадназар ясаттирган олтин ҳайкал

1Шоҳ Навухадназар соф олтиндан улкан бир ҳайкал ясаттирди. Баландлиги олтмиш тирсак, эни эса олти тирсак
Баландлиги олтмиш тирсак, эни эса олти тирсак… — баландлиги тахминан 27 метрга, эни эса тахминан 3 метрга тўғри келади.
бўлган бу ҳайкал Бобил вилоятидаги Дурах текислигида
Дурах текислиги — бу текисликнинг қаерда жойлашгани аниқ маълум эмас.
ўрнатилди.
2Сўнг қўли остидаги барча ноиблар, ҳокимлар, беклар, аъёнлар, хазинабонлар, қозилар, маъмурлар ва вилоятларнинг амалдорларини чақиртириб, ўрнатган ҳайкалнинг очилишида қатнашишларини буюрди. 3Бу барча амалдорлар
Бу барча амалдорлар… — орамийча матнда Ноиблар, маъмурлар, ҳокимлар, маслаҳатчилар, хазинабонлар, қонуншунослар, қозилар ва вилоят амалдорлари….
шоҳ Навухадназар ўрнатган ҳайкалнинг очилишига йиғилганларида,
4жарчи баланд овозда шундай эълон қилди: “Эй барча халқлар, элатлар ва уруғлар! 5Ҳозир созандаларимиз карнай, най, лира, чанг, арфа, доира ва бошқа чолғу асбобларини чаладилар, сизлар эса мук тушиб шоҳ Навухадназар ўрнатган олтин ҳайкалга сажда қиласизлар. 6Кимки мук тушиб сажда қилмаса, ўша заҳотиёқ оловли чуқурликка ташланади.” 7Чолғу асбобларининг
Чолғу асбоблари — орамийча матнда Карнай, най, лира, чанг, арфа, доира ва бошқа чолғу асбоблари…. Орамийча матнда шу бобнинг 10, 15–оятларида ушбу асбобларнинг тўлиқ рўйхати такроран берилган.
садоларини эшитгач, барча халқлар, элатлар ва уруғлар мук тушиб, шоҳ Навухадназар ўрнатган ҳайкалга сажда қилдилар.

Дониёрнинг уч оғайниси итоатсизликда айбланади

8Яҳудийларни қоралаш ниятида юрган айрим Бобилликлар
Бобилликлар — орамийча матнда Халдейлар, ўша вақтда Бобилликлар шу ном билан ҳам аталарди.
учун қулай бир вазият туғилган эди. Бундай фурсатни бой бермаслик учун
9улар шоҳ Навухадназарга шундай дедилар: “Шоҳ ҳазратларининг умри боқий бўлсин! 10Эй шоҳ ҳазратлари, сиз берган амрингизга биноан чолғу асбобларининг садоларини эшитган ҳар бир одам мук тушиб олтин ҳайкалга сажда қилиши керак эди, шундай эмасми? 11Сиз, амримга итоат қилмаган ҳар қандай киши оловли чуқурликка ташланади, деб айтган эдингиз. 12Аммо айрим яҳудийлар, хусусан, сиз Бобил вилоятига ҳоким қилиб тайинлаган Шадрах, Мешах ва Абеднаху шоҳ ҳазратларининг амрига бўйсунмадилар. Бу одамлар худоларингизга сиғинмайдилар, улар ҳатто сиз ўрнатган олтин ҳайкалга сажда қилишни ҳам ўзларига эп кўрмадилар.”

13Бу хабардан ғазабланиб кетган Навухадназар Шадрах, Мешах ва Абеднахуни ўз ҳузурига келтиришни буюрди. Улар шоҳ ҳузурига келтирилганда, 14Навухадназар уларга деди:

— Шадрах, Мешах ва Абеднаху, сизлар менинг худоларимга сиғинмаганингиз ва мен ўрнатган олтин ҳайкалга сажда қилмаганингиз тўғрисида хабар топдим.
15Аммо мен сизларга лутф айлаб яна бир имконият бераман. Ҳозир чолғу асбобларининг садоларини эшитишингиз биланоқ, мук тушиб мен ўрнатган ҳайкалга сажда қиласизлар. Акс ҳолда, ўша заҳотиёқ оловли чуқурликка ташланасизлар. Шунда сизларни менинг қўлимдан биронта худо ҳам қутқара олмайди!

16Шадрах, Мешах ва Абеднаху шоҳга шундай жавоб беришди:

— Эй олампаноҳ, бу масалада биз ўзимизни оқламоқчи эмасмиз.
17Биз сиғинадиган Худо бизни оловли чуқурликдан ҳам, сизнинг қўлингиздан ҳам қутқаришга қодир. 18Аммо У бизни қутқармаган тақдирда ҳам, билиб қўйингки, эй шоҳ ҳазратлари, биз ҳеч қачон худоларингизга сиғинмаймиз, сиз ўрнатган олтин ҳайкалга ҳам сажда қилмаймиз.

Дониёрнинг уч оғайниси ўлимга маҳкум қилинади

19Шадрах, Мешах ва Абеднахунинг бундай жавоби Навухадназарнинг қонини қайнатди. Унинг афти–башараси буришиб кетди. У оловни одатдагидан етти баробар қаттиқроқ ёндиришни буюрди. 20Сўнг лашкари орасидаги энг кучли полвонларга Шадрах, Мешах ва Абеднахуни боғлаб, оловли чуқурликка ташлашни амр қилди. 21Полвонлар уларни боғлаб, устки кийими, иштони, бош кийими, хуллас, бутун уст–боши билан оловли чуқурликка ташладилар. 22Ғазабланган шоҳ қаттиқ олов ёндиришни буюргани учун, аланга авжига чиққан эди. Оловнинг тафти уч оғайнини чуқурликка ташлаётган полвонларни куйдириб юборди. 23Шадрах, Мешах ва Абеднаху эса боғланган ҳолда оловли чуқурликка йиқилдилар.

24Буни томоша қилиб турган шоҳ Навухадназар бирданига ўрнидан сапчиб турди–да, ҳайрат ичра маслаҳатчиларига:

— Чуқурликка биз учта боғланган одамни ташламаганмидик? — деб ҳайқириб юборди.

— Худди шундай, шоҳ ҳазратлари, — деб жавоб берди улар.

25— Воажабо! Аланганинг ўртасида боғланмаган тўртта одам юрибди–ку, — деди шоҳ. — Уларнинг бирортасига ҳам зарар етмаган. Тўртинчи кимса худди илоҳий зотга
илоҳий зот — орамийча матндан сўзма–сўз таржимаси худолар ўғли ёки Худо ўғли. Бу ибора самода яшайдиган мавжудотларга, жумладан, фаришталарга нисбатан ишлатилган. Шу бобнинг 28–оятида мана шу кимса орамийча матнда фаришта деб айтилган.
ўхшайди–я!

Учала йигит озод қилиниб, юқори лавозимга кўтарилади

26Навухадназар чуқурликнинг оғзига бориб:

— Шадрах, Мешах ва Абеднаху, эй Худойи Таолонинг хизматкорлари, қани, чиқинглар! Олдимга келинглар! — деб бақирди.

Шадрах, Мешах ва Абеднаху аланга орасидан чиқишди.
27Барча ноиблар, ҳокимлар, беклар ва шоҳ аъёнлари Шадрах, Мешах ва Абеднахуни ўраб олиб, олов ўша одамларга ҳеч қандай зиён етказмаганлигини кўришди. Уларнинг на сочлари куйган, на устки кийимларига зарар етган, улардан ҳатто тутун ҳиди ҳам келмас эди.

28Навухадназар деди: “Шадрах, Мешах ва Абеднахунинг Худосига ҳамду санолар бўлсин! У Ўз фариштасини юбориб, Ўзига инонган қулларини халос қилди. Улар ўз Худосидан бошқа бўлган худоларга сиғинишдан кўра, ўлимни раво кўрдилар, шу боис шоҳнинг амрига ҳам бўйсунмадилар.

29Шунинг учун фармоним қуйидагичадир: Шадрах, Мешах ва Абеднахунинг Худосига шак келтирган ҳар бир одам қайси халқ, элат ёки уруққа мансуб бўлишидан қатъи назар, чопиб ташланади, унинг уйи эса вайрон қилинади. Зеро, бундай нажот берадиган бошқа худо йўқдир.”

30Кейин шоҳ Шадрах, Мешах ва Абеднахунинг мартабасини янада ошириб, уларни Бобил вилоятидаги юқори лавозимларга кўтарди.

Навухадназарнинг мактуби

31Шоҳ Навухадназар ер юзидаги барча халқлар, элатлар ва уруғларга қуйидаги хабарни юборди:

Хонадонингиздан барака аримасин!
32Худойи Таоло менга кўрсатган аломату мўъжизалари ҳақида сизларни хабардор қилмоқчиман.

33Нақадар буюкдир Унинг аломатлари!
Нақадар қудратли мўъжизалари!
Унинг шоҳлиги — мангу шоҳлик бўлар,
У абадий ҳукмронлик қилар.
Copyright information for UznUzbC