‏ Daniel 4

Навухадназарнинг дарахт ҳақидаги туши

1Мен, Навухадназар, ўз уйимда хотиржам, шоҳона саройимда роҳат–фароғатда яшаётган эдим. 2Аммо бир куни кечаси кўрган тушим юрагимга аллақандай ваҳима солди. Бу тушим мени даҳшатга туширган эди. 3Мен тушимнинг таъбирини билишни истаб, Бобилдаги ҳамма сарой маслаҳатчиларини ҳузуримга келтиришни буюрдим. 4Қаршимда ҳозир бўлган фолбин, мунажжим, афсунгар
афсунгар — орамийча матнда Халдейлар. 2:2 изоҳига қаранг.
ва раммоллар
раммоллар — 2:27 изоҳига қаранг.
тушимни эшитдилар–у, аммо уни таъбирлай олмадилар.
5Ниҳоят, Дониёр келди (унинг Белташазар деган исми
…унинг Белташазар деган исми… — 1:7 га қаранг.
мен сиғинадиган худонинг исми билан ҳамоҳангдир
…мен сиғинадиган худонинг исми билан ҳамоҳангдир — Бобилнинг бош худоси исми Бэл эди (Мардух исми билан ҳам танилган).
). Дониёр муқаддас худоларнинг руҳи
худоларнинг руҳи — ёки Худонинг Руҳи.
билан тўладир. Мен унга тушимни айтиб бердим:
6“Эй Белташазар, фолбинларнинг бошлиғи, сенда муқаддас худоларнинг руҳи
худоларнинг руҳи — ёки Худонинг Руҳи.
борлиги менга аён, ҳар қандай сир сенга ошкордир. Кўрган тушимнинг таъбирини менга айтиб бер.
7Тушимда мен дунёнинг қоқ ўртасида ўсаётган бир дарахтни кўрдим. У ниҳоятда улкан эди. 8Дарахт ўсиб, унинг учи осмонга етди. Дарахтни дунёнинг тўрт бурчагидан туриб кўрса бўлар эди. 9Унинг япроқлари ниҳоятда чиройли, мўл мевалари бутун дунёни таъминлар эди. Ёввойи ҳайвонлар унинг тагида пана топар, осмондаги қушлар шохларида ин қурар, ер юзидаги барча мавжудот ундан озиқланар эди.
10Мен тўшагимда ётиб, келган ваҳийни томоша қилаётганимда, осмондан кузатувчи бир фаришта тушиб келди. 11У баланд овозда бақирди: «Дарахтни йиқитинглар, шохларини чопиб ташланглар, япроқларини узиб, меваларини сочиб юборинглар. Тагидаги ҳайвонларни ҳайданглар, шохлардаги қушларни учиринглар. 12Аммо дарахтнинг тўнкаси ва илдизларига тегманглар, уларни темир ва бронза билан занжирлаб, майин дашт ўтлари орасида қолдиринглар. Дарахт тимсолидаги бу одам осмондан тушган шудрингга чўмилсин, ёввойи ҳайвонлар билан яшаб, насибасини дашт ўтлари орасидан териб есин. 13Ундан инсон онги олиб ташлансин. У етти йил
етти йил — орамийча матндан сўзма–сўз таржимаси еттита муддат. Баъзан Дониёр китобида муддат сўзи бир йилга нисбатан ишлатилган. Бу орамийча ибора шу бобнинг 20, 22, 29–оятларида ҳам бор.
мобайнида онгсиз ҳайвондай яшасин.
14Кузатувчи фаришталар шу ҳукмни чиқаришди, токи ҳар бир мавжудот Худойи Таолони инсон салтанатининг ягона Ҳукмдори деб билсин. У шоҳликни хоҳлаган одамига берар, хокисор қашшоқни тахтга ўтқазар.»
15Мен, шоҳ Навухадназар, кўрган туш мана шудир. Энди сен, Белташазар, менга тушимнинг таъбирини айтиб бер, чунки сарой маслаҳатчилари уни таъбирлай олмадилар. Сен эса бунинг уддасидан чиқасан, чунки сенда муқаддас худоларнинг руҳи
худоларнинг руҳи — ёки Худонинг Руҳи.
бор.”

Тушнинг таъбири

16Сўнг Белташазар, яъни Дониёр бир қанча вақт ўзига келолмай турди. Менинг тушим уни даҳшатга туширган эди. “Белташазар, тушим ва унинг таъбири сени даҳшатга солмасин, — дедим унга мен
Менинг тушим…дедим унга мен — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси Туш…деди унга шоҳ. Бу ўринда шоҳ Навухадназар ўзи ҳақида учинчи шахсда гапирган. Баъзан шоҳларнинг мактубларида бундай усулдан фойдаланилган. Англашилмовчиликнинг олдини олиш учун мазкур таржимада ҳам мактубнинг давоми биринчи шахс тилидан ёзилган, чунки матннинг бу қисми 3:31 оятдан бошланган шоҳ мактубининг давомидир.
.”
“Ҳазратим, — деб гапини бошлади Белташазар. — Илойим, бу тушингиз ва унинг таъбири душманларингиз бошига тушсин!
17Сиз, учи осмон билан ўпишган баланд бир дарахтни кўрдингиз. Бу дарахт шу қадар улкан эдики, уни дунёнинг тўрт бурчагидан туриб кўрса бўлар эди. 18Унинг япроқлари ниҳоятда чиройли, мўл мевалари бутун дунёни таъмин қилар эди. Тагида ёввойи ҳайвонлар яшар, осмондаги қушлар шоҳларида ин қурар эди. 19Ўша улкан дарахт — сизсиз, эй шоҳ ҳазратлари! Сиз ер юзида ҳокимиятингизни ўрнатиб, шуҳратингизни осмону фалакларга ёйгансиз.
20Тушингизда сиз, эй ҳазрати олийлари, осмондан тушиб келаётган кузатувчи фариштани ҳам кўрдингиз. Фаришта: «Дарахтни йиқитиб, йўқ қилинглар», деб буйруқ берди. «Аммо тўнка ва илдизларига тегманглар, уларни темир ва бронза билан занжирлаб, дашт ўтлари орасида қолдиринглар. Етти йил давомида у осмондан тушган шудрингга чўмилиб, ёввойи ҳайвонлар билан бирга яшасин.»
21Туш таъбири шундайдир: Худойи Таолонинг амрига мувофиқ, буларнинг барчаси келажакда бошингизга тушади. 22Сиз инсонлар жамиятидан ҳайдалиб, ёввойи ҳайвонлар орасида яшайсиз. Худойи Таоло инсон салтанатининг ягона Ҳукмдори эканини ва У тахтни хоҳлаган одамига беришини англаб етмагунингизча етти йил давомида молга ўхшаб ўт еб, осмондан тушган шудрингга чўмиласиз. 23Аммо дарахт тўнкаси ва илдизлари қолдирилганлиги шундан далолат берадики, сиз Худони Олий Ҳукмдор деб тан олганингиздан кейин, шоҳлигингиз қайта тикланади. 24Ўтинаман сиздан, эй шоҳ ҳазратлари, маслаҳатимни рад этманг: гуноҳларингиздан юз ўгириб, тўғриликни маҳкам тутинг, ёмон қилмишларингиздан воз кечиб, эзилганларга илтифот қилинг. Ким билсин, балки шунда давлатингиз равнақи давом этар.”

Навухадназарнинг туши ўнгидан келади

25Буларнинг ҳаммаси менинг бошимга тушди
…менинг бошимга тушди — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси …буларнинг ҳаммаси шоҳ Навухадназарнинг бошига тушди. Шу бобнинг 25-30–оятларида шоҳ Навухадназар ўзи ҳақида учинчи шахсда гапирган. 4:16 изоҳига қаранг.
.
26Ўн икки ойлардан кейин, мен, Навухадназар, Бобилдаги саройимнинг томида сайр қилиб юрган эдим
…саройимнинг томида сайр қилиб юрган эдим… — у замонларда уйларнинг томи текис бўлиб, одамлар томга чиқиб дам олишарди.
.
27Шунда шаҳарга назар ташлаб: “Ўз қудратим билан қурдирган шоҳона пойтахт Бобилни бир кўриб қўйинглар–а! — дедим, — чексиз кучим ва дабдабали улуғворлигим бу шаҳарда акс эттирилган.”
28Бу сўзлар оғзимдан чиқиб улгурмаган ҳам эдики, осмондан бир овоз келди: “Эй шоҳ Навухадназар, гапимга қулоқ сол! Сен тахтингдан туширилдинг! 29Сен инсонлар жамиятидан ҳайдалиб, ёввойи ҳайвонлар билан яшайсан. Худойи Таоло — инсон салтанатининг ягона Ҳукмдори эканини ва У тахтни хоҳлаган одамига беришини уқмагунингча, етти йил давомида молга ўхшаб ўт еб юрасан.”
30Менга айтилган бу кароматли сўзлар ўша заҳотиёқ амалга ошди. Мен инсонлар жамиятидан ҳайдалдим. Мол каби ўт еб, осмондан тушган шудрингга чўмилдим. Сочларим бургут қанотларидай узун, тирноқларим қушнинг чангалларидай бўлгунига қадар, ҳаётим шу зайлда давом этди.

Навухадназар Худони олқишлайди

31Белгиланган муддат тугагач, мен кўзимни осмонга тикдим, ўша заҳотиёқ эс–ҳушим ўзимга қайтиб келди. Мен Худойи Таолога шукроналар айтдим, мангу яшовчини олқишлаб, улуғладим:

“Зеро, абадийдир Унинг ҳукмронлиги,
Авлодлар ошадир Унинг шоҳлиги.
32Ердаги инсонлар Унинг наздида ҳеч нарсадайдир,
Инсонлару малакларга У ҳукмини ўтказгайдир.
Бирор кимса Унга бас кела олмас,
«Нима қиляпсан?» — деб сўрашга журъат этмас.”

33Эс–ҳушим ўзимга қайтиб келганидан сўнг, шоҳлигим, обрў–эътиборим ҳамда шуҳратим тикланди. Маслаҳатчи ва бекларим мени қидириб келишди. Мен қайта тахтга ўтирдим, улуғворлигим эса олдингидан ҳам ошди.
34Энди мен, Навухадназар, Самовий Шоҳга ҳамду санолар айтаман, Уни улуғлаб, шарафлайман. Унинг ҳамма ишлари тўғри, чиқарган ҳукмлари адолатлидир, У димоғи шишганларнинг попугини пасайтиришга қодирдир.
Copyright information for UznUzbC